01.08.2014 йилдаги 210-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2014 йилдаги 210-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2014
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида» 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарорининг 80-бандига мувофиқ, шунингдек халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар захирасини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажариш учун масъуллар

I. Жамият фаолиятини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган ишлар

1.

Жамият Марказий Кенгаши ва унинг тизимидаги минтақавий кенгашлар ҳамда бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан унинг зарур норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2014 йил

1 октябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

2.

Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва намунавий штатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашлари тренерлари меҳнатига ҳақ тўлашни бюджетдан молиялаштириладиган спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига мувофиқлаштириш.

2014 йил
1 октябргача

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

Истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш, спортчилар захирасини тайёрлаш ва спорт турларини ривожлантириш ишларини олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш.

2014 йил
1 ноябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги

4.

Спорт мактаблари ўқувчи спортчилари, педагоглар ва бошқа ходимлар ўртасида спорт мусобақалари, ўқув йиғини машғулотлари ўтказиш учун Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида замонавий моддий техник базага эга бўлган биттадан спорт мактаби бино ва иншоотларини Жамиятнинг минтақавий кенгашларига бепул равишда фойдаланиш учун бириктириш.

2014 йил
20 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

5.

Жамият томонидан жаҳон талабларига жавоб берадиган спорт базасини яратиш учун Тошкент шаҳрида тегишли бинони ҳудуди билан Жамиятга ажратиш, кейинги йилларда ушбу бинони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2014 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги

II. Болаларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга йўналтирилган ишлар

6.

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим, спорт мактаблари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида турли спорт мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш орқали селекция ишлари доимий тарзда йўлга қўйилишини ҳамда юқори маҳоратли спортчилар танлаб олинишини таъминлаш.

Бир йилда
икки марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

7.

Халқ таълими тизимидаги:

спорт мактабларининг йиллик ўсиши даражасини ҳудудлар бўйича олиб борилишини йўлга қўйиш;

ҳар бир спорт мактаблари фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаш;

спорт мактабларининг фаолиятини таҳлил этиш, баҳолаш ва яхши натижаларга эришган спорт мактабларини рағбатлантириш;

спорт мактаблари фаолиятини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида ҳисоботларни эшитиш ва таҳлил қилиш.

Бир йилда
икки марта

Ҳар 6 ойда

Бир йилда
бир марта

Ҳар чорак ва йил якунида

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

8.

Спорт секциялари ва тўгаракларидаги машғулотлар жадвалларини мақбуллаштириш, ҳар хил спорт турлари, энг аввало спортнинг олимпия турлари бўйича янги қўшимча секция ва гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига болаларни, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга янада кенгроқ жалб этиш.

Ҳар чоракда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

9.

Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари, талабалари, ўқитувчи ва бошқа ходимларининг жисмоний тайёргарлигини белгилаб берувчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус спорт-тест синовларини топшириш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

10.

Спорт, тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро тотувлик ғояларини ҳамда юқори натижаларга эришган ёш спортчи ва тренерларнинг ютуқларини ўқувчилар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбатлари уюштириш;

республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларда тизимли асосда республиканинг етакчи спортчилари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақалар чемпионлари ҳамда совриндорлари иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ўтказилишини ташкил этиш.

Ҳар ойда икки марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар, спорт турлари бўйича республика федерациялари билан биргаликда

11.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳудудларда ва умумреспублика миқёсида ўтказиладиган «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

12.

«Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг барча босқичлари (мактаб, туман, шаҳар ва вилоят) сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида календарь режаларни ишлаб чиқиш ҳамда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш.

Ҳар йили
2-чоракда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

13.

Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган спорт тўгараклари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.

2014 йил
1 октябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

14.

Спорт федерациялари билан ҳамкорликда спорт турлари бўйича методик тавсиялар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек спортни тарғиб қилувчи тарқатма материаллар, плакатлар яратиш ҳамда ҳар бир таълим муассасасини таъминлаш.

Ҳар йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

15.

Ўқитувчилар ва тренерларнинг жисмоний тарбия бўйича малакаларини ошириш ва уларга методик ёрдам кўрсатиш юзасидан ўқув семинарлар ташкил этиш.

Ишлаб чиқилган жадвал асосида

Халқ таълими вазирлиги, Республика «Ёшлик» болалар спорт жамияти, тегишли вазирлик ва идоралар

16.

Халқ таълими тизимидаги 1-sport ва 2-sport давлат статистика ҳисобот шаклларини барча таълим муассасаларидан ўз вақтида қабул қилиш ва ҳисоботларини юритиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар