Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2550
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи, 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2550
Kuchga kirish sanasi
13.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2550]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 16-мҳ-сонли «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2550-2, 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) ва 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1323-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 25 декабрдаги 1323-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Халқаро тоифали тренер» малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренер-ўқитувчи — спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўриқчи-услубчи — спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга бериладиган малака тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи тоифали тренер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали тренер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тоифали тренер.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тоифали йўриқчи-услубчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Олий тоифали тренер» ва «Олий тоифали йўриқчи-услубчи» малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан, «Олий тоифали тренер» ва «Олий тоифали йўриқчи-услубчи» малака тоифалари эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.
(II боб Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Малака тоифаларини бериш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Малака тоифаларини олишга даъвогарларнинг ҳужжатлари тегишли малака комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойидан тавсифнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси (фақат тренер-ўқитувчи томонидан тақдим этилади);
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлганда) (фақат йўриқчи-услубчи томонидан тақдим этилади).
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иккинчи ва биринчи тоифали малака тоифаларини олиш учун даъвогар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида ташкил этилган, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Мазкур муддат ўтгандан сўнг, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Олимпия, ноолимпия ўйинлари ёки Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича натижа кўрсатган спортчи билан камида икки йил узлуксиз шуғуллангандан сўнг берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссиялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича тегишли ташкилотлар ҳузурида малака комиссиялари ташкил этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Малака комиссияси аъзолари бир йил муддатга тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари — республика малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиқларининг спорт ишлари бўйича ўринбосари ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли бўлинмалари, спорт федерациялари (уюшмалари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари — республика малака комиссиясининг, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари — ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Малака комиссияси аъзоларидан бири комиссия котиби этиб тайинланади. Котиб ҳужжатларни қабул қилади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз аризасига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари зарурат бўлган тақдирда, раис томонидан чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Комиссиянинг қарори ижобий бўлганда, у мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашига гувоҳнома бериш учун тақдим этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги тегишли малака комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгаши томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда мазкур буйруққа асосан даъвогарга гувоҳнома расмийлаштирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Малака комиссияси қароридан норози бўлган шахслар қарор қабул қилингандан сўнг, бир ой ичида республика малака комиссияси ёки судга мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда, республика малака комиссияси тегишли ҳудудий малака комиссияларидан ҳужжатлар нусхаларини ўрганиб чиқиш учун сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Республика малака комиссиясининг хулосаси уч нусхада баённома билан расмийлаштирилади, баённоманинг бир нусхаси аризачига, иккинчи нусхаси ҳудудий комиссиясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Малака тоифаси берилган шахсларнинг ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Берилган малака тоифалари ҳисоби малака тоифасини бериш тўғрисидаги буйруқларга асосан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашида икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тренер-ўқитувчи ва йўриқчи-услубчиларга берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумот «Гувоҳномаларни рўйхатга олиш дафтари»га навбатма-навбат қайд этиб борилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Халқаро тоифали тренер» малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан юритилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 23 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 23 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 23 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг
спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:

Спорт мусобақасининг номи

Спортчисони*

(камида)

Спортчи томонидан спорт мусобақасида эгалланган ўрин (эришилган натижаси)**

олий тоифа бериш учун

биринчи тоифа бериш учун

иккинчи тоифа бериш учун

Олимпия ўйинлари

1

1 — 10

11 — 20

иштирок
этган бўлиши кифоя

Жаҳон чемпионати ва кубоги

1

1 — 6

7 — 10

11 — 20

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Осиё ўйинлари

1

1 — 6

7 — 10

10 — 14

Осиё чемпионати ва кубоги

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
ва (ёки) кубоги

1

1-2

3 — 5

6 — 8

Халқаро спорт мусобақалари

2

1

2-3

4 — 6

Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги

2

1 — 3

4 — 6

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги

2

1

2-3

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчи сони* ва спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришилган натижаси)**.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олий тоифали тренер» малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилигида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш
ҳамда
спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:

Терма жамоалар ва спорт захираси

Тайёрланган спортчи сони*

биринчи тоифа бериш учун

иккинчи тоифа бериш учун

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)

2

1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)

3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)

3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)

4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш

3

1

Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш

4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш

4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш

2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш

2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: * тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томондан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда «Олий тоифали тренер» малака тоифасини беришда мазкур кўрсаткичлар инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Биринчи тоифали тренер» малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчининг бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига спортчиларни тайёрлашдаги кўрсаткичи инобатга олинмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ташкилотлар, иш хусусиятлари

Иш стажи (йил)*

олий тоифа бериш учун

биринчи тоифа бериш учун

иккинчи тоифа бериш учун

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги

ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида

5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида

5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларида

7

4

3

Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида

10

6

4

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да

5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да

7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида

7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида

10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида

6

5

4

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида

7

5

3

Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда

7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда

10

7

4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда «Олий тоифали тренер» малака тоифасини олиш учун камида 2 та, «Биринчи тоифали тренер» малака тоифасини олиш учун эса, камида 1та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифаларини олишда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги киради. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 17.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 26-модда; 2016 й., 11-сон, 107-модда)