Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 июль,
ПФ-4630-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомда:
а) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали вакил қилинган банкларда мониторингдан ўтказилади»;
«6. Давлат божхона хизмати органлари ташқи савдо шартномалари бўйича товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши назорати (мониторинги)ни амалга оширади.
7. Вакил қилинган банклар ташқи савдо шартномалари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши кундалик назоратини амалга оширади.
Пул маблағларининг белгиланган муддатларда келиб тушмагани ёки кам миқдорда тушгани ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Давлат солиқ хизмати органлари тегишли чоралар қабул қилиш учун ТСОЯЭАТдаги маълумотлардан фойдаланади»;
в) 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Вакил қилинган банклар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгардирлар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошида «фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилган» сўзлари маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 336-модда)