Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 20.02.2014 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2014 йилдаги 31-сон
Kuchga kirish sanasi
24.02.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини эҳтиётлаб сақлаш ва улардан замонавий фойдаланишни оқилона ташкил этиш йўли билан Шаҳрисабз шаҳрининг бош режаси амалга оширилишини таъминлаш, унинг тарихий-архитектуравий, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин, Дастур қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловага* мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага* мувофиқ шаҳар атрофида янги замонавий автобус станциялари қуриш ва мавжудларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек автобус паркининг ҳаракатдаги таркибини янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-иловага* мувофиқ коммуникациялар тизимларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-иловага* мувофиқ архитектуравий-режалаштириш қиёфасини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-иловага* мувофиқ тарихий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-иловага* мувофиқ замонавий меҳмонхоналар қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-иловага* мувофиқ якка тартибдаги ва кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалаш ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1—7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича 8-иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб аталади) тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга киритилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурга киритилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштиришни ўз вақтида очиш, шунингдек маблағлардан қатъиян мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур ишлар кўламини сифатли тайёрлаган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрининг бош режасига мувофиқ, авария ҳолатидаги ва эскирган уй-жойларнинг белгиланган тартибда ўз вақтида бузиб ташланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Дастурга вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари билан келишилган асосланган таклифлари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда Дастурни амалга ошириш доирасида фаолият кўрсатувчи тижорат банклари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — Дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган чора-тадбирларнинг Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга қатъий мувофиқ равишда тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пайдо бўладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни кўрган ҳолда, Дастур параметрларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсинлар ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда Ишчи комиссияга ахборот тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2015 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини ҳамда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда уларга, белгиланган тартибда асосланган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг киритилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбул ер участкалари ажратишда, шунингдек туризмни ва бошқа бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда лойиҳалар ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Шаҳрисабз шаҳрининг маданий мерос объектларини сақлаш ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳалаш ишларининг экспертизадан ўтказиш билан биргаликда амалга оширилишини ва Дастурга киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан зарур даражадаги давлат назоратини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тижорат банкларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларга ҳамда Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун жалб этилган пудрат ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкалар бўйича кредитлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилган тадбиркорлик объектларини сотиб олиш учун тадбиркорлар ва ҳунармандларга 15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 сентябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 431-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги 31-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича Ишчи комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Азимов Р.С.‎ —‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбари ‎

Закиров Б.И.‎ —‎‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари ‎

Ибрагимов Ғ.И.‎ —‎‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари ‎

Рўзиев З.Ш.‎ —‎‎ Қашқадарё вилояти ҳокими ‎
Хожиматов М.М.‎ —‎‎ Маданият вазири ‎
Камалов А.С.‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Турдиев Д.Р.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ‎
Абдуллаев М.Р.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Тохтаев А.Р.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Мирзахидов Х.М. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
Арабов С.А.‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ‎
Гафаров С.Х.‎ —‎‎

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎

Мансуров Р.‎

—‎

Маданият вазирлигининг бош бошқармаси бошлиғи ‎
Мустафаев У.М.‎ —‎‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ‎
Холмухамедов У.О.‎

—‎‎‎

«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори ‎
Шукуров Ж.М.‎ —‎‎

Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори ‎

Абдувалиев А.А.‎ —‎‎ «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси ‎
Басидов И.С.‎ —‎‎ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Эшмурадов Б.Б.‎ —‎‎ «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бош муҳандиси ‎
Норов Ф.Я.‎ —‎‎ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими ‎
Абдуллаев Б.У.‎ —‎‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК директори ‎
Қурбонов Ш.Т.‎ —‎‎ Қашқадарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи
Авазов Н.Н.‎ —‎‎ Шаҳрисабз тумани бош архитектори‎
Боқиев Ф.Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма АТД мудири, Ишчи комиссия котиби ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 82-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 37-сон, 431-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 33-сон, 863-модда)