Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2016 17.09.2003 йилдаги 404-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.09.2003 йилдаги 404-сон
Kuchga kirish sanasi
17.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2016
Ҳужжат 10.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ–3240-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, юридик шахслар томонидан қурилиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларига, тасдиқланган норматив ҳужжатларга, стандартларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда ушбу Низомга қатъий амал қилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 майдаги 90-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 2 мартдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 14-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 17 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 сентябрдаги
404-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган жарималарни қўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва улар учун юридик шахсларга жарималар солиш мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда, шунингдек «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 майдаги 90-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш назорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваригача миқдорда жарималар солиш ҳуқуқига эга;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 майдаги 90-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 179-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жарималар юридик шахслар томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни қабул қилган орган (мансабдор шахс) томонидан бажартирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларга — тадбиркорлик субъектларига жарима суд тартибида, улар ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини эътироф этган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда эса — ваколатли орган томонидан солинади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинганда ёки норози бўлинганда қарор шикоят ёки норозилик қониқарсиз қолдирилгандан сўнг бажарилиши керак. Бундай ҳолларда жарима шикоят ва норозилик қониқарсиз қолдирилганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жарима юридик шахслар томонидан тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима суммаларининг 60 фоизи республика бюджетига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 фоизи – маҳаллий бюджетга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоиз — «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унга идоравий мансуб ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 майдаги 90-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тшплами, 2006 й., 20-21-сон, 179-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жарима муддатида тўланмаган тақдирда қарор суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини бажариш учун белгиланган тартибда мажбурий бажартирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 151-модда; 2006 й., 20-21-сон, 179-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)