Ҳужжат кучини йўқотган 09.11.2000 16.07.1991 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.1991 йилдаги 188-сон
Kuchga kirish sanasi
16.07.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 09.11.2000
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сонли «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси («Ўзсельхозснабремонт») тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 июлдаги 188-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси («Узсельхозснабремонт») тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССЖ деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси («Узсельхозснабремонт») Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 15 апрелдаги Фармонига ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 майдаги 119-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Узсельхозснабремонт» жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексига кирувчи давлат бошқарувининг жумҳурият органи ҳисобланади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ халқ депутатлари съездининг ва ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка тартибда ва жамоа бўлиб аъзо бўлиши, кооператив, давлат, қўшма, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари, корхоналари ҳамда жумҳурият деҳқончилик-саноат комплекси соҳасида якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви асосларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Узсельхозснабремонт» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ўзининг мустақил ва йиғма балансларига, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига эга бўлади, қатнашувчи корхоналарнинг, ижара ва қонунда кўзда тутилган бошқа мулкчилик турларининг коллектив мулкчилиги ҳуқуқида ўз мулкига, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, штампларга, хос иш қоғозларига ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Узсельхозснабремонт»нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иттифоқ режалаштирувчи органлари, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси марказлашган тартибда тақсимлайдиган маҳсулотга эҳтиёжни аниқлаш ва ресурслар олиш, истеъмолчиларнинг етказиб берувчиларга биркитиб қўйилишини таъминлаш, деҳқончилик-саноат комплексининг истеъмолчиларига қарор топган хўжалик алоқалари бўйича маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномаларни тузишда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида ҳукуматлараро битимларни тузишга материаллар тайёрлаш ва унда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш воситалари бозорининг шаклланишига, молларнинг мақбул ҳаракатига, савдо-воситачилик ва тижорат фаолиятини, маркетингни ривожлантиришга, кичик корхоналар, ташқи савдо ташкилотлари ва қўшма корхоналарнинг шохобчаларини, кичик улгуржи, воситачилик ва чакана савдо магазинларини, тижорат банкларини, товар биржаларини, акционерлик ва суғурта жамиятларини ташкил этишга ҳар томонлама ёрдам бериш, деҳқончилик-саноат комплекси истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш учун улгуржи ярмаркалар ва аукционлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва етказиб берувчи корхоналар ўртасида воситачилик бартер операцияларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
колхозларга, совхозларга ҳамда жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотларига, ёрдамчи хўжаликларга, шунингдек фуқароларнинг ижара ва шахсий хўжаликларига тракторларни, автомобилларни, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарини, асбоб-ускуналарни, материалларни, махсус кийим-кечак ва пойафзалларни, якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситаларини ўз вақтида ва тўла етказиб беришни ташкил этиш, хўжаликларни кўрсатилган моддий-техника воситалари билан таъминлашнинг илғор шакллари ва усулларини ташкил этиш ҳамда жорий қилишни такомиллаштириш, ўз моддий-техника базасини ва товар етказиб бериш шохобчаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик-саноат комплекси корхоналари ва ташкилотларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларида кўрилаётган ва қайта барпо этилаётган объектларини шартнома асосида буюмлар ва асбоб-ускуналар билан бутлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жумҳурият деҳқончилик-саноат комплексининг ресурс потенциалидан ва резервидан фойдаланган ҳолда моддий-техника воситаларининг алмашлаш фондини шакллантириш, бозорни барқарорлаштириш фондини барпо этишда қатнашиш, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида қарор топган ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосларида колхозларга, совхозларга ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек фуқароларнинг ижара ва шахсий хўжаликларига тегишли бўлган тракторларни, автомобилларни, комбайнларни, бошқа мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарини, уларнинг двигателлари, узеллари ва агрегатларини, суғориш техникасини, асбоб-ускуналарни, чорвачилик фермалари ва комплексларини, металл қирқиш дастгоҳларини, электр двигателларини, назорат-ўлчов асбобларини, автоматлаштириш воситаларини, энергетика қурилмаларини тузатишни ва уларга техника хизмати кўрсатишни ташкил этиш, кафолат муддати даврида ишдан чиққан сотилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва чорвачилик асбоб-ускуналарини тузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини бажариш, давлат интизомига қаттиқ риоя қилинишини таъминлаш, асосий фондлардан, меҳнат, ёқилғи-энергетика, моддий, молиявий ва бошқа ресурслардан, капитал маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатларини қисқартириш, асосий фондларни ўз вақтида ишга тушириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларини норматив муддатларда ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмита ташкилотлари ва корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, бахтсиз ҳодисалар, йўл-транспорт ҳодисаларининг ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиллар, қишлоқ хўжалиги машиналарининг яроқсиз ҳолга келган деталлари, узеллари ва агрегатларини йиғишни ва тиклашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича кўрилаётган, қайта барпо этилаётган чорвачилик, паррандачилик, теплица комплексларида ва деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш учун технология, ёрдамчи, энергетика ва вентиляция асбоб-ускуналарини, назорат-ўлчов асбобларини ва автоматлаштириш воситаларини, ишга тушириш-созлаш ишларини, шунингдек ички ва ёритиш электр приборлари ва ишга тушириш-бошқариш аппаратларини монтаж қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Узсельхозснабремонт» ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик ва чорвачилик учун янги техникани ишлаб чиқариш ва яратиш бўйича эҳтиёжни ўрганади, таклифларни умумлаштиради, уларга буюртмаларни тузади, шунингдек қишлоқда фан ва техника ютуқларини жорий қилиш, ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, тармоқ фанининг самарадорлигини ошириш, унинг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз транспорт корхоналарининг кучлари билан колхозларга, совхозларга ҳамда деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фирмалар билан ташқи-иқтисодий фаолиятни, шу жумладан, бартер айирбошлаш функцияларини белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги техникасини тузатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва сақлашни, шунингдек нефть-омбор хўжаликларини ташкил этиш, нефть маҳсулотларидан тежам билан фойдаланиш бўйича норматив-техник ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда асбоб-ускуналарини лойиҳалаштириш учун техник топшириқларни, бундай техникани тайёрлаш учун техник шартларни (ГОСТларни) кўриб чиқади ва келишиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни ва малакасини оширишни, демократик асослардан кенг фойдаланган ҳолда бошқарув аппарати, жумҳурият, вилоят, ноҳиялараро ҳамда ноҳия корхоналари ва ташкилотлари раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил қилади. Эҳтиёжга ва тизимнинг истиқболдаги ривожланишига мувофиқ равишда кадрлар таъминотини олдиндан аниқлашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Узсельхозснабремонт»га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ЎзССЖ Давлат статистика қўмитасидан, вазирликлар ҳамда тайёрлов идораларидан, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан қишлоқ хўжалигига моддий-техника воситаларининг қандай етказиб берилаётганлиги, шунингдек қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган моддий-техника воситаларини ишлаб чиқариш тўғрисида, Қўмита тизимидаги корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳақида ҳисобот маълумотларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик-саноат комплексининг барча ресурсларидан суғурта фондини барпо қилиш учун ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларнинг беш фоизгача тақсимланмайдиган резервини қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ва заруратга қараб машиналар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа моддий-техника воситаларини деҳқончилик-саноат комплекси вазирликлари ва идоралари, «Каракалпаксельхозснабремонт» ва «Облсельхозснабремонт» ташкилотлари ўртасида тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчилар билан келишувга мувофиқ махсус ва бошқа фондларни тузиш, ўз оборот маблағларига ва ўз асосий фондларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий равишда шартнома асосларида тўла мустақилликни ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаган ҳолда иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ҳамда аралаш бирлашмалар ва уюшмаларга кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг олишдан воз кечиши муносабати билан бўш қолган маҳсулотни, нормативдан ташқари, ортиқча ва фойдаланилмаган моддий ресурсларни оборотга жалб қилиш, шунингдек нормативдан ортиқча захираларга эга бўлган истеъмолчиларга етказиб беришни тартибга солиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини сотиб олиш, корхоналарга, ташкилотларга ва якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга сотиш ва бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланишга бериш, шунингдек яроқсиз бўлиб қолганлиги ва маънавий эскирганлиги сабабли асосий фондларни балансдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосларида ўз моддий ва пул ресурсларини маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифаларини яхшироқ бажариш мақсадида ўз маблағларининг бир қисмини шартнома асосларида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар чиқариш ва сотиб олиш, хорижий фирмалар билан бирга қўшма корхоналар, брокерлик ва лизинг компаниялари барпо этиш, тақчил маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан битимлар тузиш, биргаликда кўргазма-ярмаркалар, аукционлар ўтказиш, биржа операцияларини амалга ошириш ва ташқи иқтисодиёт банкида валюта счётларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи, моддий ёрдам, истеъмолчиларни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган тармоқ ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш фондларини тузиш, лавозимлар рўйхатини, ходимларнинг маошлари ва ставкаларини, тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни бошқариш тузилмасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқнинг моддий-техника негизини ва ижтимоий соҳасини ривожлантириш, фан-техника тараққиётини жорий қилиш, паст рентабелли корхоналар ва ташкилотларга молиявий ёрдам бериш, ўз шахсий ёрдамчи хўжаликларини барпо этаётган, ўзига уй қураётган тармоқ ходимларига ва бошқа эҳтиёжлар учун кредит бериш мақсадида истеъмол ва жамғарма фондларини, суғурта фондларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ривожланиш, марказий аппарат, тизимнинг корхоналари ва таркибий бўлинмалари ходимларининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита белгиланган тартибда жумҳуриятдан ташқарида, шунингдек хорижий мамлакатлар ва ўз ваколатхоналарини очиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Узсельхозснабремонт» тизимида молиявий таъминлаш асослари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмитанинг марказий аппарати «Каракалпаксельхозснабремонт», «Облсельхозснабремонт» ташкилотлари ҳамда қўмита тасарруфидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар шартнома асосида ажратадиган маблағлар ҳисобига сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик-жамоат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва муҳандислик хизмати кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун қўмита ҳузурида 30 фоизгача амортизация ажратмалари ҳисобидан корхоналар ва ташкилотлар томонидан шартнома асосида бериладиган маблағлар эвазига реновация фонди тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фонди, реновация фонди, валюта фонди, бюджет ва бошқа ажратмалар, шунингдек қўмита томонидан ҳосил қилинадиган бошқа пул ва моддий маблағлар «Узсельхозснабремонт»нинг мол-мулкини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмитанинг устав фонди қатнашувчи корхоналарнинг кириш бадалларидан ташкил топади. Устав фонди ва кириш бадалларининг миқдори ҳар бир қатнашувчи учун Қўмита Кенгаши қарори билан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта, марказлашган ва бошқа фондларни барпо этиш учун йиллик мақсадли ажратмалар ва улардан фойдаланиш тартибини Қўмита Кенгаши белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмитанинг мол-мулкидан фойдаланиш ва унинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Қўмита Кенгаши тузадиган тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш йилига камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Узсельхозснабремонт»ни бошқариш ўз-ўзини бошқариш, кенг демократия, ошкоралик, фаолиятга тааллуқли барча масалаларни ҳал қилиш Қўмита бўлинмалари вакилларининг фаол қатнашуви асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тизимнинг пайчи корхоналари ва ташкилотлари вакилларининг конференцияси (йиғилиши) Қўмитани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конференция Қўмитанинг раҳбар органларини, шу жумладан, «Узсельхозснабремонт» Кенгашини ва «Узсельхозснабремонт» раисини ҳамда тафтиш комиссиясини сайлайди, раҳбарият ва тафтиш комиссиясининг ўз иши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш фаолияти дастурини ишлаб чиқади, Қўмитани қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш ҳамда унинг таркибидан чиқиш масалаларини ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навбатдаги конференциялар Қўмита Кенгаши томонидан икки йилда бир марта чақирилади. Конференцияга делегатлар тизимнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларида, Қўмита марказий аппаратининг бўлинмаларида сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конференцияда кўриб чиқиладиган масалалар Кенгаш ва тафтиш комиссияси томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конференция делегатларнинг камида 2/3 қисми қатнашганда масалаларни ҳал қилишга ҳақлидир. Делегатликка сайланмаган Кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари унинг ишида маслаҳат овози бериш ҳуқуқи билан қатнашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конференциялар ўртасидаги даврларда тизимни бошқариш вазифасини конференцияга ҳисоб берувчи Кенгаш амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита Кенгаши Қўмита ҳайъати таркибини тузади, Қўмита фаолияти масалаларини ҳал қилади, конференция ваколатига кирувчи масалалар бундан мустаснодир. Қўмита Кенгаши мажлислари ҳайъат томонидан, заруратга қараб, аммо йилига камида икки марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Қўмита Кенгашининг ижро қилувчи-бошқарувчи органи ҳисобланади, жорий ташкилий, молия-хўжалик ва ижтимоий фаолиятни йўналтириб боради, унинг мажлислари заруратга қараб, аммо ойига камида бир марта ўтказилади. Ҳайъат ўз таркибидагиларнинг ярмидан кўпи мажлисда қатнашгандагина масалаларни ҳал қилишга ҳақлидир, у йилига камида бир марта Кенгаш олдида ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш комиссияси ўз аъзолари орасидан комиссия раисини, унинг ўринбосарини сайлайди, бир шахснинг айни бир вақтда ҳайъат таркибига ва тафтиш комиссиясига сайланишига йўл қўймайди ҳамда ўз ишида Қўмита тўғрисидаги Низомга ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт»га конференцияда сайланадиган ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» Раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш, Қўмита ҳайъати ва унга бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, Қўмитага юклатилган вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмита ваколатлари доирасида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунларини бажариш учун буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради, қўмита тасарруфидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни (уставларни) ҳамда Кенгаш (ҳайъат)нинг Қўмитага қарашли бўлинмаларни тузишда қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда, белгиланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ, Қўмита аппарати ва унга бўйсунувчи бўлинмалар ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» номидан ишончномалар беради, банкларда счётлар очади, амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўмитанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» Раиси тасдиқланган ходимлар сони доирасида, «Узсельхозснабремонт» Кенгаши тасдиқлаган харажатлар сметасига мувофиқ, Қўмита Марказий аппарати тузилишини ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СССР Министрлар Советининг 1989 йил 29 сентябрдаги 803-сон ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 октябрдаги 355-сон қарорларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш шартлари «Узсельхозснабремонт» марказий аппарати ходимларига ҳам тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Узсельхозснабремонт» тўғрисидаги Низом таъсисчиларнинг конференциясида қабул қилинади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар эса Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.