13.08.2001 йилдаги 337-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.2001 йилдаги 337-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
хўжаликларга зарур миқдорда дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар. Ғўза баргини тўкиш 2001 йил 10 сентябрдан кечиктирмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса 15 сентябрдан кечиктирмасдан, республика минтақаларида 1-иловага мувофиқ тугаллаган ҳолда энг қулай муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этсинлар, ғўза баргини тўкишни ерда олиб бориш усули билан ўтказиш учун техника воситалари ва аппаратлар тайёрлаб қўйилишига алоҳида эътибор берсинлар;
пахта териш машиналари билан 2-иловага мувофиқ ҳажмда пахта йиғиштириб олинишини таъминласинлар;
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Марказий банк, «Пахта-банк» ва бошқа тижорат банклари хўжаликлар, фермерлар, тайёрлов пунктлари, транспорт ташкилотлари, пахта тозалаш заводларига теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш, жойлаштириш ҳамда унга ишлов бериш, пахта териш техникасига техника хизмати кўрсатиш ва тузатишда банд бўлган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун етарли миқдорда нақд пул ажратган ҳолда уларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг ички идоравий нормативлари бўйича, машина-трактор паркларини эса пахтани механизация воситасида йиғиштириб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми учун ўз вақтида маблағ билан таъминласинлар.
9. «Пахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан белгиланган тартибга қатъий мувофиқ ҳолда пахтанинг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ишончлилиги, уни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашда қўшиб ёзишларга ҳамда статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари бузилишига йўл қўймаслик устидан кундалик назоратни таъминласинлар.