Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2014 31.01.2013 йилдаги 82-сон
ONLINE TRANSLATE
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг қарори, 31.01.2013 йилдаги 82-сон
Kuchga kirish sanasi
08.02.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг 2014 йил 18 февралдаги 164-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ транспорт воситаларини 2013 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Янгибозор туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (С. Холбоев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (1 мартдан 10 июнгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан 31 октябргача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2013 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 29 февралдаги 194-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2013 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари У. Рўзметов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким О. МАДРАХИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янгибозор ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-сон,
(«Янгибозор кўзгуси» газетаси, 08.02.2013 й., 3-сон)