Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2000 17.07.1991 йилдаги 192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.07.1991 йилдаги 192-сон
Kuchga kirish sanasi
17.07.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2000
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 мартдаги 98-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 июлдаги 192-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси республика бошқарув органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 41-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини, ўрмон фонди ҳудудида миллий паркларнинг ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш, шунингдек, Қўмита тизими корхоналари, ташкилотларини ижтимоий ривожлантириш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 41-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалигини, ўрмонни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш давлат бошқарувини бевосита ва ўз тасарруфидаги ўрмон хўжалиги органлари ва корхоналари орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ва миллий парклар ишини йўлга қўйиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидаларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигида ўрмон фондининг экологик ва мелиоратив аҳамиятини ошириш, халқ хўжалигининг ва аҳолининг ўрмон маҳсулотларига бўлган талабларини тўлароқ қондириш мақсадида ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга, уларни кўпайтиришга ва ўрмон фондининг ҳолатини яхшилашга қаратилган ягона техника сиёсатини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳисобга олиб бориш ва ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жумҳуриятда ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтириш, ўрмон уруғчилигини селекция-генетика асосида олиб бориш, жумҳуриятнинг ёғоч-тахтага бўлган эҳтиёжини ўрмонларни қайта тиклаш ва каллаклаш ҳисобига қисман қондириш учуи ёнғоқ мевали ва бошқа тез ўсувчи дарахт навларидан иборат бўлган ўрмонлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, жумҳуриятнинг бошқа идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда шартнома асосида иҳота дарахтзорларини кўпайтириш; тоғ ёнбағирларида, жарликларда, ўрмон чиқиндилари уюлиб ётган ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини олиб бориш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 41-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар) ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ерда қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқхона ишларини, давлат овчилик хўжалигини юритиш, ўсимлик дунёсини идора йўли билан муҳофаза қилишни, овчилик қоидалари, нормалари, муддатларини, овчилик хўжалигини юритиш тартибини ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг бошқа идоравий талабларини назорат қилишни, ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, кўпайиш шароитини ва кўчиб юриш йўлларини сақлаш тадбирларини тўғри ва ўз вақтида ишлаб чиқиш ҳамда ўтказишни таъминлаш, ўрмон фонди ҳудудида ёввойи ҳайвонларнинг давлат кадастрини юритиш;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 278-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш тадбирларини амалга ошириш, шу мақсадда овчилик маҳсулотини ўстириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий аҳволни соғломлаштириш мақсадида иқтисодий мехамизмни такомиллаштириш, корхоналар. ва ташкилотларни ривожлантиришни прогнозлаш, уларни хўжалик юритишнинг янги шаклларига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон қонунчилигига риоя қилиш, барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжалигини юритиш юзасидан норматив-техника ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал маблағлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси корхоналарини, ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ишчи ва хизматчиларнинг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалиги Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ва ўзига бевосита бўйсунадиган корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, унга қарашли ўрмон хўжаликлари, ўрмон-мелиорация станциялари, давлат қўриқхоналари, заказниклар, ўрмон-овчилик хўжаликлари, миллий парклар, Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда табиатни муҳофаза қилиш корхоналари ҳисобланган унга қарашли бошқа корхоналар, ташкилотлар Ўзбекистон ССЖ ўрмон хўжалигининг ягона тизимини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ССЖ давлат ўрмон қўмитаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, миллий парклар ишларини олиб бориш билан боғлиқ бўлган ҳамма масалаларни ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳуқуқларига, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари, ташкилотларининг «Ўзбекистон ССЖда корхоналар ҳақида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунида ҳамда амалдаги бошқа қонунчилик актларида назарда тутилган ҳуқуқларига риоя қилишга, уларнинг хўжалик мустақиллиги ва ташаббускорлигининг ривожланишига бутун чоралар билан кўмаклашишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўрмон хўжалиги тармоғида қонунчиликнинг қўлланиш тажрибасини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш учун уларни Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуриридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Давлат ўрмон қўмитасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ихтиёрида бўлган ўрмон, ўрмон-овчилик хўжаликларини, давлат қўриқхоналарини, миллий паркларни, заказникларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини режалаштиради, Ўзбекистон ССЖ, Қорақалпоғистон МССЖнинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ҳамда вилоят ижроия қўмиталари иштирокида жумҳурият ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режалари (схемалари)ни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ва эрозияга бардошли дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмоннинг сувларни асраш, иҳота, санитария-гигиеник, соғломлашгириш, қўриқхона ҳамда бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
колхозлар, совхозлар ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома асосида иҳота дарахтзорлари барпо этиш, тоғ ёнбағирларини террасалаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда дарахтзорлар барпо этиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, ўрмон хўжалиги корхоналарида ўрмонларни қўриқлайди, ўрмон паталогиясини назорат қилишни ҳамда ўрмон зараркунандалари ва касалликларини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашни амалга оширади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 41-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшайдиган жойлар атрофидаги кўкаламзор зоналарни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиеник, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чораларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фондини ҳисобга олиб боради, ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларни гуруҳларга, иҳота категорияларига киритиш, шунингдек ўрмонларни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, ўрмон дарахтларини кесиш қоидалари бўйича асосий низомларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланишни текширади, ўрмонларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан қўриқлашни жумҳурият ўрмон хўжалиги ҳамда бошқа ўрмон фонди бўлган корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмонни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишни ташкил этади, ўрмон фонди бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда методик ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этишни, ўрмон фонди ҳудудида ҳайвонот оламидан фойдаланишни идора йўли билан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқхоналар, миллий паркларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини илмий асосда сақлаш ва кўпайтириш қоидаларига риоя этилишини идора йўли билан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахт ва бута навлари уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун дарахтлар ва буталар ўстиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги моллар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техника ва овқатбоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги ҳамма ишларни ташкил этади, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиши ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвани боқиш нормаси, уларнинг яйловларда жойлашиши ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва уларн Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимда ишлаб чиқаришнинг кўп укладли шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ, мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишни таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурга мувофиқ асосий бўғин ходимларининг кадрлар резервини яратади, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологик усулларни жорий этиш тадбирларини ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг материаллар ва асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишларини таъминлайди, белгиланган тартибда моддий ресурсларнинг ортиқчасини ва фойдаланилмай қолган қисмини сотиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал маблағлардан самарали фойдаланишни ва янги ишлаб чиқариш қувватларини, уй-жой фондини, ижтимоий-маданий объектларни ўз вақтида ишга туширишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларга маблағ ажратади, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади, қўшма баланслар тузиб, уларни тегишли органларга топширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини ҳужжатли тафтиш қилишни ташкил этади, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини такомиллаштиради, ўзига қарашли корхоналарда, ташкилотларда ҳисобот ишларининг аҳволини, уларнинг мол-мулкининг сақланишини назорат қилиб боради, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли органларга Қўмитанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақида белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги корхоналарнинг, ташкилотларнинг ишчилари, хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида таклифлар, шунингдек меҳнатни илмий ташкил этиш ва нормалаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг хатларини (аризаларини, шикоятларини) биргаликда кўриб чиқишни ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идораларга қарашли давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва заказниклар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 436-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1993 й., 8-сон, 33-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, жумҳурият давлат қўмиталари ва идоралари билан келишилган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, шунингдек илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий парклар, заказниклар ва экспертизалар ўтказиш билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита коллегияси мажлисларида ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари вакилларининг ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари юзасидан ахборотларини тинглаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва идораларнинг мансабдор шахсларига ўрмон хўжалигини юритиш қоидалари, низомлари ва йўриқномаларининг бузилиш ҳолларини, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш ва бу ҳақда юқори ташкилотларнинг раҳбарларига хабар қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жумҳуриятнинг ўрмонлар биркитилган ёки ўрмонларда иш олиб борувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларидан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича тегишли материаллар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини ташкил этиш ҳамда тугатиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвани боқишдан тушадигаи маблағларни ўтказиш, ўрмон қонунчилиги талабларини бузганлик сабабли зарарни ундириш учун банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва махсус счётлар очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида ССЖИда ҳам, чет мамлакатларда ҳам халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, мансабдор ва хусусий хорижий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, қўшма корхоналар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва унинг жойлардаги органларининг мансабдор шахслари ўз хизмат бурчларини бажариш учун белгиланган тартибда ўз тасарруфларидаги корхоналарда, ташкилотларда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ўз ишини ўрмон, овчилик хўжалиги, қўриқхона ишлари, миллий паркларга раҳбарлик қилишга тааллуқли ҳамма масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда коллегиаллик ва яккабошчиликни уйғунлаштириш асосида олиб боради, топширилган иш соҳасидаги ишларнинг аҳволи учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раисининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифалар Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси томонидан тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси Қўмита зиммасига юклатилган вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарлари, бўлим бошлиқларининг Қўмита фаолиятининг алоҳида соҳаларига раҳбарлик учун, шунингдек ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг иш учун масъулият даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Раиси қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан қўмита ваколатлари доирасида буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси тизими корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 41-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг раҳбарлари билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасида лавозимига кўра Раис, шунингдек Қўмитанинг раҳбар ходимларидан иборат таркибда коллегия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси коллегияси аъзолари Ўзбекистун ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси коллегияси ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида ўрмон хўжалигини, овчилик хўжалигини, қўриқхона ишларини ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳамда Қўмита ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, корхоналар ва ташкилотларга амалий раҳбарлик, ижрони текшириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини, энг муҳим қарорлар, буйруқлар, низомлар ва йўриқномаларнинг лойиҳаларини муҳокама қилади, Қўмитанинг бўлим бошлиқлари, шунингдек Қорақалпоғистон МССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллегия қарорлари қоидага кўра Раиснинг буйруқлари асосида амалга оширилади. Раис ва коллегия ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ҳолларда Раис ўз қарорларини амалга ошираверади ва мазкур келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Мақкамасини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фан ва техникани ривржлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқда ягона техника сиёсатини белгилаш, ватанимиз ва чет мамлакатларнинг фани, техникаси ва илғор тажрибаси энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш учун таниқли олимлар юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторларидан, шунингдек илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг тузилиши ва марказий аппарати ходимларининг сони Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг Раиси томонидан ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ҳамда номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.