Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига мувофиқ ва фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 13 август,
228-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 420-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)