28.06.2003 йилдаги 290-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.06.2003 йилдаги 290-сон
Kuchga kirish sanasi
28.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туманлар ҳокимликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан келишган ҳолда, ходимларнинг мазкур қарорда тасдиқланган чекланган сонидан (4б-илова) ҳамда туманларнинг қишлоқ хўжалиги ихтисослашувидан келиб чиқиб 1, 2 ва 3-тоифага кирувчи қишлоқ туманлари учун белгиланган ягона тариф сеткасига қатъий мувофиқ ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари аппарати ходимларининг аниқ сонини ва штат жадвалини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек тегишли уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналар муассисларининг 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг белгиланган тартибда тугатилишини, қайта ташкил этилишини таъминласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 7-иловага мувофиқ хўжалик бирлашмаларининг, ташкилотлар ва корхоналарнинг тугатилиши босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилиши, ҳамда қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан самарали фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг давлат корхоналарини келгусида хусусийлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2004 й., 22-23-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори асосида 31-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)
(7-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўққизинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда)
Вазирлик фаолиятининг қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш, шунингдек илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Кенгаш қарорларига ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси буйруқларига, туман ҳокимлиги қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон)

Т/р

Ташкилотлар ва корхоналар номи

Қайта ташкил этиш ва тугатиш

1.Меҳнат бўйича республика норматив-тадқиқот станциясиУнинг функциялари ва мутахассисларини Аграсаноат комплексида бозор ислоҳотлари Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади
2.Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясиМол-мулки ва штатлар сонини ташкил этилаётган туманлараро хўжалик судларига берган ҳолда тугатилади
3.Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита)Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитага айлантирилади
4.«Ўзсабзавотнавуруғлари» уюшмасиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
5.«Ўзпаррандасаноат» уюшмаси Унинг таркибига кирувчи корхоналарни хусусий мулк этиб қайта ўзгартирган ҳолда тугатилади
6.«Асал» уюшмасиУнинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади
7.«Ўзмевасабзавот» уюшмасиУнинг таркибига кирувчи хўжаликларни ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тасарруфига берган ҳолда тугатилади
8.«Сувмахсустаъмирқурилиш» ишлаб чиқариш-молия уюшмасиБошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади
9.«Ўзиртаъмирқурилиш» уюшмасиБошқарувнинг 2 бўғинли тизимига ўтказилади
10.«USUB» АЖ («Ўзсувускунабутлаш»)Тўлиқ хусусийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
11.«Сувиншоотмаш» уюшмаси«НЭМ» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналарининг ягона уюшмасига бирлаштирилади
12.«НЭМ» насос-куч ва энергетика машинасозлиги уюшмаси «Сувиншоотмаш» уюшмаси билан сув хўжалиги саноат корхоналари ягона уюшмасига бирлаштирилади
13.«Ўзмелиосувтранс» уюшмасиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
14.«Насл-хизмат» республика уюшмасиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилади
15.Ўзбекистон ветеринария санитарияси ва акарология илмий-тадқиқот институти Мол-мулки ва штатлар сонини Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтига берган ҳолда тугатилади
16.«Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузуридаги республика чорвадорлар илғор тажриба мактаби«Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига берилади
17.Республика боғбонлар мактаби«Мева-шарбат» боғдорчилик, узумчилик ва вино ишлаб чиқариш илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси тасарруфига берилади
18.«Мевасабзавот» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бирлашмасиТугатилади
19.«Мевасабзавот» Андижон ҳудудий бирлашмасиТугатилади
20.«Мевасабзавот» Жиззах ҳудудий бирлашмаси»Тугатилади
21.«Мевасабзавот» Қашқадарё ҳудудий бирлашмасиТугатилади
22.«Мевасабзавот» Наманган ҳудудий бирлашмасиТугатилади
23.«Мевасабзавот» Самарқанд ҳудудий бирлашмасиТугатилади
24.«Мевасабзавот» Сурхондарё ҳудудий бирлашмасиТугатилади
25.«Мевасабзавот» Тошкент ҳудудий бирлашмасиТугатилади
26.«Мевасабзавот» Фарғона ҳудудий бирлашмасиТугатилади
27.Самарқанд вилоятидаги Булунғур агрофирмаси Тугатилади
28.Самарқанд вилоятидаги Нуробод агрофирмаси Тугатилади
29.Самарқанд вилоятидаги Самарқанд агрофирмаси Тугатилади
30.Самарқанд вилоятидаги Қўшработ агрофирмасиТугатилади
31.Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ агрофирмасиТугатилади
32.Наманган вилоятидаги Янгиқўрғон агрофирмасиТугатилади
33.Тошкент вилоятидаги Оҳангарон агрофирмасиТугатилади
34.Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ агрофирмаси Тугатилади
35.Тошкент вилоятидаги Зангиота агрофирмасиТугатилади
36.Тошкент вилоятидаги Қибрай агрофирмасиТугатилади
37.Тошкент вилоятидаги Паркент агрофирмасиТугатилади
38.Тошкент вилоятидаги Тошкент агрофирмасиТугатилади
39.Фарғона вилоятидаги Сўх агрофирмаси Тугатилади
40.Фарғона вилоятидаги Қувасой агрофирмаси Тугатилади
41.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар экспертизаси бўлимиСув хўжалиги комплексидаги лойиҳалар экспертизаси бўйича инжиниринг фирмасига айлантирилади
42.Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги жамоа хўжаликлариаро кенгашларТегишли вилоятларнинг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциясига айлантирилади
43.Амударё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармасиҚорақалпоғистон энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади
44.Денов ҳудудий насос станциялари бошқармасиСурхондарё энергетика насос станциялари ва алоқа бошқармаси билан бирлаштирилади
45.Қашқадарё вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармасиҚашқадарё вилояти гидрогеология-мелиоратив экспедициясига айлантирилади