Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020 18.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2518
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 18.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2518
Kuchga kirish sanasi
21.10.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2518]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 9 мартдаги 60-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2518-2, 09.03.2020 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини имтиёзли рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179а-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 йил 26 сентябрдаги 179а, 96, 49-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ, пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари — мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия — рағбатлантириш учун тақдим этилган фермер хўжаликларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда уларга хулоса бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан ташкил этиладиган доимий комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса — комиссия томонидан бериладиган ва фермер хўжалигининг юқори ҳосилдорликка эришганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификат — юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларининг унда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли туман Фермерлари кенгаши томонидан бериладиган бир йил давомида амал қиладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиёз — бир йил давомида пахта хом ашёсини етиштириш бўйича юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларига фойдаланиш учун тақдим этиладиган бир марталик рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликларини аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликларининг рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) ҳар йили 10 январга қадар пахта тозалаш корхоналарининг пахта хом ашёсини қабул қилиш варақалари (ПК-17-шакл) ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимларининг «Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида»ги давлат статистика ҳисоботи (1-FX shakli) маълумотлари асосида шакллантирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рўйхат шакллантирилгандан сўнг, пахта тозалаш корхонаси томонидан икки иш куни ичида контрактация шартномалари ҳамда имзо ва муҳр билан тасдиқланган пахта хом ашёсини қабул қилиш варақаларининг (ПК-17-шакл) нусхалари Рўйхатга илова қилинган ҳолда комиссияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рўйхатнинг ҳаққонийлиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун пахта тозалаш корхонаси ҳамда тегишли туман (шаҳар) статистика бўлими раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда сертификат бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссияга келишув асосида туман Фермерлари кенгаши раиси раҳбарлик қилади ҳамда комиссия таркибига, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри, туман (шаҳар) статистика бўлимлари, тижорат банклари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги ҳужжатлар (туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан берилган фермер хўжалигининг пахта экин майдонлари ҳажми тўғрисидаги маълумотнома ва тегишли пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган далолатнома) уч иш куни ичида комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисобот йилида пахта хом ашёсини етиштиришда камида 20 гектар майдонда 40 ц/га дан ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўрганиш натижалари асосида комиссия томонидан юқори ҳосилдорликка эришган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тайёрланиб, имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман Фермерлари кенгаши томонидан уч иш куни ичида комиссия хулосасига асосан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Берилган хулоса ва сертификатлар фермерлар кенгашлари томонидан алоҳида китобга қайд этиб борилади. Мазкур китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган ҳолда туман Фермерлари кенгашида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сертификат мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳар бир имтиёздан бир мартадан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари бир йил давомида қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун «Ўзнефтмаҳсулот» АК тизимидаги нефть унитар корхоналари ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман ва туманлараро филиаллари масъул ҳисобланади;
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи доимий туман (шаҳар) комиссияси масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM Oʼzbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш. Бунда фермер хўжаликлари томонидан тегишли сертификатга асосан «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги корхоналарга мурожаат этилгандан кейин бир ой муддатда шартномалар тузишни якунлаш ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан фермер хўжаликларининг пахта якуний ҳисоб-китоб маблағларидан тўлиқ тўлаб берилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АК тизимидаги дилер корхоналар автотранспорт воситасини шартномавий муддатларда етказиб бериш учун масъул ҳисобланади;
(13-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ масъул ҳисобланади;
(13-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида тендер ўтказувчи тегишли комиссиялар масъул ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фермер хўжалиги сертификат олган кундан бошлаб бир йил давомида имтиёзларни олиш учун масъул бўлган ташкилот ва идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Имтиёзларни тақдим этилиши учун масъул бўлган ташкилот ва идоралар фермер хўжаликлари уларга мурожаат этган кундан бошлаб уч ой давомида имтиёзларни тақдим этадилар. Имтиёзлар учун тўловлар фермер хўжалигининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Имтиёзлар тақдим этилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туман Фермерлари кенгаши томонидан ҳар йили 25 январга қадар Рўйхат ҳамда берилган хулоса ва сертификатлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига ҳисобот тақдим қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгаши томонидан ҳисоботлар фермер хўжаликлари кесимида умумлаштирилиб, ҳар йили 30 январга қадар Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тегишли ахборот тақдим қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тақдим этилган ҳисоботлар Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан умумлаштирилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тўғрисида тизимли мониторинг юритади ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг 5-санасигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Имтиёзларнинг тақдим қилиниши ҳолати тегишли фермерлар кенгашлари томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли фермерлар кенгашлари томонидан Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тезкор маълумот тақдим қилинади. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳам, ўз навбатида, имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тақдим этилиши ва ижроси аҳволи адлия органлари томонидан мунтазам равишда ўрганиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Имтиёзларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг ижроси учун тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Марказий банк, «Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзавтосаноат» АК, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банки раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзнефтмаҳсулот» АК бош директори Б. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 18 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 18 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» ДАК раиси Х. ШЕРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 19 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтосаноат» АК раисининг ўринбосари Т. ЖАЛИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 19 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 17 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори ҳосилдорликка эришган хўжаликларни аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

____________________________________________________________________
‎(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) номи)
‎фермер хўжалиги томонидан пахта хом ашёси етиштириш бўйича эришилган юқори ҳосилдорликни тасдиқлаш тўғрисида‎‎

‎‎Х У Л О С А
‎____-сон

‎‎20____ йил «___» ___________

‎‎______________ туман (шаҳар)

‎‎20_____ йил ҳосилидан давлатга пахта хом ашёси сотиш бўйича ____________ фермер хўжалиги билан 20___ йил _____________ куни тузилган ___-сонли контрактация шартномасида ___ гектар ер майдонида ___ тонна маҳсулот топшириш белгиланган.

‎‎Пахта тозалаш корхонаси томонидан 20___ йилда берилган ____________________________________________________________-сонли маҳсулотни қабул қилиш варақаларига (ПК-17-шакл) ва «Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида»ги давлат статистика ҳисоботига (1-FX shakli) асосан фермер хўжалиги томонидан 20____ йил ___ _________ куни ҳолатига __________ тонна маҳсулот топширилди ва ҳар бир гектардан ўртача ______ центнердан ҳосилдорликка эришилди.

‎‎‎‎___________ тумани Фермерлари ‎кенгаши раиси

‎‎_________________________________
‎(Ф.И.О., имзоси)

‎‎____________ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

‎‎______________________________________ ‎(Ф.И.О., имзоси)

‎‎____________ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

‎‎______________________________________ ‎(Ф.И.О., имзоси)

‎‎____________ тумани статистика бўлими бошлиғи

‎‎______________________________________ ‎(Ф.И.О., имзоси) ‎‎

‎‎____________ пахта тозалаш корхонаси раҳбари

‎‎______________________________________ ‎(Ф.И.О., имзоси) ‎‎ ‎‎

20__ йил «__» ________________‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎(кенгаш белгиси)

‎‎ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ
‎_________________ туман Фермерлари кенгаши

‎‎Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжалигига
‎имтиёзларни тақдим этиш ҳақида

С Е Р Т И Ф И К А Т

‎‎20____ йил «_____» _________________

‎‎-сон

‎‎____________________ туман (шаҳар)

‎‎Ушбу ҳужжат __________туман (шаҳар) комиссиясининг 20__ йил»___» ________ даги _____-сонли хулосасига асосан ___________________ фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштиришда 20__ йил ҳосилидан _________ гектар ер майдонидан ____центнер ҳосилдорликка эришганлиги учун берилди.

Мазкур сертификат орқали _________________________ фермер хўжалигига қуйидаги бир марталик имтиёзлар тақдим этилади:

‎‎а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
‎б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш;
‎в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади;
‎г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;
‎д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан («GM Oʼzbekiston» АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз харид қилиш;
‎е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш;
‎ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар.

‎‎Сертификат фермер хўжалигининг гувоҳномаси тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади.

‎‎Амал қилиш муддати 1 йил
‎‎_________________ туман Фермерлари кенгаши раиси

__________ (имзо/муҳр) ‎

_______________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)

Серия № 0000‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги 26, 29, 114-сонли (рўйхат рақами 2518-1, 20.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 311-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 569-модда; 2016 й., 25-сон, 311-модда)