Ҳужжат кучини йўқотган 19.08.2003 26.01.1993 йилдаги ПФ-546-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.01.1993 йилдаги ПФ-546-сон
Kuchga kirish sanasi
26.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 19.08.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИ («ЎЗАВТОЙЎЛ») ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан ва республиканинг йўл хўжалигини бошқаришни янада такомиллаштириш, бозор муносабатлари шаклланиб бораётган шароитда қуйи таркибий бўлинмаларга кўпроқ мустақиллик бериш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Автомобиль йўллари вазирлиги тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика йўл хўжалиги тизимидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни («Ўзавтойўл») ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзавтойўл» концерни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик уюшмаси бўлиб, автомобиль йўллари, кўприкларни ҳамда лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш ва фойдаланиш ишларини амалга оширувчи давлат, давлат-акционерлик, ижара, жамоа корхоналари ва ташкилотларини, шунингдек тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа тармоқларнинг корхона ва ташкилотларини ҳамда хорижий юридик шахсларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Автомобиль йўллари вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, ўз фаолиятида амалдаги қонунларга ва концерннинг Уставига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзавтойўл» концерни зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат истиқболстат қўмитаси билан биргаликда республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг юк ташишга бўлган эҳтиёжларини энг кўп даражада қондириш учун автомобиль йўлларини ривожлантириш концепцияси ва истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, фойдаланиш ва такомиллаштириш ишида ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, реконструкциялаш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларини комплекс ҳал этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан бевосита шартномалар ҳамда битимлар тузиш асосида автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотлари қуриш ҳамда ўзгача турдаги пудрат ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хорижий фирмалар билан қўшма ишлаб чиқариш ва корхоналарни ташкил қилиш, МДҲ давлатларида ва чет элларда автомобиль йўллари қуриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида «Ўзавтойўл» концернини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид масалалар юзасидан қарор қабул қилиб, унинг тузилмаси ва Уставини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 26 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-546-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 91-модда)