26.06.2003 йилдаги 288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2003 йилдаги 288-сон
Kuchga kirish sanasi
26.06.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ВА ПРЕКУРСОРЛАРДАН ЭКСПЕРТЛИК ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори К.Ж. Дўсметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 26 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
26 июндаги 288-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва экспертлик фаолиятини амалга оширишда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларидан фойдаланиш тартибини тартибга солади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ашёвий далиллар ҳисобланадиган процессуал ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноий-процессуал кодекси асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суруштирувчи, терговчининг тегишли қарори ёки суд ажрими экспертизалар ўтказиш учун гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларидан фойдаланиш учун асос ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорларни экспертизага бериш тартиби
(II-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Экспертизаларни тайинлаш, амалга ошириш ва уларнинг тайёр материалларини расмийлаштириш тартиби қабул қилинган процессуал нормаларга жавоб бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Улар бўйича экспертизани амалга ошириш тайинланган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари экспертиза муассасасига идишга жойланган-ўралган ҳолда берилади. Идиш-ўровларни тегишли муҳрлар оттисклари, шахсларнинг имзолари ва бошқа чоралар билан белгилаб қўйиш ундаги мавжуд моддалардан рухсатсиз фойдаланишни истисно қилиши керак.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Эксперт ёки унинг раҳбари гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини зарур кўринишда тақдим этилишини қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақлидир:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари идишга жойланмаган-ўралмаган ҳолда тақдим этилганда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идиш-ўровнинг ундаги моддадан фойдаланишга имкон берадиган бутлиги бузилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идиш-ўров реквизитлари (муҳрлар оттисклари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини идишга жойлаш-ўрашда қатнашган шахслар фамилиялари) мувофиқ бўлмаганда.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Илова қилинадиган материалларда (экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда, ашёвий далилни олиб қўйиш протоколида ва бошқаларда) гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ҳақидаги маълумотларнинг, миқдорий (объектлар бирликларининг вазни, миқдори) маълумотларнинг мавжудлигидан қатъи назар, эксперт материални экспертизага тақдим этган шахс ҳамда ўзининг бевосита раҳбари иштирокида идиш-ўровни очиши ва тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг миқдорини, уларнинг вазнини, қарорда кўрсатилган объектларнинг олиб қўйиш протоколига мувофиқлигини аниқлаши шарт.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки кўрикдан ўтказиш ва тортиб кўриш натижалари юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан имзоланган далолатномада акс эттирилган бўлиши керак. Далолатнома матнини экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг бўш жойида жойлаштиришга рухсат этилади. Далолатноманинг нусхаси материални экспертизага тақдим этган шахсга берилади. Экспертиза қўзғатилган жиноий иш бўйича ўтказилган тақдирда далолатнома нусхаси жиноий иш материалларига жойлаштирилади. Далолатноманинг асл нусхаси экспертиза муассасасида эксперт хулосаси нусхаси билан бирга сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорларни сақлаш
(III-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Экспертизага берилган барча материалларнинг сақланиши учун мазкур экспертизани бажариш зиммасига юкланган эксперт бевосита жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг сақланишини таъминловчи зарур шарт-шароитларнинг яратилиши учун жавобгарлик ушбу турдаги экспертизаларни амалга оширувчи эксперт-криминалистика бўлинмаси раҳбарига бевосита юкланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари алоҳида қулфланадиган, муҳрланадиган сейфларда, қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация билан жиҳозланган хоналарда сақланиши керак. Сейфларнинг алоҳида қулфланадиган ва муҳрланадиган секцияларидан бир нечта экспертлар томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини сақлаш махсус ажратилган жойларда ва жиҳозланган хоналарда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ва прекурсорлар экспертизаларини ўтказиш ва уларнинг натижаларини бериш
(IV-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини текшириш (анализ қилиш) экспертлар олдига қўйилган масалаларни ҳал этишда илмий асосланган ва ишончли натижалар олишни таъминлайдиган расмий методик тавсияномаларга ва норматив-ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Қоидага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг экспертиза муассасалари тизимида қабул қилинган методик тавсияномалардан, зарур ҳолларда эса — бошқа ваколатли муассасаларнинг тавсияномаларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишларни ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари фақат текшириш учун зарур бўлган миқдорда сарфланиши мумкин. Экспертиза тугагач ушбу текшириш объектлари, агар улар тўлиқ сарфланмаган бўлса, суруштирувчига, терговчига ёки экспертизани тайинлаган судга қайтарилиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Эксперт текширишларнинг тайёр натижалари белгиланган шакл бўйича эксперт хулосаси тарзида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари ушбу Низомнинг 5-банди талабларига риоя қилинган ҳолда идишга жойланади-ўралади, эксперт бўлинмасининг муҳри оттиски ва экспертнинг имзолари қўйилган наклейкалар билан белгиланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тайёр материалларни олиш ва бериш белгиланган шаклдаги махсус дафтарда қайд этилади. Тайёр материалларни олаётган шахс дафтарда ўз лавозимини, фамилиясини, гувоҳномасининг тартиб рақамини кўрсатиши, шунингдек дафтарда эксперт хулосаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари олинганлигини қайд этиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини почта орқали жўнатиш тақиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Экспертиза ва текширишларнинг ўтказилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг экспертизалари ва текширишларини ўтказишга мазкур турдаги экспертизаларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига махсус рухсатномаси бўлган экспертлар қўйилади, махсус рухсатнома мутахассис тегишли ўқитишдан ўтгандан кейин экспертиза муассасаларининг эксперт-малака комиссиялари томонидан берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Экспертиза муассасалари гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг ҳамда уларнинг экспертизалар ва текширишларни ўтказишга ўқитиш жараёнларини таъминлаш, илмий- тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган ноқонуний (хонаки) тайёрланиши ва истеъмол қилиниши билан боғлиқ объектларини шакллантиришни ва ўқув-амалий коллекцияларини юритишни амалга оширадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Эксперт-кимёчиларни кўрсатиб ўтилган моддаларни текшириш методларига ўқитишни таъминлаш учун намуналар сифатида зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини сотиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар орқали харид қилиш йўли билан;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар текшириш учун тақдим этилган модданинг вазни камида 20 граммни ташкил қилса, текшириш учун тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг кўпи билан 3 фоизини олиш йўли билан олинади. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларини олиш улар бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжуд бўлган ашёвий далиллар жумласидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг намуналаридан, шунингдек суруштирув, тергов органларининг, шунингдек гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашиш соҳасига жалб этилган бошқа тузилмаларнинг ходимларини ўқитишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ходимларни ўқитиш эксперт-криминалистика бўлинмалари базасида ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари намуналарини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланадиган ички идоравий йўриқномаларда белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Экспертизалар ва текширишлар ўтказиш учун зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг кимёвий жиҳатдан тоза намуналари (стандартлари) асосланган буюртманомалар бўйича, белгиланган тартибда олинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Физик ва кимёвий методлардан фойдаланадиган, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турлари экспертизалари ва текширишларини амалга оширувчи лабораторияларнинг моддий-техник жиҳозланиши уларнинг анализ қилиш бўйича қабул қилинган методларини амалиётда қўлланиши учун зарур бўлган шароитларни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оператив-тергов амалиёти эҳтиёжлари даражасида таъминлаши ва халқаро стандартлар нормаларига жавоб бериши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашишни амалга оширувчи оператив-тергов бўлинмалари ходимлари экспертиза муассасаларини ноқонуний муомалага жалб этилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг турларининг янги турлари, уларни тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг янги методлари тўғрисида дарҳол хабардор қилишлари ҳамда экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ва текширишларни ўтказишга тайёрланишда ўз вақтида олдини олувчи чора-тадбирлар кўришга ёрдам берувчи бошқа ахборотларни тақдим этишлари шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)