21.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2587
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизмати раисининг буйруғи, 21.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2587
Kuchga kirish sanasi
26.05.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАИСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2587]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 12 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-сон

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг 2014 йил 12 майдаги 47-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органларга (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) қўйиладиган умумий талабларни, уларнинг намунавий тузилмасини, ахборотлаштириш объектларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказишда унинг ахборотдан рухсатсиз эркин фойдалана олишдан, шу жумладан компьютер ҳужумлари таъсиридан ва техник каналлар орқали ахборотнинг чиқиб кетишидан муҳофаза қилиш бўйича талабларга мувофиқлиги тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аттестациядан ўтказувчи органлар ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тизими ташкилий тузилмасининг таркибий қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг (бундан буён матнда Ваколатли орган деб юритилади) ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг муайян турларини амалга ошириш учун рухсатномасига эга бўлган турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар аттестациядан ўтказувчи органлар деб ҳисобланади. Рухсатнома беш йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аттестациядан ўтказувчи органлар ўз фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасида ахборот хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтказувчи орган ушбу Намунавий низом асосида ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш соҳасида ўзининг фаолияти тўғрисидаги ички низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтказувчи органлар Ваколатли орган билан ўзаро ҳамкорликда ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш тартибини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аттестациядан ўтказиш ишларига ҳақ тўлаш қиймати ва тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Аттестациядан ўтказишга ҳақ тўлаш ариза берувчи ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аттестациядан ўтказувчи органнинг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аттестациядан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси бўлиши, тайёрланган мутахассислар, бутун ишлар комплексини ўтказиш учун зарур бўлган синов базаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аттестациядан ўтказувчи орган штатида ахборот хавфсизлиги ва ахборотни муҳофаза қилиш соҳасида махсус тайёргарликдан ўтган, уларнинг айрим тоифаси давлат сирлари билан танишиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган рухсатномага эга мутахассислар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтказувчи орган ходимлари ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аттестациядан ўтказувчи органнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аттестациядан ўтказувчи органларнинг асосий вазифалари ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аттестациядан ўтказувчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш талабномаларини кўриб чиқадилар, ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни режалаштирадилар, ариза берувчилар эътиборига аттестациядан ўтказиш муддатларини етказадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация ўтказиладиган объектлар бўйича дастлабки маълумотлар таҳлилини ўтказади, аттестация ўтказиш схемаси ва методикасини аниқлайди, синов лабораториялари (марказлари)да сертификатланмаган маҳсулот (аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий) объектида фойдаланиладиган синовларни ўтказиш зарурати тўғрисидаги масалаларни ҳал этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларининг аттестация текширувларини ўтказиш дастурларини ишлаб чиқадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштирадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқдаги ахборотлаштириш объектларига эксперт гуруҳларини сафарга жўнатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, шартнома асосида аттестациядан ўтказиш бўйича бошқа органларнинг мутахассислари ва ускунасини жалб қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектини аттестация синовлари натижаларини ва синов лабораторияларининг баённомаларини кўриб чиқадилар, аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича хулосаларни тасдиқлайдилар ва ариза берувчига Ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлик аттестати (бундан буён матнда Мувофиқлик аттестати деб юритилади)ни берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари томонидан берилган Мувофиқлик аттестатлари асосида аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларининг ҳисобини юритадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларининг муайян типларини аттестациядан ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар фондини шакллантирадилар ва зарур ҳолларда уларни ишлаб чиқишда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва белгиланган тартибда уни ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш соҳасида ўз фаолиятининг бориши тўғрисида хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Эксперт гуруҳларининг фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ахборотлаштириш объектини ахборот хавфсизлигининг талаб этиладиган даражасига мувофиқ баҳолаш мақсадида, унинг сифатли аттестациядан ўтказилиши таъминланишини инобатга олган ҳолда, эксперт гуруҳлари аттестациядан ўтказувчи орган томонидан штатдаги ходимлар сонидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Зарур бўлганда, эксперт гуруҳи таркибига бошқа аттестациядан ўтказувчи органлар мутахассислари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Эксперт гуруҳлари таркибига илмий-амалий фаолият тажрибасига эга бўлган, бевосита ариза берувчилар фаолиятида иштирок этмайдиган, ахборотни муҳофаза қилишнинг тегишли йўналишида ваколатли бўлган мутахассислар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Аттестациядан ўтказувчи органнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аттестациядан ўтказувчи орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга энг кўп ваколатга эга мутахассисларни жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аттестацияни ўтказиш муддатлари, келишув нархлари, ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва ўзаро ишлаш тартибини белгилаш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосланган сабаблар мавжуд бўлганда, ариза берувчига ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказишда рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган тавсияларига мувофиқ, аттестация ишларини ўтказиш учун махсус асбоб-ускуна сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тузилмасида синов лабораториялари (марказлари)га эга бўлиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аттестациядан ўтказувчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказишнинг белгиланган қоидалари ва тартибига риоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи билан тузилган шартномада белгиланган муддатларда ахборотлаштириш объектларининг аттестациядан ўтказилишини ташкил қилиш ва ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказишнинг тўлиқлиги ва объективлигини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказиш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган, фойдаланилиши чекланган ахборотининг конфиденциаллигини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларининг ҳисобини олиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация ишларининг якунланиши билан Ваколатли органни ўн кун муддат ичида Мувофиқлик аттестатини бериш ёки унинг берилишини рад этиш тўғрисида хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли органга ўзининг фаолияти тўғрисида ахборотни ўз вақтида тақдим этишга (ҳисобот муддатлари ва шакллари Ваколатли орган томонидан белгиланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган вакилларига аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида улар томонидан ахборот хавфсизлиги бўйича талабларга риоя этилишини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур ахборотни тақдим этишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Аттестациядан ўтказувчи орган қуйидагиларга жавобгар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи томонидан ўтказилган ахборотлаштириш объектини аттестациядан ўтказиш синовларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги, шунингдек улар натижаларининг ишончлилиги ва объективлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга юклатилган функция ва мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши ва сифатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказишга жалб қилинадиган мутахассислар малакасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига риоя этмаслигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи билан тузилган шартномада белгиланган аттестациядан ўтказиш муддатлари ва шартларига риоя этмаслигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш даврида, ариза берувчига тегишли бўлган фойдаланилиши чекланган ахборотни ошкор қилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун сотиб олинган махсус ускуналардан мақсадсиз фойдаланилишига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ваколатли орган томонидан ахборот хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларининг, шунингдек такрорий аттестациядан ўтказиш заруриятига олиб келадиган аттестациядан ўтказиш методикасининг бузилганлиги аниқланган ҳолда аттестациядан ўтказувчи орган такроран аттестацияни ўз ҳисобидан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 8 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 250-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)