27.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Kuchga kirish sanasi
02.11.1996
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар», деб аталувчилар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккала давлат ўртасидаги ўзаро фойдали кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка ёрдам беришни мақсад қилиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилиш зарурлигини тан олиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда энг юқори самарадорликни таъминлашига розилик билдириб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда
Умумий тарифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Битим мақсадларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Инвестор» атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Инвестициялар» атамаси улар натижасида фойда (даромад) шаклланадиган ёки ижтимоий самарага эришиладиган капитални узоқ муддатли асосларда молиявий интеллектуал, мулкий, номолиявий кўринишларда қўйилишига сарфланадиган харажатлар йиғиндисини англатади. Бойликларни илк бор ёки такрорий қўйишни амалга ошириш шаклларидаги ҳеч қандай ўзгаришлар уларнинг инвестиция сифатидаги тавсифланишини ўзгартиришга олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида инвестициялар қуйидаги йўсинда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) тўлиқ тарзда инвесторга тегишли бўлган ёки уларда улушли иштирок этиш асосида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини, шу жумладан ерга (шу жумладан, ижара асосида) ва табиий ресурсларга эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини ҳам уз ичига олади, сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) инвестициялар жойлаштириладиган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда инвестицияларни амалга оширишга оид бошқача фаолият.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бойликларни илк бор ёки такроран қўйишни амалга ошириш шаклларидаги ҳеч қандай ўзгартириш уларни инвестиция сифатида тавсифлашни ўзгартиришга олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Юридик шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлат қонунчилигига кўра ўз мақомини олган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган юридик шахсларни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Халқаро ташкилотлар» атамаси марказий бошқарув органлари Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган, фаолияти халқаро ҳуқуқ принципи ва нормаларига мувофиқ амалга оширилиб низомга кўра ушбу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳамда бир ва ундан ортиқ чет давлатлар ҳудудига тарқатиладиган халқаро ташкилотлар, бирлашмаларни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Фуқаролар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлат қонунчилигига кўра фуқароликка ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлган, унинг ҳудудида ёки чет элда доимий яшайдиган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган шахсларни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Фуқаролиги бўлмаган шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида доимий яшайдиган, Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига кўра тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рўйхатга олинган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Даромадлар» атамаси — мазкур модданинг 2, 3-бандларида белгиланганидек, инвестициялар натижасида, аммо мутлоқ суммаларнигина эмас, фойдалар, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик тақдирлаш пуллари, техник ёрдам кўрсатиш, техник хизмат учун тўловлар, тақдирлашнинг бошқа шакллари тарзида олинганларни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ҳудуд» атамаси шу Аҳдлашувчи Томон давлатининг, халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширадиган ҳудудини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилиги берадиган ҳуқуққа мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларининг ўз давлати ҳудудига кириб келишига йўл қўяди ва уларни рағбатлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилиги доирасида ўзаро инвестицияларнинг хилма-хил шаклларини қўллаб-қувватлайди ва иқтисодий ҳамкорликни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори инвестицияларини ўз ҳудудида ҳимоя қилиш воситаси билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аҳдлашувчи Томонлар Аҳдлашувчи Томон инвестицияси иштирокидаги корхоналарга улар Аҳдлашувчи Томонлар давлати ҳудудларида ҳамда исталган учинчи давлат ҳудудида тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширишларида ва кўп томонлама иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришларида ёрдам бериш зарурлигидан келиб чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар Аҳдлашувчи Томон мазкур Битим доирасида ўз давлати ҳудудига инвестициялар кириб келишига йўл қўйган бўлса, шу Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига ана шундай инвестицияларга алоқадор бўлган зарур рухсатномалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда
Миллий тартиб ва энг қулай шароит яратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида ўз қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини тўлиқ ва сўзсиз кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестициялари ва даромадларига ўз инвесторлари ва/ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторлари инвестиция ҳамда даромадларига берадиган тартибдан ноқулайроқ бўлмаган одил ва тенг ҳуқуқли тартибни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга ошираётган инвестицияларга нисбатан унинг миллий қонунчилиги ва мазкур Битимдан келиб чиқувчи ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Битимнинг энг қулай шароитларни яратиш принципига дахлдор қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига қуйидагилардан келиб чиқувчи преференциялар ёки устуворликларнинг имтиёзли тартибини жорий қилишга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) Аҳдлашувчи Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки ана шундай бўлиши кутилаётган мавжуд ёки келажакда мумкин бўлган бож, валюта ва тўлов уюшмалари, эркин савдо ва ягона тарифлар зоналари, умумий бозор ёки минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги Битимларнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) солиқ солиш масалалари бўйича икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар ёки бошқа халқаро битимлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларни қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Аҳдлашувчи Томонлар давлати қонунчилиги қоидалари ёки халқаро ҳуқуққа алоқадор мажбуриятлар, мазкур Битимда мавжуд бўлган, кейинчалик унга қўшимча равишда яратилган мажбуриятларда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларига мазкур Битимга бериладигандан қулайроқ умумий ёки ўзига хос тусдаги шароит берилиши тўғрисида қоидалар бўлса, бу қоидалар мазкур Битимга қиёсан қулайроқ бўлган ҳажмда устуворликка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда
Тўловларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон шу инвесторлари тегишли солиқ ва йиғимларни тўлаганларидан сўнг Аҳдлашувчи Томон шу инвестицияларга алоқадор тўловларнинг тўсиқсиз ўтказилишини таъминлайди, аммо беистисно эмас, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) мазкур Битимнинг 1-моддаси, 8-бандида белгиланганидек фоизлар, дивидендлар. фойда ва бошқа жорий даромадларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) иккала Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар сифатида тан олган қарзларни тўлаш суммаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) инвестицияларни бошқаришга алоқадор харажатларни қоплаш суммаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV) мазкур Битимнинг 1-моддаси, 3-бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан келиб чиқувчи лицензия тушумлари ва бошқа тўловларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V) инвестицияларни бегоналаштириш, қисман ёки тўлиқ тугатишдан, шунингдек капиталнинг ўсишидан тушган тушумларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI) бир Аҳдлашувчи Томон давлати фуқароларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширилаётган инвестициялар муносабати билан оладиган иш ҳақларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII) мазкур Битим моддаларига мувофиқ тўланадиган компенсациялар ва мазкур Битим доирасида ҳар қандай инвестиция баҳслари билан боғлиқ тўловларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тўловларни ўтказиш кечиктиришларсиз инвестициялар амалга оширилган валютада ёки эркин муомаладаги валютада тўловни ўтказиш кунида қўлланилаётган курс бўйича ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур модда, 1, 2-бандлар қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонунчилиги адолатли, камситилишсиз қўлланилиши шартларида қуйидаги ҳолатларда пул ўтказишни тақиқлаши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) банкротлик, тўловга қодир эмаслик ёки кредиторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) қимматли қоғозлар эмиссияси, савдоси ёки улар билан операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) жиноий ёки маъмурий жавобгарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI) суд муҳокамаси тартибига ёки қарорларига номувофиқлик юзага келган ҳолатларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур моддада кўрсатилган ҳар қандай валютадаги даромадлар ва бошқа суммалар ҳамда бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш натижасида инвестиция қилиш жойи бўйича манбалардан олинганлар кейинги Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ реинвестиция қилиниши ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари валюталарини ва бошқа давлатлар валюталарини, тўлов ҳужжатлари, қийматли қоғозларни олиб келиш ва олиб чиқиб кетиш, шунингдек мазкур модданинг бажарилиши инвестициялар амалга оширилаётган жой бўйича Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда
Экспроприация ва йўқотишларни қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига тегишли инвестицияларга нисбатан тортиб олиш, национализация қилиш ёки шундай тусга ёки тенг оқибатга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бевосита ёки билвосита қўлламайдилар, агар улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I) қонуний тартибда амалга оширилаётган ижтимоий манфаатларда қўлланилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II) бошқа Аҳдлашувчи Томон қўллаган ҳаракатларга жавоб тариқасида қўлланиладиган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III) табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотлар ҳодисалари билан боғлиқ бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур модда 1-банд I, II кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ инвестицияларни тортиб олишни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига одил ва самарали қоплаш берилишини таъминлайди. Бундай қоплаш тортиб олинган инвестицияларнинг тортиб олинишигача ёки тортиб олиш тўғрисидаги қарор барчага маълум бўлган вақтга қадар (қайси бири олдин содир бўлишига кўра) бўлган бозор қийматига мувофиқ келади, тортиб олиш кунидан бошлаб «Libor» ставкаси бўйича тортиб олинган инвестициялар қийматидан фоизларни қамраб олади ва улар эркин ўтказилиши лозим бўлади. Қоплаш суммалари инвестициялар амалга оширилган ёки эркин муомаладаги валютада белгиланиши ва инвесторга кечиктиришларсиз унинг қаердалиги ёки қаерда яшаётганлигидан қатъи назар, тўланиши керак. Тўловни ўтказишга алоқадор нормал талаб этиладиган вақт мобайнида амалга оширилган тўлов «ортиқча кечиктирилмаган» тўлов ҳисобланади. Бу даврни ҳисоблаш талабнома берилган кундан бошланади ва у уч ойдан ортиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, революция, фавқулодда ҳолат, тўнтариш, фуқаролар тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш ҳодисаларда зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига мазкур Битим 4-модда 1, 2, 3-бандлари шартларига мувофиқ кўрилган зарар учун компенсация, реституция, қоплаш ёки бошқа қиймат тўловлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томон давлати органлари, мансабдор шахсларининг инвестиция қилиш жойи бўйича давлат қонунчилигига зид бўлган хатти-ҳаракатлари натижасида, шунингдек бундай органлар ёки мансабдор шахслар томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига ёки шу инвестицияли корхоналарига нисбатан қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни тегишлича бажармаганликлари ёки бу инвестицияларга тўсқинлик қилганликлари оқибатида ўз инвестицияларига етказилган зарарни, бой берилган фойдани ҳам қоплатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда
Суброгация
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ёки вакил қилинган муассасалар ўз инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари муносабатида нотижорат таваккалчиликларига қандайдир молиявий кафолатлар берган ва шу кафолатлар бўйича тўловларни амалга оширган бўлсалар бошқа Аҳдлашувчи Томон суброгация принципи асосида бу инвесторлар ҳуқуқларини, шу жумладан, талаб қилиш ҳуқуқларини тўлиқ ҳажмда, биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг вакил қилинган муассасаларига бу инвесторларнинг шу йўсинда суғурта қилинган инвестицияларига алоқадор мажбуриятлари муносабатидаги шартлар билан ўтишини тан олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур модда 1-бандида белгиланган суброгация .содир бўлганда инвестор талабномалар билан чиқмайди, агар у бунга Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасаси томонидан вакил қилинмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори билан баҳсда томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон баҳсни ҳал қилиш ёки у бўйича қарорнинг бажарилиш бутун жараёнида ҳимоя воситаси сифатида ўз иммунитетини ёки инвестор томонидан кейинги Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасалари кафолатлари берилишини назарда тутмайдиган кўрилган зарарлар ёки йўқотишлар тўлиқ ҳажмини ёки бир қисмини қоплайдиган суғурта контракти бўйича тегишли бўлган қоплаш суммаси олинишини баҳона қилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда
Маслаҳатлашувлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашаётган Томонга мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашга алоқадор масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай таклифни хайрихоҳлик билан қабул қилади ва бундай маслаҳатлашувлар учун тегишли имкониятларни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги баҳсларни ҳал қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашга дахлдор баҳслар дипломатик йўллар орқали ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар баҳс пайдо бўлган кундан бошлаб олти ой мобайнида келишувга эриша олмасалар, баҳс исталган Аҳдлашувчи Томон талабига кўра уч аъзодан таркиб топган арбитраж Судига берилади. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири биттадан арбитр тайинлайди, тайинланган арбитрлар эса иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган учинчи давлат фуқароси ҳисобланадиган Раисни сайлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз арбитрини тайинламаса ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг бундай тайинлашни икки ой мобайнида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик билдирмаса, кейинги Аҳдлашувчи томон тегишли тайинлашларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агар иккала арбитр ҳам тайинланганларидан сўнг икки ой мобайнида Раисни танлашда келишувга эриша олмасалар, исталган Аҳдлашувчи Томон халқаро Суд Президентига Раисни тайинлашни ўтказиш ҳақида мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агар мазкур модданинг 3, 4-бандларида кўрсатилган ҳолларда Халқаро Суд Президенти кўрсатилган вазифани бажара олмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, бундай тайинлашни Президентнинг ўринбосари амалга оширади, агар у тегишли вазифани бажара олмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, тайинлашни Халқаро Суднинг Аҳдлашувчи Томонлардан бирортасининг фуқароси бўлмаган юқорилиги жиҳатидан навбатдаги лавозимдаги аъзоси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Суд қонунни ҳурмат қилиш асосида қарор чиқаради. Суд қарор чиқаришдан олдин, ўз ишининг исталган босқичида Аҳдлашувчи Томонларга баҳсни дўстона йўл билан ҳал этишки таклиф қилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ана шундай қарорга келсалар, олдинги қоидалар баҳсни ҳал қилиш йўлига тўсиқ бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Суд Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа келишувларни бузмай, ўз кўриб чиқиш тартибларини белгилайди. Суд қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири Суддаги ўз аъзоси, шунингдек арбитраж процедурасидаги ўз улушларига мувофиқ харажатларни ўзи қоплайди. Арбитраж Суди Раисига оид харажатлар ва бошқа харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг улушда қоплайдилар. Аммо суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бирига харажатларда кўпроқ иштирок этишини белгилаши мумкин ва бу қарор Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Суд қарори ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун узил-кесил ва мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги баҳсни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу орқали бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори ўртасида. ўзи биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга ошираётган инвестициялари муносабатида юзага келадиган баҳсларни 1965 йил 18 мартда Вашингтон шаҳрида имзолаш учун очилган «Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасида инвестиция баҳсларини ҳал этиш бўйича Конвенция»га мувофиқ келиштириш ёки суд йўли билан инвестиция баҳсларини ҳал этиш учун халқаро марказга беришга розилигини ифодалайди. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори юзага келган баҳс бошланишидан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори томонидан назорат қилинган бўлса, Конвенция мақсадини бажариш юзасидан Конвенция 25-моддасига (2-b) мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари билан бир хил ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда
Қўлланиладиган қонунлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Битимда бошқача кўзда тутилган бўлмаса, мазкур Битим асосидаги барча инвестициялар, бу инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги амалда бўлган қонунчилик орқали бошқариб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, ҳеч нарса Аҳдлашувчи Томонни унинг хавфсизлиги ёки фавқулодда вазиятларда ҳаётий масалаларини ҳимоя қилиш йўлидаги унинг қонунчилигига мувофиқ, камситишларсиз асослардаги чора-тадбирларни қўллашдан чекламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда
Олдинги инвестициялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Битим кучга киришидан олдин ёки кейин амалга оширилганидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари томонидан унинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган инвестицияларга қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма ҳолдаги розилиги билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда
Битимнинг кучга кириши, амалда бўлишининг давомийлиги ва тўхтатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни кучга киритиш масалаларида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқий тартиблар бажарилганлиги тўғрисидаги ноталар билан алмашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги нота олинган сана Битимнинг кучга кириш куни ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Битим ўн йил мобайнида амалда бўлади. Мазкур Битимнинг амалда бўлиши, агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга тегишли муддат тугашидан ўн икки ой олдин мазкур Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги мақсадини ёзма ҳолда хабар қилмаса, у навбатдаги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилаверади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Битим бекор қилинган ҳолларда унинг қоидалари. 1—12-моддалари, мазкур Битимнинг амалда бўлиши тўхтатилгунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 27 майда, Баку шаҳрида, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди. Барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Битимни талқин қилиш мақсадида русча матндан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(имзолар)