24.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2597
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 24.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2597
Kuchga kirish sanasi
30.06.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2597]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказ таътиллар даврида болалар соғломлаштириш оромгоҳи сифатида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказга таътиллар даврида республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар тақсимоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ва ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида яхши натижаларга эришган 270 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги умумтаълим мактабларининг 7 — 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир вилоят бўйича 7, 8 ва 9-синфларнинг ҳар биридан 30 нафардан ўқувчи танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказга ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уларнинг ҳар биридан 7-синфлардан 9 нафар, 8-синфлардан 10 нафардан, Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасалари 7-8-синфларининг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчи танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида Марказга қабул қилинган ўқувчилар ёзги таътил даврида Марказга қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзги таътил даврининг бир қабул мавсумида дам олган ўқувчилар ёзги таътил даврининг кейинги мавсумларига такроран қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ҳамда ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бунда ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш мезонлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказга ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан олимпиадалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларининг 1 — 5-ўрин совриндорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларида чет тили, информатика ва бошқа фанларни «аъло» баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умид ниҳоллари», «Қувноқ стартлар», «Алпомиш» ва «Барчиной» спорт мусобақаларининг умумтаълим мактаблари, туман (шаҳар) босқичлари 1 — 3-ўрин совриндорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг «Энг фаол ўқувчи» номинацияси ғолиблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Конституция — эркинлигимиз кафолати» республика танловининг туман (шаҳар) босқичи 1 — 3-ўрин совриндорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаол китобхон ўқувчи» танловининг республика босқичи 1, 2, 3-ўрин совриндорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва ижодкор (шеър ёзадиган, расм чизадиган ва ҳ.к.) ўқувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими органлари ва «Баркамол авлод» болалар мактаблари томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар ғолиблари ва фаол иштирокчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусиқа ва санъат соҳаси бўйича халқаро ва республика танловлари ғолиблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактаблари «Ёшлар иттифоқи» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг фаол аъзолари.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2597-1, 11.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонлардан камида биттасига мос келган ўқувчи Марказга қабул қилиш учун танлаб олинади. Ўқувчилар сони белгиланган ўринлар сонидан кўп бўлганда нисбатан кўпроқ мезонларга мувофиқ келадиган ўқувчилар танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш мақсадида ҳар бир умумтаълим мактаби, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ташкил этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2597-1, 11.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Умумтаълим мактабининг Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссияси (бундан буён матнда умумтаълим мактаби комиссияси деб юритилади) умумтаълим мактаби директорининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар иттифоқининг умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2597-1, 11.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 нафар тажрибали ўқитувчи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (бундан буён матнда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудир ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шуъбаси раҳбари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шуъбаси раҳбари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шуъбаси раҳбари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим сифати мониторинги бўлими раҳбари.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2597-1, 11.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вазир ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва қўшимча таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3718, 01.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларда — вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва қўшимча таълим бўлими бош мутахассиси ва 1 нафар тажрибали ходим;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3718, 01.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқнинг ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва қўшимча таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 26-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3718, 01.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш бўйича республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва умумтаълим мактаби комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчилар учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ўқувчининг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчи мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган мезонларга мос келиши ҳақида тегишли ҳужжатлар нусхалари илова қилинган умумтаълим мактаби томонидан берилган тавсифнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилик хати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 5 октябргача, қишки таътил даври учун 2 декабргача, баҳорги таътил даври учун 15 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 10 апрелгача туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларида ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори 21 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 5 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва туман (шаҳар) комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 9 октябргача, қишки таътил даври учун 6 декабргача, баҳорги таътил даври учун 19 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 17 апрелгача ҳудудий комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий комиссия томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 40 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 12 нафар, 8-синфлардан 13 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва ҳудудий комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳудудий комиссия томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори кузги таътил даври учун 13 октябргача, қишки таътил даври учун 10 декабргача, баҳорги таътил даври учун 23 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 21 апрелгача Республика комиссиясига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Республика комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 90 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 128 нафар, 8-синфлардан 142 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва Республика комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Республика комиссиясининг қарори уч кун ичида Марказга ва ҳудудий комиссияларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қуйи турувчи комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, юқори турувчи комиссия томонидан қуйи турувчи комиссияга мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳақида топшириқ берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўқувчиларнинг Марказга келиш ва кетишларини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўқувчиларнинг Марказга келиш ва кетишларини ташкил қилиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 2 нафардан масъул ходимлар (кузатувчилар) тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларидан танлаб олинган ўқувчиларнинг Марказга келишлари ва кетишларини ташкил қилиш Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг масъул ходимлари (кузатувчилари) зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Масъул ходимлар (кузатувчилар) олий педагогик маълумотга ҳамда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал қила оладиган ходимлар орасидан танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Масъул ходимлар (кузатувчилар) ўқувчиларни Марказга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга олиб бориши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2597-1, 11.11.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ўқувчи учун соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўқувчиларни Марказга қабул қилиб олиш ва уларни кузатишни ташкил қилиш учун Марказ директори, директор ўринбосари, тиббиёт ходими ва 2 нафар педагог ходимлардан иборат таркибда Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси ўқувчиларни мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилади. Бунда масъул ходимлар (кузатувчилар) томонидан тақдим этилган тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати Республика комиссиясининг қарорига мувофиқлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Марказга қабул қилиш вақтида ҳар бир ўқувчи тиббий текширувдан ўтказилиб, ҳар бир ўқувчи учун боланинг тиббий картаси (026/х шакл) очилади ва мавсум давомида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Марказдан кетаётган ўқувчиларга Марказда яшаган даврида уларга кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисида маълумотнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ўқувчиларнинг мазкур Низомда белгиланган тартибда танлаб олиниши ҳамда зарур ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл) тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон; 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)