LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 1999/2000 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:
ўзларига қарашли хўжаликларни 1998/99 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ва уларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданий-маиший, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, транспорт, қурилиш ташкилотларини, қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 1999/2000 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйиш юзасидан ўн кун муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Болалар мактабгача муассасаларга, касалхоналарга, поликлиникаларга, уй-жойларга иссиқлик узлуксиз бериб турилишига алоҳида эътибор берсинлар;
газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун шу йилнинг 15 октябрига қадар суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратсинлар;
ёнғинга қарши идоралар билан биргаликда уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини ва уларнинг техник талаблар нормаларига мувофиқлигини текширишни шу йилнинг 1 сентябригача амалга оширсинлар;
коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни тугаллаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар ва газни ҳисобга олиш приборлари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб беришни тўхтатсинлар;
шаҳарлар қозонхоналарини мукаммал тузатишни шу йил 15 сентябргача тугалласинлар ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;
табиий газдан ҳисобсиз фойдаланилишини аниқлаш мақсадида аҳоли томонидан газ истеъмол қилинишини бир ой муддатда текширсинлар;
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун корхона ва ташкилотлар қарзлари тўланиши жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уларга мувофиқ аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
2. Сурхондарё вилояти ҳокими Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси корхоналарига техник туз ўз вақтида белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.
3. Кўмир ва суюқ ёқилғининг зарур ҳажмлардаги захираларини яратиш учун «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси, «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси уларнинг республика корхоналари ва ташкилотларига шу йилнинг 1 ноябригача шартномаларга мувофиқ етказиб берилишини таъминласинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш мавсуми бошлангунга қадар кўп қаватли уй-жойларнинг ертўлаларини қуруқ ҳолга келтириш, канализация, коллектор ва иссиқлик тармоқларини тозалаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
1999/2000 йил куз-қиш даврида республиканинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лимитлар ва кўрсаткичлар доирасида газ етказиб берилишини таъминласин;
иситиш мавсуми бошлангунга қадар ер ости газ омборларига 5,8 млрд куб метр ҳажмида газ тўпланишини таъминласин;
шу йилнинг 1 ноябригача Урсатьевск — Фарғона газ қувури IV тармоғининг 215 — 220 километр оралиғидаги участкаси фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги электр станциялари ва халқ хўжалигининг бошқа корхоналарини 1999/2000 йил қиш даврининг энг совуқ кунларида газдан ёқилғининг захира турига ўтказиш жадвалларини шу йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласин.
қишнинг энг совуқ даврида ишлатиладиган электр станциялари, иссиқлик-электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини мукаммал ва ўртача тузатишни шу йил 1 ноябргача тугалласин;
шу йил 1 ноябргача электр станцияларида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғарилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси шу йил 1 октябргача чорвачилик хўжаликлари, иситиш тизимлари, қозонхоналар ва қишлоқ жойлардаги бошқа объектларнинг тайёрлаб қўйилишини, шунингдек зарур ҳажмларда озуқа тайёрлашни таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 1 октябргача тузатиш ишларини якунласинлар ҳамда мактаблар, мактабгача муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар қиш шароитларида ишлашга шай қилиб қўйилишини таъминласинлар.
9. «Ўзавтотранс» корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу йил 1 октябргача шаҳар йўловчи ташиш автотранспортини ҳамда умуман автотранспортни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар, бунинг учун транспорт корхоналарини эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари ва ёнилғи билан ўз вақтида таъминласинлар.
10. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси локомотив, вагон ва ўзига қарашли бошқа хўжаликларнинг куз-қиш даврига ўз вақтида тайёрлаб қўйилишини ташкил этсин, нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юклари узлуксиз ташилишини таъминласин.
Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар вагонлар, цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, ортиш-тушириш, айниқса кечаси, дам олиш ва байрам кунларида ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
11. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари ҳамда энергияни кўп истеъмол қилувчи бошқа корхоналар қиш ойларида электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида шу йил 1 сентябргача Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг юқори юклама даврида технология жиҳатидан йўл қўйиладиган иш режимларини ишлаб чиқсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иссиқлик манбаларини реконструкция қилиш, иссиқлик тармоқларини қайта ётқизиш ҳамда уйлар ичидаги иссиқлик ва сув таъминоти тизимларини алмаштириш ишларини ўз вақтида тугаллаш мақсадида, шунингдек бюджет ташкилотларга ёқилғи харид қилиш учун шу йил тўртинчи чоракка назарда тутилган молиявий маблағларни жорий йил иситиш мавсуми бошланишидан олдин (октябрь-ноябрь ойларида) молиялаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
14. Оммавий ахборот воситалари тармоқлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органларини бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашнинг боришини мунтазам равишда ёритсинлар.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар, ташкилотлар мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида шу йил 1 сентябргача ва 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. Й. Отаев зиммасига юклансин.
Отаев В. Й. | — | Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси |
Ахметов Л. А. | — | Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
Аҳмадбоев А. Ғ. | — | «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси раиси |
Аҳмедов А. А. | — | «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси бош директори |
Аманбоев О. Э. | — | «Ўздавзахира» бош бошқармаси бошлиғи |
Зайнутдинов И. А. | — | «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси |
Зинин В. И. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Жулин Н. И. | — | «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бош директори |
Низомов М. З. | — | «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раиси |
Ҳасанов Б. В. | — | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
Назиров Ф. Г. | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
Толмачев Г. М. | — | Энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари |
Томалак С. М. | — | «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси бош директори |
Муҳамедов Ғ. К. | — | Коммунал хизмат кўрсатиш вазири |
Ғуломов С. С. | — | Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Нормуродов М. Б. | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
Дорохов В. Н. | — | Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари |
Муродов С. Ғ. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Эрметов Н. Э. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Йўлдошев Ж. Ғ. | — | Халқ таълими вазири |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари |