Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 09.07.1997 йилдаги ПФ-1816-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.07.1997 йилдаги ПФ-1816-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРНИНГ САҚЛАНИШИ ВА ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛДИРИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ва молия органлари томонидан ўтказилаётган текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, республиканинг баъзи вазирликлари, идоралари, корхоналарида молиявий аҳвол қониқарсизлигича қолаяпти, ўз айланма маблағларини сақлашга масъулиятсизларча муносабатда бўлиш, талайгина маблағларни дебиторлик қарзига жалб этиш, тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқча қолдиқларида ишлатмай қўйиш фактлари мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз айланма маблағларини сақлаш ва тўлдиришга масъулиятсизларча муносабат хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида кооперация асосидаги алоқаларнинг бузилишига, тўланмаган қарзларнинг кўпайишига, бюджет тўловлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигига олиб келмоқда ва умуман ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айланма маблағларнинг сақланишини ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш, шунингдек тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, айланма маблағларнинг сақланиши, мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида тўлдирилиши учун вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, холдинг компаниялари ҳамда бошқа корхоналарнинг ихтиёрий бирлашмаларида — раҳбар ва унинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, хўжалик юритувчи субъектлар даражасида эса — корхона (ташкилот) директори, унинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва бош бухгалтери шахсан жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Назорат қилувчи органлар, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхона ва ташкилотларда айланма маблағлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги ва тугатиб йўқ қилинганлиги фактларини аниқлаган ҳолларда шуларга оид ҳужжатлар уларнинг банкротлиги ва 1-бандда кўрсатилган шахсларни амалдаги қонунларда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича ишларни қўзғатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Истиқболсиз ва тўловга қурбсиз корхоналар ҳамда ташкилотларни аниқлаш, улар бўйича зарур чораларни кўриш борасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги ишлари бўйича қўмитанинг иши етарли эмаслиги қайд этиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича ҳамда корхоналар банкротлиги ва санациялаш масалалари бўйича ҳукумат комиссиялари (Ў.Т. Султонов) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Прокуратураси билан бирга бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва ҳудудлар бўйича дебиторлик-кредиторлик қарзлари ҳосил бўлиш сабабларини пухта таҳлил этиб, ўз ваколати доирасида ҳисоб-китоб ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоблар ҳолатини нормаллаштириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб, бунда қарздорликнинг кўпайиши — айланма маблағларни тугатиб йўқ қилиш, улардан мақсадли фойдаланмаслик, тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқча захираларига ва тугалланмаган қурилишга актив айланма маблағни жалб этиш сабабларини бартараф қилишга алоҳида эътиборни қаратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишни тезлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқсин. Иқтисодий ночор корхоналар ва банкрот корхоналар бўйича ишларнинг аҳволи матбуот ва телевидение орқали кенг ёритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, холдинг компаниялари ва алоҳида корхоналар билан бирга 1997 йилнинг 1-ярми якунлари бўйича республика иқтисодиёти тармоқларида айланма маблағларнинг ҳолатини кўриб чиқсинлар, айланма маблағларнинг сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши устидан, уларни тўлдириш манбалари устидан қаттиқ назоратни таъминлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиб тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар холдинг компаниялари ва алоҳида корхоналар бир ой муддатда айланма маблағларнинг сақланиши ва ўз вақтида тўлдирилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш борасидаги чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар, бунинг учун ўзларининг реал манбаларини аниқлаб олсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда хўжалик-молия фаолияти билан боғлиқ амалдаги норматив ҳужжатларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиб, уларда айланма маблағларнинг сақланиши ва ўз вақтида тўлдирилиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини, ҳатто жиноий жавобгарлик чораларини кўзда тутсин. Амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар талаб этилган ҳолларда ўз таклифларини Олий Мажлисга киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 9 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1816-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 7-сон, 183-модда)