03.06.2014 йилдаги 140-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.06.2014 йилдаги 140-сон
Kuchga kirish sanasi
09.06.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 3 июндаги 140-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришнинг Бош схемаси (Бош схема) — ҳудудларни жойлаштириш, табиатдан фойдаланиш, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тизимларини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва йўлларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари — умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти ҳудудларида, шаҳарсозлик соҳасида жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатлари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, уларсиз ушбу ҳудудлардан фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки фойдаланиш қийин бўлган шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудларнинг чегараларини белгиловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатлар (режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар) — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар, уларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ва ундан кўп минтақалар ҳудудларини ҳамда бошқа ҳудудларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари қисмларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ва ундан кўп минтақаларни ҳамда бошқа ҳудудларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари қисмларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари (шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг консолидация қилинган схемалари) — ҳудудларни зоналаштиришни аниқловчи ҳужжатлар, минтақалараро ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларнинг минтақавий тизимларини ривожлантириш, табиатдан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида ресурслар билан таъминлаш чора-тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаси — муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, ҳудудларни хавфли геологик ва гидрогеологик жараёнлардан ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштиришнинг асосий параметрларини ва режалаштириш ечимларини аниқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари — муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни модернизациялаш ва ривожлантиришнинг асосий параметрларини ва концептуал ечимларини аниқловчи, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифлардан иборат бўлган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаси — ҳудудларни зоналаштиришни, тегишли ҳудудда минтақалараро, минтақавий ва қишлоқлараро аҳамиятга эга бўлган аҳоли пунктлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни жойлаштириш, ривожлантириш тизимларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини аниқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар, шаҳарсозлик ҳужжатлари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) умуман республика бўйича шаҳарсозлик сиёсатининг асосий йўналишларини асословчи ва белгиловчи, доимий амал қиладиган ва мунтазам равишда янгилаб бориладиган дастурий, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатлари республика ҳудудларини ташкил этишнинг стратегик йўналишларини, шунингдек, яшаш учун қулай муҳит яратиш мақсадида шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳамда қишлоқлараро ҳудудларнинг барқарор ривожлантирилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозликни режалаштириш соҳасида ишларнинг оқилона ва ўзаро келишилган тизимини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзаро ҳамкорлигининг асоси бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий мақсади ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларидан ташқари, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги деб аталади) томонидан таъминланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан таъминланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштириш тегишли вазирликлар ва идоралар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шаҳарсозлик ҳужжатларини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланади. «Тошкентбошрежа ЛИТИ» ДУК Тошкент вилоятини режалаштириш схемаларини, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишув бўйича, ихтисослаштирилган лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаш юзасидан топшириқ, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий тузилмага мувофиқ, тегишли равишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, уларни ишлаб чиқишнинг ташаббускорлари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тасдиқланган топшириқ асосида лойиҳа-қидирув ташкилоти ишлар дастурини ва календарь-мувофиқлаштириш режасини тайёрлайди, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари материалларининг тахминий таркиби (график материаллар масштаби билан бирга график ва матнли материаллар рўйхати);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий бажарувчилар ва биргаликда бажарувчилар томонидан ишларни амалга оширишнинг муддатлари ва кетма-кетлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддати, олдинда турган ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ишланманинг ташаббускори томонидан аниқланади ва у уч йилдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Режалаштиришга доир шаҳарсозлик ҳужжатлари мамлакатни, иқтисодиёт тармоқларини ва алоҳида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умумреспублика дастурларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лойиҳа-қидирув ташкилоти шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга манфаатдор вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва консультантларни, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат ва экология экспертизаларидан ўтказилгунгача ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишишга тақдим этиш — буюртмачига, кўриб чиқиш ва келишишнинг барча босқичларида ҳимоя қилиш — уни ишлаб чиққан лойиҳа-қидирув ташкилотига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа-қидирув ташкилоти шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади, улар материаллар олингандан кейин бир ой муддатда ўз хулосаларини берадилар (юборадилар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли вазирлик ва идора уларни эътирозларсиз келишади ёки унинг ваколатига бевосита тааллуқли мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда уни пухталаштириш учун қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини келишилувчи органлар билан бирга муҳокама этишни таъминлаши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан, ушбу вазирликлар ва идораларнинг ҳамда, зарурат бўлганда, уларнинг ҳудудий ташкилотлари вакиллари киритиладиган идоралараро комиссияларни ташкил этиш йўли билан айнан бир вақтда шаҳарсозлик ҳужжатларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирга кўриб чиқиш ташкил этилиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларига уларни кўриб чиқиш ва келишиш давомида тавсия этилган ўзгартириш ва қўшимчалар, улар тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача, лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Шаҳарсозлик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемасидан ташқари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемалари тасдиқлаш учун киритилгунгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалга ошириладиган давлат экспертизасидан ўтади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг Бош схемаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тузиладиган махсус идоралараро эксперт гуруҳи томонидан ўтказиладиган давлат экспертизасидан ўтказилиши керак. Идоралараро эксперт гуруҳининг ишларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқаради.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, кўриб чиқиш учун буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарсозлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинганда ва Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашида маъқулланганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси тайёрланади, у тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Шаҳарсозлик ҳужжатлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари, шунингдек муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари бундан мустасно.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемалари ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматларининг Ягона портали веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга фақат тегишли равишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек тегишли вазирликлар ва идоралар тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг уларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарорига кўра йўл қўйилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисида қарор

Шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш учун киритиш

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва экспертизадан ўтказиш

1

6

2

3

4

Лойиҳа-қидирув ташкилоти

(«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ёки «ТошкентбошрежаЛИТИ» ДУК)

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Вазирликлар ва идоралар

Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш

Махсус идоралараро эксперт гуруҳи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштиришнинг бош схемасини, шаҳарсозликни режалаштиришнинг консолидация қилинган схемасини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасини экспертизадан ўтказиш

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Умумдавлат аҳамиятига эга, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш схемаларини экспертизадан ўтказиш

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

Шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш

5

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎

‎‎____________________‎

‎‎20__йил «___»________‎

«Келишилган»‎

«Келишилган»‎

_______________‎ _______________‎
20__йил «___»________‎ 20__йил «___»________‎

‎‎‎‎Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга
‎‎‎ТОПШИРИҚ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ ‎‎Асосий маълумотлар ва талаблар номи ‎‎Асосий маълумотлар ва талабларнинг мазмуни
1.‎ ‎‎1. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг номи.
2.‎ ‎‎2. Ишлаб чиқиш учун асос. ‎‎
3‎.

Лойиҳалаштириш объектининг асосий тавсифлари, шу жумладан:
‎а) ҳудуд (минг кв км);
‎шу жумладан суғориладиган ерлар (минг кв км);
‎б) аҳолининг ҳозирги вақтдаги сони (минг киши);
‎шу жумладан:
‎шаҳар аҳолиси (минг киши);
‎қишлоқ аҳолиси (минг киши);
‎аҳоли пунктлари сони;
‎шу жумладан:
‎шаҳарлар (та);
‎шаҳар посёлкалари (та);
‎қишлоқ аҳоли пунктлари (та);
‎в) саноат ишлаб чиқаришининг ихтисослаштирилаётган тармоқлари;
‎г) қишлоқ хўжалигининг ихтисослаштирилаётган тармоқлари;
‎д) автомобиль транспорти ва йўлларнинг ҳолати;
‎е) турар жой фондининг ҳолати;
‎ж) ижтимоий инфратузилма муассасаларининг ҳолати;
‎з) дам олиш ва туризм муассасаларининг ҳолати;
‎и) муҳандислик ускуналарининг ҳозирги вақтдаги ҳолати;
‎к) қурилиш базасининг ҳозирги вақтдаги ҳолати;
‎л) бошқа тавсифлари.

‎‎
4.‎

Режалаштиришга доир ҳужжатларни амалга оширишнинг ҳисоблаб чиқилган муддатлари: а) ҳозирги вақтдаги ҳолати;
‎б) қурилишнинг биринчи навбати;
‎в) ҳисоблаб чиқилган муддат.

‎‎
5.‎

‎‎Лойиҳалаш материалларини ишлаб чиқиш ва келишиш қатнашчиларининг таркиби ва уларнинг ўзаро мажбуриятлари.

‎‎
6.‎

‎‎Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар рўйхати, улар ким томонидан ва қандай муддатларда берилиши керак.

‎‎‎
7.‎

‎‎Қуйидагилар бўйича талаблар:
‎ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; ҳудудларни архитектура-режалаштириш ва функционал жиҳатдан ташкил этиш; транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш; ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
‎ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш ва ускуналаш;
‎атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
‎табиат ёдгорликларини, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;
‎фуқаро муҳофазасига оид муҳандислик-техник тадбирлар.

‎‎
8.‎

Лойиҳалаш объектининг қуйидагилар бўйича қўшимча, пухта ёки ихтисослаштирилган ишланмаларни талаб қиладиган хусусиятлари ва муаммолари:
‎табиий шароитлар;
‎экологик вазиятлар;
‎демографик вазиятлар;
‎ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;
‎ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш; муҳандислик-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
‎тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;
‎табиий муҳитни ва шу кабиларни муҳофаза қилиш;
‎умумий аҳамиятга эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш.‎‎

9.‎

Босқичлар бўйича ўтадиган материаллар ва хизматлар таркиби (агар улар назарда тутилса).
‎Намойиш қилинадиган қўшимча материаллар. ‎‎

‎‎
10.‎

Режалаштириш (схемалар) ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳужжатлар таркибига ҳамда мазмунига қўйиладиган талаблар. ‎‎

‎‎
11.‎ ‎‎Лойиҳалашни бошлаш ва тугаллаш муддати. ‎‎
12.‎

‎‎Режалаштиришга доир ҳужжатларни келишиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби.

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачидан: ‎‎ ‎‎«Келишилган»:‎ ‎

‎‎‎‎Лойиҳа-қидирув ‎ташкилоти
‎раҳбари:‎‎‎

‎Шаҳарсозлик ҳужжатлари
‎ ‎бош архитектори:‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидан жойлаштиришнинг Бош схемасини лойиҳалашга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасига буюртмачи томонидан топшириқни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи визалайди, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари келишади,Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемасини лойиҳалашга буюртмачи томонидан топшириқни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг ва вилоят ҳокими ўринбосарининг котибият мудири визалайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоят ҳокимининг ўринбосари келишади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими тасдиқлайди, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини лойиҳалашга ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларига буюртмачи томонидан топшириқни вазирлик ва идора бошқармаси бошлиғи визалайди, вазирлик ва идора раҳбарининг ўринбосари келишади, вазирлик ва идора раҳбари тасдиқлайди ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари ҳужжатларини лойиҳалашга буюртмачи томонидан топшириқни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи визалайди, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари келишади, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири келишади.
(2-илованинг изоҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жойлаштириш Бош схемаси материалларининг тахминий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р ‎

График ва матнли материаллар номи‎

График материаллар масштаби‎
1. ‎Ҳолати ва маъмурий-ҳудудий тузилишининг схемаси ‎1:4 000 000
2.‎ Жойлаштиришни (мавжуд ҳолатини) режали ташкил этиш‎ 1:500 000‎
3.‎ Жойлаштиришни режали ташкил этиш ‎ 1:500 000‎
4.‎ Табиий ресурслар ва улардан фойдаланиш‎ 1:1 000 000‎
5.‎ Жойлаштиришнинг табиий-экологик шартлари‎ 1:1 000 000‎
6.‎ Ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш‎ 1:1 000 000‎
7.‎ Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси тиғизлигини тақсимлаш‎ 1:1 000 000‎
8.‎ Комплекс муаммоли ареаллар‎ 1:1 000 000‎
9.‎ Жойлаштиришнинг ҳудудий-шаҳарсозлик потенциали‎ 1:1 000 000‎
10.‎ Транспорт инфратузилмаси‎ 1:1 000 000‎
11.‎ Муҳандислик-техник инфратузилма‎ 1:1 000 000‎
12.‎ Жойлаштиришни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг таркибий модели‎ 1:1 000 000‎
13.‎ Чегарадош туманларда жойлаштиришни ташкил этиш‎ 1:1 000 000‎
14.‎ Ёрдамчи, асословчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечимлари материаллари комплекси ‎ эркин‎
15.‎ Тушунтириш хати‎
16.‎ Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санаб ўтилган асосий материаллар учун жойлаштириш Бош схемасининг асословчи лойиҳа ечимлари материаллари комплекси бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
График материаллар масштаби бўлим бўйича тақдим этилган тўлиқ ахборотлар талабларига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ечимларини иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи схемалар ҳамда бошқа материаллар қўшимча равишда бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемаси материалларининг тахминий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Бўлимлар номи‎

График материаллар масштаблари
1.‎ Ҳозирги вақтда фойдаланиш ва функционал зоналаштириш схемаси‎ 1:1 000 000‎
2.‎ Ҳудудларни комплекс баҳолаш схемаси‎ 1:1 000 000‎
3.‎ Ҳудудларни иқтисодий баҳолаш схемаси‎ 1:1 000 000‎
4.‎ Ҳудудларни лойиҳавий ташкил этиш ва функционал зоналаштириш концепцияси‎ 1:1 000 000‎
5.‎ Ҳисоблаб чиқилган муддат учун ҳудудларни ташкил этиш ва функционал зоналаштириш схемаси‎ 1:500 000‎
6.‎ Ҳудудларни ўрта муддатли давр — 10 (25) йил учун ташкил этиш ва функционал зоналаштириш схемаси ‎ 1:500 000‎
7.‎ Оралиқ даврлар учун функционал зоналар ҳудудларидан фойдаланиш режимлари схемаси‎ 1:1 000 000‎
8.‎ Ҳудудларнинг муҳандислик таъминоти схемаси‎ 1:500 000‎
9.‎ Транспортни ташкил этиш схемаси‎ 1:500 000‎
10.‎ Тушунтириш хати‎
11.‎ Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар‎
12.‎ Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи материаллар ва схемалар‎ эркин ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи схемалар ва материаллар эркин масштабда ва ҳажмда қўшимча равишда бажарилади, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экзоген геологик жараёнлар ва зилзилаларга бардошлилик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозирги вақтда табиий муҳитнинг ифлосланиши ва бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер усти ва ер ости сув ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хом ашё ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий-қишлоқ хўжалиги потенциали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия таъминоти шарт-шароитлари ва ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда жойлаштириш шарт-шароитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим бўйича зоналаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемалари материалларининг тахминий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Бўлимлар номи‎

График материаллар масштаби‎
1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят)нинг республикадаги жойлашиш схемаси‎ 1:1 000 000‎
2.‎ Ҳудудларни комплекс баҳолаш схемаси‎ 1: 100 000
‎1: 200 000‎
3.‎ Ҳудудлардан ҳозирги вақтда фойдаланиш ва уларни функционал режалаштиришни ташкил этиш‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
4.‎ Ҳудудларни архитектура-режалаштириш ва ижтимоий жиҳатдан ташкил этиш ‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
5.‎ Транспорт инфратузилмаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
6.‎ Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан ускуналаш‎ 1:100 000
7.‎ Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш схемаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
8.‎ Ҳудудларнинг экологик ҳолати схемаси, ҳозирги вақтдаги аҳволи ва прогнози ‎ 1:100 000
‎1:200 000‎
9.‎ Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ва маданий мерос объектларини жойлаштириш схемаси ‎ 1:200 000‎
10.‎ Фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирлар схемаси‎ 1:1 000 000
‎1:500 000‎
11.‎ Тушунтириш хати‎
12.‎ Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар‎
13.‎ Асосий лойиҳа ечимлари (асосий қоидалар учун) кўрсатилган ҳолда лойиҳа режасининг схематик чизмаси‎ эркин‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳандислик жиҳатидан ускуналаш схемасини алоҳида тармоқ схемалари тарзида бажаришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечими схемалари ва материаллари қўшимча равишда бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларининг суғориладиган зонаси учун ҳудудларнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини ва лойиҳа режасини 1:100 000 масштабда, барча ҳудуд учун эса — 1:300 000 масштабда бажариш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантириш тармоқ схемалари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари материалларининг тахминий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Бўлимнинг номи‎

График материаллар масштаби‎
1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидаги жойлашиш схемаси‎ 1:1 000 000‎
2.‎ Ҳудудлардан ҳозирги вақтда фойдаланиш ва уларни функционал режалаштиришни ташкил этиш‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
3.‎ Ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
4.‎ Муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни режали ташкил этишнинг йиғма схемаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
5.‎ Транспорт инфратузилмаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
6.‎ Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан ускуналаш‎ 1:100 000‎
7.‎ Ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш схемаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
8.‎ Ҳудудларнинг мавжуд экологик ҳолати схемаси‎ 1:100 000
‎1:200 000 ‎
9.‎ Юз бериши мумкин бўлган техноген ва экологик талофатларни акс эттирган ҳолда ҳудудларнинг прогнозланаётган экологик ҳолати схемаси‎ 1:100 000
‎1:200 000‎
10.‎ Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ва маданий мерос объектларини жойлаштириш схемаси ‎ 1:200 000‎
11.‎ Фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирлар схемаси‎ 1:1 000 000
‎1:500 000‎
12.‎ Тушунтириш хати‎
13.‎ Асосий қоидалар ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар‎
14.‎ Асосий лойиҳа ечимларини (асосий қоидалар учун) кўрсатган ҳолда ҳудудларни архитектура-режавий ташкил этишнинг схематик чизмаси‎ эркин‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳандислик жиҳатидан ускуналаш схемасини алоҳида тармоқ схемалари тарзида бажаришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асословчи, иллюстрацияловчи ва деталлаштирувчи лойиҳа ечими схемалари ва материаллари қўшимча равишда бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларининг суғориладиган зонаси учун ҳудудларнинг ҳозирги вақтдаги ҳолатини ва лойиҳа режасини 1:100 000 масштабда, барча ҳудуд учун эса — 1:300 000 масштабда бажариш тавсия этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 270-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)