Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.05.1999 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.05.1999 йилдаги 267-сон
Kuchga kirish sanasi
24.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошоқли дон экинларини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни таъминлаш ҳамда давлат ресурсларига дон сотиш юзасидан контрактация шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Муродов) ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов)нинг 1999 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, тозалаш ва ташиш учун техникани тайёрлаш асосан тугалланганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. Ўрим-йиғим ишлари даврида техниканинг узлуксиз ишлаши учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захиралари яратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳосилни йиғиштириб олишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ 6551 комбайн, шу жумладан 1184 «Кейс» ва «Клаас» комбайнлари ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дон ҳосили ўрим-йиғимининг ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янчилган дон миқдори ва дон кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш мақсадида бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириш бошлангунга қадар ҳосилнинг ҳар бир дала бўйича эксперт баҳоланишини ва тегишли далолатномалар тузилишини тугалласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комбайнларнинг гуруҳ бўлиб, кечаю-кундуз ишлаш усулларини кенг қўлласинлар, гуруҳларнинг ҳар бирига техника хизмати кўрсатиш ва транспорт воситаларини, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг пишишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ширали озуқа етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида такрорий экинлар экиш учун майдонларни белгиласинлар, қисқа муддатларда уларга 2-иловага мувофиқ майдонларга озуқа, сабзавот экинлари ва бошқа экинларни эксинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат ресурсларига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳосилни ўриш-йиғиш ишлари учун машина-трактор парклари билан ҳисоб-китобларни хўжаликлар ихтиёрида қолган дон билан, уни шартномавий нархлар бўйича дон маҳсулотлари тайёрлаш корхоналарига етказиб бериш ва сўнгра маблағларни машина-трактор паркларига ўтказиш йўли билан амалга оширишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, хизмат кўрсатувчи банклар ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан биргаликда машина-трактор паркларининг ҳосилни йиғиштириш бўйича бажарган ишлари ҳисобига хўжаликлар томонидан топширилган дон учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарини туманларга 3-иловага мувофиқ бириктириб қўйсинлар, саноат корхоналари билан «МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари ўртасида тегишли шартномалар тузишларини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси хўжаликларга уларнинг буюртманомаларига мувофиқ донни ташишда фойдаланиш учун юк автомобилларини 4-иловага мувофиқ миқдорларда юборсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти томонларнинг келишувига асосан жалб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донни хўжаликлар томонидан дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўздавдонинспекция» «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва «Ўздавназоратуруғмарказ» билан биргаликда тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғлигининг сифати устидан кундалик назорат ўрнатсин, белгиланган меъёрлар ва қоидаларнинг бузилиши ҳолларига қатъий барҳам берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларнинг 1999 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан ўз эҳтиёжларини таъминлайдиган ҳажмда уруғлик ғамлашини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғлик донни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товар дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Уруғлик фондини яратишнинг белгиланган тартиби бузилишига йўл қўйган шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда топширилган дон учун Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан хўжаликлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига, «Ғалла-банк», «Пахта-банк» ва бошқа тижорат банкларига хўжаликлар ва машина-трактор паркларини дон ўрим-йиғими мавсуми қатнашчиларига ўрим-йиғим ишлари бошидан бошлаб ҳар беш кунда Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари ҳамда ички хўжалик иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 майдаги 248-сон қарорида назарда тутилган нархлар бўйича иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ва тегишли нақд пул билан таъминлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ — супер элита учун товар донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи-учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурсларига харид қилинадиган доннинг умумий ҳажмларига киритилмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дон ташиётган темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 1999 йил дон ҳосилини ташиш даврида, истисно тариқасида, шу йилнинг 1 ноябригача «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 15 фоиз миқдорида маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси (Аҳмедов) бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириш даврида хўжаликларга ҳамда ҳосилни ўриш-йиғишда ва ташишда банд бўлган машина-трактор паркларига ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. «Кейс» комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарли микроблардан тозалаш учун зарур миқдордаги фумигантларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва талон-торож қилиниши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ўрнатсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман даражасидан бошлаб дон тайёрлашнинг ягона статистика ҳисобини юритсин, дон қабул қилиш пунктларидан хўжаликлар бўйича ҳисоботларни қабул квитанциялари нусхалари илова қилингандагина қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон етиштиришнинг умумий ҳажмини аниқлаш учун аҳоли хўжаликларида етиштирилган донни алоҳида сатрда ҳисобга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 24 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 майдаги 267-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг қатнашиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғалла комбайнлари, жами‎ Шу жумладан, «Кейс», «Клаас» комбайнлари‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 179*‎ 77‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 456‎ 97‎
Бухоро‎ 266‎ 58‎
Жиззах‎ 610‎ 128‎
Қашқадарё‎ 1355‎ 153‎
Навоий‎ 177‎ 33‎
Наманган‎ 493‎ 63‎
Самарқанд‎ 850‎ 111‎
Сурхондарё‎ 488‎ 96‎
Сирдарё‎ 417‎ 114‎
Тошкент‎ 557‎ 110‎
Фарғона‎ 631‎ 72‎
Хоразм‎ 72‎ 72‎
Республика бўйича ‎жами:‎ 6551‎ 1184**
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* — шоли ўриш-йиғиш комбайнлари қатнашиши ҳисобга олинган ҳолда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** — 1999 йилда олинадиган 300 та янги «Кейс» фирмаси комбайнларини ҳисобга олган ҳолда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 майдаги 267-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб олингандан кейин суғориладиган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М А Й Д О Н Л А Р И
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎(минг га)

‎‏ Ҳаммаси‎‏ Улардан:‎‎

маккажўхори‎‎

сабзавот
‎‏соя
картошка‎‏
шоли

дон учун‎

силос учун
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 1,4‎ 1‎ 0,4‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 41‎ 4‎ 25‎ 8‎ 3,5‎ 0,5‎
Бухоро‎ 28,3‎ 4‎ 20‎ 4‎ 0,3‎
Жиззах‎ 15,8‎ 3‎ 5‎ 7‎ 0,8‎
Қашқадарё‎ 26‎ 4‎ 14‎ 8‎
Навоий‎ 13,2‎ 3‎ 6‎ 4‎ 0,2‎
Наманган‎ 39,5‎ 4‎ 25‎ 8‎ 2‎ 0,5‎
Самарқанд‎ 31‎ 4‎ 20‎ 7‎
Сурхондарё‎ 35,3‎ 4‎ 25‎ 6‎ 0,3‎
Сирдарё‎ 20,5‎ 3‎ 10‎ 7‎ 0,5‎
Тошкент‎ 38,2‎ 3‎ 25‎ 9‎ 0,4‎ 0,8‎
Фарғона‎ 40,5‎ 4‎ 25‎ 9‎ 2‎ 0,5‎
Хоразм‎ 15,5‎ 10‎ 2‎ 2‎ 1,5‎
Жами:‎ 346,2‎ 40‎ 210‎ 80‎ 9,5‎ 1,7‎ 5‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 майдаги 267-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш даврида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси заводларининг дон экувчи туманларга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БИРИКТИРИБ ҚЎЙИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Туманлар‎

Заводлар‎

Бахмал‎ «Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ОАЖ‎
Зомин‎ «Тошкенттрактор заводи» ДАЖ‎
Фориш‎ «Жиззахтаъмирлаш» АЖ‎
Булунғур‎ «Самарқандтаъмирлаш» АЖ‎
Бойсун‎ «Термиз ремонт заводи» АЖ‎
Денов‎ «Деновтаъмир» АЖ‎
Шеробод‎ «Шўрчи ремонт заводи» АЖ‎
Оҳангарон‎ «Тошкент тажриба ремонт-механика заводи» АЖ‎
Ғаллаорол‎ «Ускунақурувчи» АЖ‎
Ғузор‎ «Тошкент агрегат заводи» АЖ‎
Косон‎ «Қаршитаъмир» АЖ‎
Қамаши‎ «Ўзгидравлика» АЖ‎
Чироқчи‎ «Кўгайтаъмирлаш» АЖ‎
Яккабоғ‎ «Кимёқишлоқмаш» АЖ‎
Нурота‎ «Навоий кон-металлургия комбинатининг ремонт-механика заводи» АЖ‎
Нуробод‎ «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ОТАЖ‎
Ховос‎ «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
Оқ олтин‎ «Қўқонтаъмирлаш» АЖ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 майдаги 267-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун жалб қилинадиган юк автомобиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‏
Жами автомобиллар‎‏
Шу жумладан:‎‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлари ва корхоналари‎

«Ўзавтотранс» давлат корпорацияси‎ «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси ‎ бошқа ташкилотлар‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 245‎ 245‎ —‎ —‎ —‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 637‎ 242‎ 195‎ 200‎
Бухоро‎ 952‎ 654‎ 156‎ 92‎ 50‎
Жиззах‎ 1117‎ 580‎ 425‎ 40‎ 72‎
Қашқадарё‎ 2011‎ 1436‎ 435‎ 100‎ 40‎
Навоий‎ 469‎ 393‎ 50‎ —‎ 26‎
Наманган‎ 1180‎ 680‎ —‎ 200‎ 300‎
Самарқанд‎ 2068‎ 1768‎ 150‎ 100‎ 50‎
Сурхондарё‎ 2372‎ 2050‎ 150‎ 120‎ 52‎
Сирдарё‎ 757‎ 276‎ 240‎ 57‎ 184‎
Тошкент‎ 1470‎ 1230‎ 150‎ 90‎ —‎
Фарғона‎ 1751‎ 1431‎ 100‎ 120‎ 100‎
Хоразм‎ 371‎ 371‎ —‎ —‎ —‎
Республика бўйича жами:‎ 15400‎ 11356‎ 2051‎ 1119‎ 874
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: бундан ташқари, хўжаликларнинг 15,3 мингта трактор тиркамалари дон ташишда қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль транспортига бўлган эҳтиёж вилоятларнинг буюртманомаларидан келиб чиқиб белгиланган.