18.04.2003 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.04.2003 йилдаги 188-сон
Kuchga kirish sanasi
18.04.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномасига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар ўз балансидаги:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектларини — ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари балансига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (электр тармоғи хўжалиги, сув таъминоти объектлари, транспорт коммуникациялари ва ҳоказолар) — функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ балансдан балансга берилаётган умумий фойдаланиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қиймати берувчи томон учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда ва қабул қилувчи томон учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик бирлашмалари, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар билан биргаликда берилаётган объектларни пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек, уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқишнинг чекланган муддатлари кўпи билан икки ҳафта этиб белгилансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳайъатининг қарорига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг (мулкий комплексни ва бизнесни баҳолаш ҳам шу жумлага киради), шунингдек иқтисодий суднинг қарори билан уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини халқаро методикага мувофиқ мол-мулкнинг реал бозор, инвестиция ва тугатиш қийматини ҳисобга олувчи баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш кимошди савдоларида ва ошкора таклиф асосида мол-мулкни сотишда белгиланган тартибда бошланғич баҳо сифатида қўлланилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси 2003 йил мобайнида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкининг қарзини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 18 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 18 апрелдаги
188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомга мувофиқ, келгусида таркибий ўзгартириш ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини амалга ошириш режаларига мувофиқ сотиладиган мол-мулк баҳоланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Корхоналар мол-мулкининг баҳолаш қийматини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Баҳоловчи ташкилот ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонунчиликка мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхонани хатловдан ўтказиш натижаларига кўра баҳоланадиган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона балансида бўлган, шу жумладан, техник ҳолатидан қатъи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилган ҳам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугалланмаган қурилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа узоқ муддатли активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий активлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ) қиймати бўйича баҳоланади. Мол-мулкнинг баланс (қолдиқ) қийматини баҳолаш Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида — ваколатли органнинг ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг қарори бўйича, — кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш ташкилоти жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мажбурийдир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Баҳолашни ўтказишда, атамалар, тушунчалар ва методикалардан фойдаланишда, шунингдек баҳолаш бўйича ҳисобот тузишда баҳоловчи ташкилот қонунчилик талабларига риоя этиши ва мавжуд баҳолаш стандартларига амал қилиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар мол-мулкини баҳолашда баҳоловчи ташкилот томонидан қийматнинг қуйидаги турлари аниқланади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган қилиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция қиймати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Корхонанинг бозор қийматини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан корхонанинг (мол-мулкнинг) баланс (қолдиқ) қийматини, баҳолаш санасида мазкур мол-мулкка бўлган аниқ талабни, унинг жойлашган жойини, унинг таркибида махсус мол-мулкнинг, бозорда харидоргирлиги чекланган мол-мулкнинг мавжудлигини, шунингдек физик ва/ёки маънавий эскирган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона мол-мулкининг бозор қийматини баҳолаш — кредиторлар мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхонага нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Корхоналар мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматига асосланади, бунда мол-мулкни мажбур этувчи ҳолатлар мавжудлиги туфайли қисқа муддатларда сотиш зарурлиги фактори юзасидан дисконт қилиш, шунингдек мазкур мол-мулкни сақлаш ва қўриқлаш бўйича қўшимча харажатлар ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мол-мулкнинг фойдаланиладиган қилиш қийматини баҳолаш баҳолаш санасида маънавий (функционал) эскирганлиги ёки техник ҳолатига кўра белгиланган мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, фақат унда сотиш учун материаллар мажмуи мавжудлиги туфайли қизиқиш туғдирадиган объектларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестиция қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолашга асосланади ва икки қисмга — бадал тўловига ҳамда сотиб олинаётган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда бизнес ташкил этиш учун зарур бўлган инвестиция мажбуриятларига бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона мол-мулкининг инвестиция қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда корхона (ёки унинг бир қисми) мол-мулк комплекси ёки бизнес сифатида сотилган тақдирда амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни инвестиция қиймати бўйича сотишда савдоларнинг мажбурий шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадал тўловини тўлаш суммаси ва муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин айни бир вақтда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция мажбуриятларини бажариш, шу жумладан тўловга қобилиятсиз корхонанинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш суммаси ва тўлаш муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин бир йил мобайнида).
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бадал тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари миқдорлари нисбати савдолар шартларида белгилаб қўйилади ва кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарори билан тасдиқланади, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса — ваколатли орган қарори билан тасдиқланади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Корхоналар мол-мулкини сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таркибий ўзгартириладиган корхоналар ва уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар мол-мулкини сотиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимошди савдолари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов бўйича савдолар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий оферта шартларидаги тўғридан-тўғри савдолар.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Корхоналарнинг давлатга қисман ёки тўлиқ тегишли бўлган мол-мулки савдоларини ўтказиш шакли Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона мол-мулкини сотиш ҳолларида (тугатиш ишларидан ташқари) савдолар ташкилотчисига (ихтисослаштирилган ташкилотга) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассислар (қатнашчилар)нинг ваколатли органи ёки мулкдорнинг белгиланган тартибдаги қарори протоколи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторлар мажлиси протоколи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувга қўйиладиган мол-мулк рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган мол-мулкни сотишнинг дастлабки нархини белгилаш тўғрисидаги ҳужжат.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Корхона мол-мулкини сотишда тугатиш ишларини ўтказиш давомида суд бошқарувчиси савдолар ташкилотчисига белгиланган шакл бўйича қуйидаги ҳужжатлар пакети билан бирга буюртманома беради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг корхонани банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувга қўйилаётган мол-мулк рўйхати, унда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳар бир объектнинг дастлабки нархи кўрсатилган бўлади;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибга мувофиқ бошқа материаллар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва манфаатдор шахсларни сотиладиган объектлар ҳамда савдолар шартлари билан таништириш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дастлабки савдоларда сотилмаган мол-мулк такрорий савдоларга қўйилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса — ваколатли орган қарорига кўра қонунда белгиланган тартибда пасайтирилиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлисининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда, суд бошқарувчиси қонунда белгиланган тартибда такрорий савдолар ўтказмасдан, корхонани мулкий комплекс сифатида оммавий оферта шартларида сотиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Мулкни сотиш биринчи бадалнинг шартнома тузилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида тўланишини назарда тутадиган олти-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади. Бунда биринчи бадал миқдори мулкнинг камида 15 фоизини ташкил этиши керак.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги савдолар ўтказилгандан кейин келгусида корхонанинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 159-моддасида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тасарруф этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тугатилган корхоналар мол-мулкини қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида турган корхоналар мол-мулки қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш суд бошқарувчиси томонидан, кредиторлар (қўмитаси) мажлиси билан келишув бўйича ва сотиб олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли кафолатномаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Иқтисодий суд мол-мулкни унинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш тўғрисида хабардор қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида дастлабки бадал тўланишини назарда тутади. Бунда дастлабки бадал миқдори мол-мулк қийматининг камида 15 фоизини ташкил қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Мол-мулк қийматига кўра уни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараварига тенг бўлганда — уч ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан тўрт юз бараваригача тенг бўлганда — уч ойдан олти ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан минг бараваригача тенг бўлганда — олти ойдан тўққиз ойгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан юқори бўлганда — тўққиз ойдан бир йилгача.
(25-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиладиган мол-мулк қийматини тўлаш олди-сотди шартномасига илова қилинадиган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Сотувчида шартномада белгиланган суммани муддатидан олдин тўлиқ ҳажмда тўлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Банкрот корхонанинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилган мол-мулкини сотиб олувчи томонидан сотиб олиш муддати олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ тугатиш ишлари муддатидан ошган тақдирда суд бошқарувчиси тугатиш ишларини тугаллашни ва банкрот корхонани реестрдан чиқаришни тугатиш ишларини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мажбурий тўлангандан ва банкрот корхонанинг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 150-моддасида белгиланган мажбуриятлари биринчи навбатда бажарилгандан кейин амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Сотув суммаси навбатда турган барча кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун етишмаган тақдирда иккинчи ва кейинги навбатдаги қарзларини узиш жадвали «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 150-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ тузилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Банкрот корхонанинг иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги кредиторлар талабларини қондириш сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ бевосита уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Дастлабки бадал тўлангандан кейин мол-мулк сотиб олувчига берилади. Тугатувчи бошқарувчи томонидан мол-мулкни бериш ва уни сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олиш томонлар имзолайдиган топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сотиб олувчида мулк эгаси ҳуқуқи мол-мулк қиймати тўлиқ тўлангандан кейин тузилган рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ, зарур ҳолларда амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб тугатувчи бошқарувчининг кредиторлар билан ўзаро муносабатлари, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолларда алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади, унда келгусидаги харажатлар (шу жумладан тугатувчи бошқарувчининг ҳақи) миқдори, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, кейинчалик у иқтисодий суд томонидан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишдан олинган маблағлар тугатиш ҳисоб рақамига тушганда тугатувчи бошқарувчи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган навбат бўйича кредиторлар талабларини қондиради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси сотиб олувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда мол-мулк белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда сотиб олувчи ушбу шартноманинг бекор қилиниши оқибатида кўрилган зарарларни қонунчиликка мувофиқ тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайтарилган мол-мулк тугатувчи бошқарувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда қайтадан савдоларга қўйилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Мол-мулкни сотиш бўйича битишувларни расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Савдоларда тузилган битишувлар қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Савдолар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шартлари ва савдоларни юритиш қоидалари, тузилган битишувлар бўйича закалатлар миқдорлари, тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби, шунингдек савдолар қатнашчиларининг жавобгарлик шартлари ҳамда белгиланган қоидалар ва мажбуриятларнинг қатнашчилар томонидан бузилганлиги учун неустойкалар (жарималар, пенялар) миқдорлари савдоларнинг ташкилотчилари томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда белгиланади ва шартномада қайд этилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.,30-31-сон,235-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 62-модда; 17-18-сон, 148-модда; 2004 й., 3-сон, 32-модда; 7-сон, 82-модда; 2005 й., 30-31-сон, 235-модда; 32-33-сон, 251-модда; 34-36-сон, 263-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2008 й., 52-сон, 522-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 44-45-сон, 385-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 13-сон, 157-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)