07.11.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2521
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 07.11.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2521
Kuchga kirish sanasi
11.11.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис С. АРАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) мувофиқ, тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ сифатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси) — тупроқнинг сифати ва табиий унумдорлик қобилиятини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 30 апрелдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-3, 06.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 10/24/2521-3/0328-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб юритилади);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тупроқ бонитировкаси маълумотлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тупроқ бонитировкаси ишлари ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарилгандан кейин, янги ўзлаштирилган ерлар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони сифатида ҳисобга (баланс) олинган бўлса, у ҳолатда кейинги тур тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказилгунга қадар, ҳудуднинг ўртача бали миқдорида белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 30 апрелдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2521-3, 06.05.2024 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 10/24/2521-3/0328-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқ бонитировкаси ишларини мувофиқлаштиради ҳамда услубий раҳбарлик қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тупроқ бонитировкаси ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг режасига мувофиқ, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида ҳар беш йилда ва лалми ер майдонларида ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади ҳамда туман ҳудудини тўлиқ қамраб олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, тегишли ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишларнинг бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарган тақдирда, айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига ёки туман (шаҳар) фермерлар кенгашининг қарорига мувофиқ қайта ўтказилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 16 апрелдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-4, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 10/25/2521-4/0364-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режаларини тузиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят ҳокимлигини тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш бўйича тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси билан шартнома тузиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш муддати ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши, зарур бўлган ҳолларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида муҳокама этиши шарт.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш ва ўтказишда туман ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш бўйича тегишли фармойиш қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний маълумотларни тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман (шаҳар) фермерлар кенгаши ва тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисининг вакили киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 16 апрелдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-4, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 10/25/2521-4/0364-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқади, тупроқнинг балл бонитети илгаригига нисбатан пасайганлиги аниқланган тақдирда, тупроқнинг балл бонитети пасайганлиги сабабларини ўрганади ва балл бонитетини сақлаш ва ошириш бўйича зарур чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларнинг кўриб чиқилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслар бўйича гуруҳлаштирилган маълумот тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ҳолларда, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида кўриб чиқиш учун тупроқ бонитировкаси ишлари ҳужжатларини тайёрлайди;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича тайёрланган якуний маълумотларни тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун тегишли шартнома тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ тадқиқотлари маълумотларини, ер кадастри ҳужжатлари ва карталарини йиғиш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер майдонлари чегараларига ўша жойнинг ўзида аниқлик киритиш ва дала карталарига белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказиладиган фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг тасдиқланган рўйхатини туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олиш.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тупроқ бонитировкаси ишларида тупроқларнинг асосий хоссалари ва табиий шароитлари (тупроқларнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, гумус миқдори, озуқа элементлари билан таъминланганлиги, шўрланиш даражаси, эрозияланганлиги, тошлоқлилиги, гипслилиги, термик ресурслар билан таъминланганлиги ва бошқа табиий омиллари) ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Туман ҳудудини тўлиқ қамраб олган тупроқ бонитировкаси ишлари асосида техник ҳисобот, тумандаги суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган жадвали мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларининг аниқлиги, тўлиқлиги ва сифати учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тупроқ бонитировкаси ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилишда ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ карталарини тузиш ишлари ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига (вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси) топширилади. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакили томонидан кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар икки ҳафта ичида туман комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Туман комиссияси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, эътирозлар сабабларини ёзма равишда кўрсатган ҳолда тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига мурожаат қилинади. Туман комиссияси томонидан икки ҳафта ичида эътирозлар билдирилмаган тақдирда, тупроқ бонитировкаси ишлари қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича кўриб чиқилган якуний маълумотлар туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Мазкур қарорга ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган маълумотлари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, мазкур маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси ёки буюртмачиси ташаббуси билан муҳокама қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашига тақдим этилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-2, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишлар бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарганда, шунингдек фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига асосан ёки туман (шаҳар) фермерлар кенгашининг қарори бўйича айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари қайта ўтказилганда, тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар белгиланган тартибда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 16 апрелдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2521-4, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 10/25/2521-4/0364-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Ҳужжатларни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тупроқ бонитировкаси ишлари тугагандан сўнг, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан ҳар бир туман бўйича қуйидаги ҳужжатлардан иборат йиғмажилд шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушунтириш хати (техник ҳисобот) ва унинг иловалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман комиссиясининг тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишлари натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Расмийлаштирилган ҳужжатлар техник топшириққа мувофиқ манфаатдор ташкилотларга тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Тупроқ бонитировкаси ишлари маълумотларини тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тупроқ бонитировкаси ишлари тўғрисидаги маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари томонидан манфаатдор вазирлик ва идораларга ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига уларнинг ёзма сўровлари асосида берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш. ТЕШАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 30 октябрь

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 30 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎(намуна)

____________________________‎‎ ‎‎

‎‎_____________________

‎‎(вилоят (республика)нинг номи) ‎‎

(туманнинг номи) ‎‎

Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача
‎бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган
‎ЖАДВАЛИ

Т/р.‎‏ Ердан
‎ фойдаланувчининг
‎номи
Ўртача
‎бонитет
‎балл
Ер майдони
(га ҳисобида
)
Кадастр гуруҳлари‎‎
ёмон ерлар‎‎ ўртачадан
‎паст ерлар‎‎
ўртача
‎ерлар‎‎
яхши
‎ерлар ‎‎
энг яхши
‎ерлар‎‎

‎шу жумладан, класслар бўйича

I‎ II‎ III‎ IV‎ V‎ VI‎ VII‎ VIII‎ IX‎ X‎

‎‎бонитет баллари

1—10‎ 11—20‎ 21—30‎ 31—40‎ 41—50‎ 51—60‎ 61—70‎ 71—80‎ 81—90‎ 91—100‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

Жами:‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2018 й., 10/18/2521-1/1364-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон; 07.05.2024 й., 10/24/2521-3/0328-сон; 21.04.2025 й., 10/25/2521-4/0364-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)