Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори, 30.07.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2604
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2604]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 429-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2604-3, 25.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори А. КУРБАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2014 йил 7 июль,

к-3-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Н. МАХМУДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 7 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к-3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сонли қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига асосан, юридик ва жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш приборлари давлат метрология текширувидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган газни ҳисобга олиш приборлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий текширувдан — газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдан ташқари текширувдан — газни ҳисобга олиш приборларининг текширувдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт текширувидан — газни ҳисобга олиш приборларининг созлиги ёки уларнинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Газни ҳисобга олиш приборлари қуйидаги оралиқда даврий текширувдан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар — 4 йилда 1 марта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар — 2 йилда 1 марта.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланилмаган газни ҳисобга олиш приборларининг даврий текширувдан ўтказиш муддатлари ўтиб кетган тақдирда, улардан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш учун ечиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси раҳбари газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш учун уни ечишни сўраб тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Газни ҳисобга олиш приборлари эксперт текширувидан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов, прокуратура органлари, ёхуд суднинг қарори ёки ажримига асосан ечиб олиниши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 12 декабрдаги К-9, А-2-сонли (рўйхат рақами 2604-1, 21.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2604-2/0439-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш учун ечиб олиш тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассиси ариза берилгандан сўнг, беш иш куни ичида газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш учун истеъмолчи иштирокида ечиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Газни ҳисобга олиш приборини ечиб олиш вақтида тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассиси истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш приборининг ўрнатилган пломбалари бутлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Газни ҳисобга олиш приборининг ўрнатилган пломбалари бут бўлган тақдирда, газни ҳисобга олиш прибори ечиб олинади ва икки нусхада мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Мазкур далолатноманинг бир нусхаси газни ҳисобга олиш прибори билан бирга истеъмолчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказиш учун ечиб олингандан сўнг, тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассиси истеъмолчининг хоҳишига кўра уни газ тармоғига газни ҳисобга олиш приборисиз улайди ёки вақтинча тармоқдан узиб қўяди. Истеъмолчининг газ тармоғига уланганлиги ёки уланмаганлиги газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборисиз газ тармоғига уланган тақдирда, фойдаланилган газ учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш учун топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини ва газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхасини текширувдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат метрология хизмати органи масъул ходими газни ҳисобга олиш прибори топширилганлигини тегишли журналга қайд қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Газни ҳисобга олиш приборидаги текширувдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни (ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, типи, маркаси, рақами ва газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи) кўриш имкони бўлмаган тақдирда, давлат метрология хизмати органи газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш учун қабул қилишни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказиш учун қабул қилинганда, манфаатдор шахс ва давлат метрология хизмати органи ўртасида шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш ва таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Газни ҳисобга олиш прибори давлат метрология хизмати органи томонидан уч кун ичида текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Газни ҳисобга олиш приборини эксперт текширувидан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, газни ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқли деб топилади ва давлат метрология хизмати органи томонидан истеъмолчига газни ҳисобга олиш приборининг текширувдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Газни ҳисобга олиш прибори унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида давлат метрология хизмати органи томонидан пломбаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш натижаси салбий бўлган тақдирда, газни ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва шу куннинг ўзида бу ҳақда давлат метрология хизмати органи масъул ходими томонидан истеъмолчига хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Газни ҳисобга олиш прибори яроқсиз деб топилган тақдирда, истеъмолчи уни таъмирлаш учун таъмирлаш ташкилотларига топшириши ёки Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва текширувдан ўтказилган бошқа газни ҳисобга олиш приборидан фойдаланиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2015 йил 12 мартдаги к-3, к-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2604-1, 23.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 141-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Газни ҳисобга олиш приборини таъмирлаш ташкилоти томонидан техник текширишдан ўтказиш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат метрология хизмати органининг масъул ходими таъмирланган газни ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ташкилотининг ўзида текширувдан ўтказиш ускунасидан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказишнинг натижаси ижобий бўлган тақдирда, шу куннинг ўзида давлат метрология хизмати органининг масъул ходими газни ҳисобга олиш приборининг текширувдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириб, газни ҳисобга олиш приборини пломбалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Текширувдан ўтказилган газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Истеъмолчи текширувдан ўтказилган газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш учун тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ариза қабул қилингандан сўнг икки кун ичида газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиб бериши лозим. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассиси газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишдан олдин унинг текширувдан ўтказилганлиги ҳақидаги сертификатнинг мавжудлиги ва пломбаларининг бутлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассисига газни ҳисобга олиш приборининг текширувдан ўтказилганлиги ҳақидаги сертификат нусхасини тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси мутахассиси газни ҳисобга олиш приборини ўрнатгандан сўнг, истеъмолчини газ тармоғига улаш штуцерларини пломбалайди ва икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузади ҳамда далолатноманинг бир нусхасини истеъмолчига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилгандан сўнг, газни ҳисобга олиш прибори рўйхатга олинади ва фойдаланилган газ газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичига мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш натижаларидан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мазкур Низом «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» МХК раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 июль

«Ўзтрансгаз» АК Бошқарув раиси Ш. МАХМУДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА
Истеъмолчи рақами ___________
____________________________________________ 201_ йил «____» _____________
«___» ___________ 201_ йилда истеъмолчига тегишли бўлган _____________________ ____________________________________________ газни ҳисобга олиш приборининг
(газни ҳисобга олиш приборини тури, номи, ишлаб чиқариш жойи, рақами)
ечиб олинганлиги ва текширувдан ўтказиш учун истеъмолчининг қўлига берилганлиги ҳақидаги мазкур далолатномани туздим.
Газни ҳисобга олиш приборини кўрсаткичи ________ м3 ни ташкил қилади.
Газни ҳисобга олиш прибори кўрикдан ўтказилганда _____________________________