18.04.2003 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.04.2003 йилдаги 188-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2003
Ҳужжат 18.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар ўз балансидаги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектларини — ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари балансига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (электр тармоғи хўжалиги, сув таъминоти объектлари, транспорт коммуникациялари ва ҳоказолар) — функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ балансдан балансга берилаётган умумий фойдаланиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қиймати берувчи томон учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда ва қабул қилувчи томон учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик бирлашмалари, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар билан биргаликда берилаётган объектларни пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 августдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкротлик ва санация масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқишнинг чекланган муддатлари кўпи билан икки ҳафта этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг (мулкий комплексни ва бизнесни баҳолаш ҳам шу жумлага киради), шунингдек хўжалик судининг қарори билан уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини халқаро методикага мувофиқ мол-мулкнинг реал бозор, инвестиция ва тугатиш қийматини ҳисобга олувчи мустақил баҳоловчилар томонидан амалга оширилган баҳолаш кимошди, биржа савдоларида ва ошкора таклиф асосида мол-мулкни сотишда белгиланган тартибда бошланғич баҳо сифатида қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Санация жамғармаси маблағларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра Жамғарма маблағларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ўзгартириш ва санация қилиш муддати тугаллангандан кейин сарфланган маблағлар қайтарилган ҳолда бозор истиқболига эга бўлган зарар кўриб ишловчи, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва санация қилиш режаларини ишлаб чиқишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санация, ташқи бошқарув ёки тугатиладиган режимдаги корхоналарнинг бошқарувчилари бўлган шахсларни, шунингдек ушбу лавозимларга захирада турган мутахассисларни ўқитишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкрот корхоналарнинг мол-мулки сотилгандан кейин қайтарган ҳолда банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарнинг мол-мулкини сотиш тўғрисидаги реклама хизматларига ва эълонларга ҳақ тўлаш, уларнинг мол-мулкини сотиш бўйича ошкора савдоларни ташкил этиш харажатларини қоплаш, уларда банкротлик тартиботи жорий этиш ва ишлаб чиқаришни тугатишни якунлаш, банкрот корхонани тугатиш билан боғлиқ бўлган бошқа эҳтиёжлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ночор корхоналар ишлари органларини ривожлантириш учун Жамғармага тушувчи маблағларнинг 15 фоизи миқдорида, шу жумладан камида 10 фоизи миқдорида — уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва замонавий маълумотларнинг ахборот базасини шакллантириш учун фойдаланишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси 2003 йил мобайнида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкининг қарзини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 18 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 18 апрелдаги
188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига кўра таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан хўжалик суди қарорига кўра банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомга мувофиқ, келгусида таркибий ўзгартириш ва банкротлик тартиботини амалга ошириш режаларига мувофиқ сотиладиган мол-мулк баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Корхоналар мол-мулкининг баҳолаш қийматини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Баҳоловчи ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматини тўлаш ҳисобига (шу жумладан аванс тўловлари) пул маблағларининг бир қисми буюртмачига Санациялаш жамғармаси маблағларидан белгиланган тартибда берилиши мумкин, у келгусида таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхонанинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхонани хатловдан ўтказиш натижаларига кўра баҳоланадиган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона балансида бўлган, шу жумладан, техник ҳолатидан қатъи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилган ҳам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугалланмаган қурилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа узоқ муддатли активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий активлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ) қиймати бўйича баҳоланади. Мол-мулкнинг баланс (қолдиқ) қийматини баҳолаш Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида — ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкни баҳолаш мақсадида — кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган баҳоловчи жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчини жалб этиш мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Баҳолашни ўтказишда, атамалар, тушунчалар ва методикалардан фойдаланишда, шунингдек баҳолаш бўйича ҳисобот тузишда баҳоловчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши ва мавжуд баҳолаш стандартларига амал қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини баҳолашда баҳоловчи томонидан қийматнинг қуйидаги турлари аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган қилиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция қиймати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Корхонанинг бозор қийматини баҳолаш баҳоловчи томонидан корхонанинг (мол-мулкнинг) баланс (қолдиқ) қийматини, баҳолаш санасида мазкур мол-мулкка бўлган аниқ талабни, унинг жойлашган жойини, унинг таркибида махсус мол-мулкнинг, бозорда харидоргирлиги чекланган мол-мулкнинг мавжудлигини, шунингдек физик ва/ёки маънавий эскирган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг бозор қийматини баҳолаш — кредиторлар мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхонага нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Корхоналар мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматига асосланади, бунда мол-мулкни мажбур этувчи ҳолатлар мавжудлиги туфайли қисқа муддатларда сотиш зарурлиги фактори юзасидан дисконт қилиш, шунингдек мазкур мол-мулкни сақлаш ва қўриқлаш бўйича қўшимча харажатлар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мол-мулкнинг фойдаланиладиган қилиш қийматини баҳолаш баҳолаш санасида маънавий (функционал) эскирганлиги ёки техник ҳолатига кўра белгиланган мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, фақат унда сотиш учун материаллар мажмуи мавжудлиги туфайли қизиқиш туғдирадиган объектларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестиция қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолашга асосланади ва икки қисмга — бадал тўловига ҳамда сотиб олинаётган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда бизнес ташкил этиш учун зарур бўлган инвестиция мажбуриятларига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг инвестиция қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда корхона (ёки унинг бир қисми) мол-мулк комплекси ёки бизнес сифатида сотилган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни инвестиция қиймати бўйича сотишда савдоларнинг мажбурий шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадал тўловини тўлаш суммаси ва муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин айни бир вақтда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция мажбуриятларини бажариш, шу жумладан банкрот корхонанинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш суммаси ва тўлаш муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин бир йил мобайнида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бадал тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари миқдорлари нисбати савдолар шартларида белгилаб қўйилади ва кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарори билан тасдиқланади, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса — шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ва ваколатли орган қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Корхоналар мол-мулкини сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар мол-мулкини сотиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимошди савдолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа савдолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов бўйича савдолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошкора оферта шартларидаги тўғридан-тўғри савдолар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Корхоналарнинг давлатга қисман ёки тўлиқ тегишли бўлган мол-мулки савдоларини ўтказиш шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкини сотиш ҳолларида (тугатиш ишларидан ташқари) савдолар ташкилотчисига (ихтисослаштирилган ташкилотга) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассислар (қатнашчилар)нинг ваколатли органи ёки мулкдорнинг белгиланган тартибдаги қарори протоколи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторлар мажлиси протоколи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувга қўйиладиган мол-мулк рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоловчи томонидан баҳоланган мол-мулкни сотишнинг дастлабки нархини белгилаш тўғрисидаги ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Корхона мол-мулкини сотишда тугатиш ишларини ўтказиш давомида банкротлик тартиботини ўтказиш учун хўжалик суди тасдиқлаган шахс савдолар ташкилотчисига белгиланган шакл бўйича қуйидаги ҳужжатлар пакети билан бирга буюртманома беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг корхонани банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувга қўйилаётган мол-мулк рўйхати, унда баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳар бир объектнинг дастлабки нархи кўрсатилган бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибга мувофиқ бошқа материаллар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва манфаатдор шахсларни сотиладиган объектлар ҳамда савдолар шартлари билан таништириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дастлабки савдоларда сотилмаган мол-мулк такрорий савдоларга қўйилади ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса — ваколатли орган қарорига кўра пасайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона мол-мулки такрорий савдоларда бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотиш учун сотувчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлисининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда, банкротлик тартиботини ўтказиш учун хўжалик суди тасдиқлаган шахс такрорий савдолар ўтказмасдан, корхонани мулкий комплекс сифатида ошкора оферта шартларида тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин уч ой мобайнида олди-сотди шартномаси асосида сотилмаган тақдирда банкротлик тартиботини ўтказиш учун хўжалик суди тасдиқлаган шахс мол-мулкни кредиторларга қарзларни узиш ҳисобига тавсия этади. Кредиторлар мол-мулкни рад этган тақдирда (рад этиш ёзма шаклда расмийлаштирилади) мол-мулк бир ой мобайнида мулкдорга берилади. Мулкдор жойлашган жой аниқланмаган тақдирда мазкур мол-мулк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият органларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тугатилган корхоналар мол-мулкини қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тугатиш ишлари тартиботида турган корхоналар мол-мулки қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш банкротлик тартиботини ўтказиш учун хўжалик суди тасдиқлаган шахс томонидан, кредиторлар (қўмитаси) мажлиси билан келишув бўйича ва сотиб олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли кафолатномаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хўжалик суди мол-мулкни унинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш тўғрисида хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида дастлабки бадал тўланишини назарда тутади. Бунда дастлабки бадал миқдори мол-мулк қийматининг камида 15 фоизини ташкил қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Мол-мулк қийматига кўра уни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараварига тенг бўлганда — уч ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан тўрт юз бараваригача тенг бўлганда — уч ойдан олти ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг тўрт юз бараваридан минг бараваригача тенг бўлганда — олти ойдан тўққиз ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг минг бараваридан юқори бўлганда — тўққиз ойдан бир йилгача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиладиган мол-мулк қийматини тўлаш олди-сотди шартномасига илова қилинадиган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Сотувчида шартномада белгиланган суммани муддатидан олдин тўлиқ ҳажмда тўлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Банкрот корхонанинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилган мол-мулкини сотиб олувчи томонидан сотиб олиш муддати олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ тугатиш ишлари муддатидан ошган тақдирда банкротлик тартиботини ўтказиш учун хўжалик суди тасдиқлаган шахс тугатиш ишларини тугаллашни ва банкрот корхонани реестрдан чиқаришни тугатиш ишларини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мажбурий тўлангандан ва банкрот корхонанинг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 83-моддасида белгиланган мажбуриятлари биринчи навбатда бажарилгандан кейин амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Сотув суммаси навбатда турган барча кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун етишмаган тақдирда иккинчи ва кейинги навбатдаги қарзларини узиш жадвали «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 83-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Банкрот корхонанинг иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги кредиторлар талабларини қондириш сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ бевосита уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Дастлабки бадал тўлангандан кейин мол-мулк сотиб олувчига берилади. Тугатувчи бошқарувчи томонидан мол-мулкни бериш ва уни сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олиш томонлар имзолайдиган топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сотиб олувчида мулк эгаси ҳуқуқи мол-мулк қиймати тўлиқ тўлангандан кейин тузилган рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ, зарур ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб тугатувчи бошқарувчининг кредиторлар билан ўзаро муносабатлари, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолларда алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади, унда келгусидаги харажатлар (шу жумладан тугатувчи бошқарувчининг ҳақи) миқдори, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, кейинчалик у хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишдан олинган маблағлар тугатиш ҳисоб рақамига тушганда тугатувчи бошқарувчи банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича кредиторлар талабларини қондиради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси сотиб олувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда мол-мулк белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда сотиб олувчи ушбу шартноманинг бекор қилиниши оқибатида кўрилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайтарилган мол-мулк тугатувчи бошқарувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтадан савдоларга қўйилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Мол-мулкни сотиш бўйича битишувларни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Савдоларда тузилган битишувлар қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Савдолар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шартлари ва савдоларни юритиш қоидалари, тузилган битишувлар бўйича закалатлар миқдорлари, тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек савдолар қатнашчиларининг жавобгарлик шартлари ҳамда белгиланган қоидалар ва мажбуриятларнинг қатнашчилар томонидан бузилганлиги учун неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдорлари савдоларнинг ташкилотчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 18 апрелдаги
188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 82-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-илованинг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш режимидаги корхоналарни бошқарувчи шахсларни, шунингдек ушбу лавозимларга захирада турган мутахассисларни таълим берувчи ташкилотлар билан тузиладиган шартнома асосида ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ўзгартириш ва санация муддати тугаллангандан кейин сарфланган маблағларни қайтарган ҳолда бозор истиқболига эга бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишловчи ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва санация қилиш режаларини корхоналарнинг раҳбарлари буюртманомалари асосида ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкрот корхоналарнинг мол-мулки сотилгандан кейин уларни қайтарган ҳолда ишончли шахсларнинг буюртманомалари бўйича банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарининг мол-мулкини сотиш тўғрисидаги реклама ва эълонлар учун ҳақ тўлаш, уларнинг мол-мулкини сотиш бўйича оммавий савдоларни ташкил этиш харажатлари, уларда банкротлик тартиботларини жорий этиш ва тугатишни якунлаш харажатлари, банкрот корхоналарни тугатиш билан боғлиқ бошқа эҳтиёжларга ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ночор корхоналар ишлари органларини ривожлантириш — Жамғармага тушувчи маблағларнинг 15 фоизи миқдорида, шу жумладан камида 10 фоизи — уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ва замонавий маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 148-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда; 17-18-сон, 148-модда; 2004 й., 3-сон, 32-модда; 7-сон, 82-модда; 2005 й., 30-31-сон, 235-модда; 32-33-сон, 251-модда; 34-36-сон, 263-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2008 й., 52-сон, 522-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 44-45-сон, 385-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 13-сон, 157-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)