Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2000 30.04.1991 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.1991 йилдаги 115-сон
Kuchga kirish sanasi
30.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2000
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 12 февралдаги 144-сон Фармонига мувофиқ ва ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва мелиоратив аҳамиятини ошириш, жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг Марказий аппарати ходимлари сони 78 кишидан иборат қилиб, ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига йиллик иш ҳақи фонди 370 минг сўм ҳажмида белгилансин. Қўмитага Раиснинг 2 ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ҳайъати таркиби 7 кишидан иборат қилиб белгилансин. 3 та хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларнинг ҳолатини, уларни кўпайтиришни, муҳофаза ва ҳимоя қилишни назорат этишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмончилик ва овчилик хўжаликларини, қўриқхона ишини, миллий паркларни ривожлантиришнинг истиқболларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғоқ мевали ва мева-резавор ўсимликлар саноат экин майдонларини барпо этиш, ўрмон ресурсларини кўпайтириш ва жумҳуриятнинг ёғочга бўлган талабини қисман қондириш учун тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доривор ва овқатбоп ўсимликларни тайёрлаш ва етиштиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалигини ривожлантиришда хўжалик ҳисоби фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш, ўрмонларни тиклаш ва иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишлари самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
далалар ва яйловларни ҳимоя қилувчи ўрмон полосалари, тоғ ёнбағирларида, жар ёқаларида ва бошқа ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар яратиш, Орол денгизининг қуриб қолган ерларида, кўчма қумликларда ўрмон мелиорациясига доир чора-тадбирлар кўриш ишларини ташкил этиш ва бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фондини кўпайтириш ва яхшилаш, ўрмоннинг экологик, соғломлаштириш ва санитария-гигиена функцияларини ошириш ишида фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалиги тизимидаги корхоналар ва ташкилотларни ривожлантиришни прогнозлаштириш, уларни хўжалик фаолиятининг янги шаклларига ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасига ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Қўмита ҳақидаги Низом лойиҳасини тақдим этиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмалари бош корхоналар негизида ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига сақлаган ҳолда тегишли ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаларига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси уч ой муддат ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент, Жиззах ва Қашқадарё вилоят ижроия қўмиталари билан биргаликда доривор ва овқатбоп ўсимликлар етиштирувчи ихтисослаштирилган совхозлар ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва бу ҳақда таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда Тошкент ўрмон-мелиоратив техникумини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда қизилмия илдизи ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш бўйича янги совхозлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитаси ва Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқ депутатлари Советлари вилоят ва ноҳия ижроия қўмиталари билан биргаликда тўкайзорларнинг пухта ҳисобини олсинлар, уларни сақлаш, кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Колхозлар ва совхозларнинг ерларида пудрат усули билан бажариладиган иҳота ўрмон полосалари барпо этиш ишлари қайта тиклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат ўрмон қўмитасининг талабномалари бўйича белгиланган тартибда ҳар йили зарур ҳажмларда маблағлар ва моддий-техника ресурслари ажратишни кўзда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 30 апрелдаги
115-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ давлат ўрмон қўмитаси аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият‎
Раҳбарият ҳузуридаги аппарат‎
Илмий-техника бўлими‎
Ўрмон хўжалиги, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўлими‎
Ўрмонларни тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтириш бўлими‎
Овчилик хўжалиги ва қўриқхоналар, миллий парклар бўлими‎
Доривор ва овқатбоп ўсимликлар бўлими‎
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўлими‎
Ўрмондан бошқа қўшимча мақсадларда фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги бўлими‎
Капитал қурилиш ва моддий-техника таъминоти бўлими‎
Молия-иқтисод бўлими‎
Бухгалтерия ҳисоби ва тафтиш бўлими‎
Ўрмонларнинг ҳолати, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш устидан давлат назорати бўлими‎
Умумий бўлим‎