Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.06.1997 йилдаги 283-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.1997 йилдаги 283-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалигини 1997/98 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республика халқ хўжалигини 1996/97 йил қиш даврида ишлашга тайёрлашда кўпгина вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, ҳудудий бошқарув органлари ташкилий-техник тадбирларни ўз вақтида амалга оширдилар, бу корхоналар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини ҳамда аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш имконини берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лекин айрим тармоқлар, шаҳарлар ва туманларда халқ хўжалигининг куз-қиш даврида нормал фаолият кўрсатишини таъминловчи зарур чора-тадбирлар кўрилмади. Айрим раҳбарларнинг қишга тайёргарлик масалаларига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиши, маблағлар ҳамда моддий-техника ресурслари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш масалаларининг ўз вақтида ҳал этилмаганлиги буларнинг асосий сабаблари бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалигини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида» 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорининг бажарилиши ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва амалий чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига қарашли хўжаликларни 1996/97 йил қиш даврида ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилсинлар. Йўл қўйилган камчиликларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, жамоа хўжаликларини, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданий ва маиший, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт муассасаларини, қурилиш ташкилотларини, буғ қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 1997/98 йилнинг бўлажак куз-қиш даврига тайёрлаш юзасидан 20 кун муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилнинг 15 сентябрига қадар барча корхоналар ва ташкилотларда, газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида, уларнинг куз-қиш даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратсинлар. Захира ёқилғининг нормативдаги миқдордан 10 фоиз кўп жамғарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши курашиш идоралари билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар турар жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини, уларнинг техник талаблар нормаларига мувофиқлигини текширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорига мувофиқ коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни тугаллаш ва газдан якка тартибда фойдаланувчиларни (аҳолини) улар билан таъминлашни жадаллаштириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар. Ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар буғ қозонхоналарини асосли тузатишни шу йил 15 сентябргача тугалласинлар ва уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун корхона ва ташкилотлар қарзларининг тўланишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги шу йилнинг 1 октябригача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия энг кўп талаб қилинадиган куз-қиш даврини ўтказишда қатнашадиган электр станциялар, иссиқлик-электр марказлари, электр тармоқлари объектларининг асосий технологик асбоб-ускуналарини асосли, ўрта ва жорий таъмирлашни тугалласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113 минг куб метр мазут сақлаш жойларини қўшимча равишда ишга туширишни ва Янги Ангрен ГРЭСида кўмир сақлаш жойларини 700 минг тоннагача кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда 1150 минг тонна ёқилғи мазути ва 1200 минг тонна кўмир жамғарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йилнинг 1 октябригача конлардаги ҳудудларни, Муборак газни қайта ишлаш заводида буғ қозон агрегатларини ва олтингугурт тозалаш блокларини, компрессор станцияларидаги газ чиқариб олиш агрегатларини асосли ва жорий таъмирлаш ишларини тугалласин. 3,8 млрд куб метр табиий газни ер ости газ сақлаш жойларига жойлашни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йилнинг биринчи ярмида Кўкдумалоқ кони компрессор станциясида қувватларни, 1997 йилда Газли-Нукус ва Пахтакор-Янгиер-Тошкент магистрал қувурларини ишга туширишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси жорий йилнинг 15 сентябрига қадар республика корхоналари ва ташкилотларига суюқ ёқилғини, уни талаб қилинган миқдорда тўплаш мақсадида, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси кўмирнинг тайёр захираларини қазиб олишга тайёрлаш мақсадида «Ангрен» конида очиш ишларини кучайтириш чора-тадбирларини кўрсин, жорий йилда камида 3 млн. тонна кўмир қазиб олишни ва уни зарур миқдорда кўмир захиралари яратиш учун истеъмолчиларга етказиб беришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғ қозонхоналарни, иссиқлик, сув қувурлари, газ тармоқларини асосли таъмирлашни, қаттиқ ва суюқ ёқилғи, техник тузнинг зарур захираларини яратишни жорий йилнинг 1 октябригача, уй-жойларни таъмирлашни ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ тугаллашни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик тармоқларини асосли ва жорий таъмирлашнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Молия вазирлиги иссиқлик қувватларини ишга тушириш, иссиқлик манбаларидаги сув тайёрлаш қурилмалари иш унумини ошириш бўйича 1997 йилга мўлжалланган иш ҳажмларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 1 апрелдаги 167-сон қарорига мувофиқ иссиқлик энергияси исрофгарчилигини қисқартириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар. Назарда тутилган ишларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ўз тасарруфларидаги хўжаликларни ўтган куз-қиш даврига тайёрлашда йўл қўйилган жиддий камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсинлар. Жорий йилнинг 1 октябригача чорвачилик хўжаликларини, иситиш тизимларини, буғ қозонхоналарни ва бошқа объектларни тайёрлашни, шунингдек зарур миқдорда ем-хашак жамғаришни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу йилнинг 1 октябрига қадар мактабларни, мактабгача тарбия муассасаларини, олий ва ўрта махсус ўқув юртларини, касалхоналарни, поликлиникаларни қиш шароитларида ишлашга тайёрлашни тугалласинлар ва таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзавтотранс» корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу йилнинг 1 октябригача шаҳар йўловчи ташиш автотранопортини ва умуман автотранспортини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширсинлар. Бунинг учун транспорт корхоналарини эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари ва ёқилғи билан ўз вақтида таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар автомобиль йўлларини, шу жумладан, номагистрал йўлларни таъмирлашни амалга оширсинлар, автомобиль йўллари ҳолатининг доимий назорат қилиб борилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси локомотив, вагон ҳамда ўзига қарашли бошқа хўжаликларни куз-қиш даврида ишлашга ўз вақтида тайёрлашни ташкил этсин, нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ва хўжаликларни куз-қиш даврига тайёрлаш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юкларининг узлуксиз ташилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар вагонлар ва цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, юклаш-тушириш ишларининг, айниқса тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, бир маромда бўлишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» концерни, кон-металлургия саноати корхоналари ва кўп энергия талаб қиладиган бошқа корхоналар қиш ойларида электр ва иссиқлик энергияси сарфлашни камайтириш мақсадида шу йилнинг 1 сентябригача Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда мазкур энергияларга талаб кўпайган даврда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг технологик жиҳатдан йўл қўйиладиган мақбул иш тартибларини ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Республика халқ хўжалиги тармоқларини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия халқ хўжалиги тармоқлари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўз тасарруфларидаги объектларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг қандай бораётгани тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Оммавий ахборот воситалари халқ хўжалигини бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашнинг қандай бораётганини мунтазам ёритиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар, ташкилотлар ушбу қарорнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида жорий йилнинг 1 июли, 1 сентябри ва 1 октябрида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатсинлар ва ўз тасарруфларидаги тармоқларнинг куз-қиш даврида ишлашга қандай тайёргарлик кўраётганликларини ҳар ойда таҳлил қилсинлар, зарурат бўлганда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 5 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 июндаги 283-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалигини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жўрабеков И. Ҳ.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

Ҳаққулов Қ. Ж.

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Юнусов Р. Р.

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Орипов О. О.

«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси раиси

Отаев В. Й.

Энергетика ва электрлаштириш вазири

Ахметов Л. А.

«Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раиси

Аҳмадбоев А. Ғ.

«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси раиси

Бобомуродов Л. М.

«Ўздавзахира» бош бошқармаси бошлиғи

Гуськова Т. Н.

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Жулин Н. И.

«Ўзгазузатиш» давлат бирлашмаси раиси

Зайнутдинов И. А.

«Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари

Ибобеков А. С.

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раиси

Ҳасанов Б. В.

«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

Каримов Ш. И.

Соғлиқни сақлаш вазири

Лелеко А. И.

«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси бош директори

Михайлов В. К.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Салимов О. У.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Нормуродов М. Б.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Аҳмедов Х. А.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари

Тожиев Э. Т.

«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг бош директори

Дорохов В. Н.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

Жуманиёзов М. Ж.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Шаронов Ю. Г.

«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси раиси

Эрметов Н. Э.

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси

Йўлдошев Ж. Ғ.

Халқ таълими вазири