Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017 25.11.2013 йилдаги 312-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.11.2013 йилдаги 312-сон
Kuchga kirish sanasi
02.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишни электрон тизимга ўтказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми (кейинги ўринларда электрон рўйхатдан ўтказиш деб аталади) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган кредит ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси 2014 йил 1 январгача бўлган муддатда барча рўйхатдан ўтказувчи органларга уларнинг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва КТУТ коди берилиши имкониятини берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, электрон рўйхатдан ўтказиш механизмини жорий этиш ва такомиллаштиришга доир ишларни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси электрон рўйхатдан ўтказиш янги механизмининг амалда қўлланиши мониторингини таъминласинлар ва ҳисобот чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига унинг фаолият кўрсатиши тўғрисида, шунингдек уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 11-банднинг биринчи хатбошидаги «(шахсан келиб ёки почта орқали)» сўзлари «(шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги 111-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«111. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар, 12-банднинг «г» кичик банди тўртинчи хатбошида ва 72-банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно, шу жумладан бир вақтнинг ўзида рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда Интернет тармоғи орқали бир нусхада тақдим этилади ва ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансублигига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган, фойдаланиш ташкилотлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган, ушбу Низомда назарда тутилган электрон ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи уларнинг асл нусхаларини Интернет тармоғи орқали тақдим этишга ҳақлидир»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16, 17, 72-бандларнинг биринчи хатбошларидаги «келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали» сўзлари «келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22. Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР ва ХТУТ кодларини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар бўйича — статистика ва солиқ органларига, акциядорлик жамиятлари ҳисобланган юридик шахслар бўйича эса, — шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлмаган якка тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари бўйича — солиқ органига расман тақдим этадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ҳамда уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат статистика органлари — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 54-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тадбиркорлик субъектларига электрон шаклда берилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган, фойдаланиш ташкилотлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли шахсининг тегишли электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда ариза берувчи, шунингдек ўз сўрови бўйича шахсан келиб ёки почта алоқаси орқали қоғозларда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида фойдаланувчининг шахсий хонаси орқали олинган кун ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар берилган сана деб ҳисобланади, шахсий хонаси борлиги тўғрисида ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга маълум қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 57-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«57. Банк ҳисоб рақамларини очиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 761-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг дубликати берилиши мумкин» сўзлари «унинг дубликати берилади, шу жумладан электрон шаклда берилади. Бунда олдин электрон шаклда берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган тақдирда улар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозларда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «(шахсан келиб)» сўзлари «(шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Ариза берилаётганда паспорт кўрсатилади, якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Якка тадбиркорга электрон шаклда бериладиган ҳужжатлар, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно, давлат солиқ инспекцияси ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда ариза берувчи, шунингдек ўз сўровига кўра қоғозларда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни шахсан келиб олишга ҳам ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида фойдаланувчининг шахсий хонаси орқали олинган кун ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар берилган сана деб ҳисобланади, шахсий хонаси борлиги тўғрисида ариза берувчи давлат солиқ инспекциясига маълум қилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 625-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда)