15.08.2013 йилдаги 226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2013 йилдаги 226-сон
Kuchga kirish sanasi
26.08.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг 4-бандини бажариш юзасидан ҳамда спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда унинг самарали фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази учун бино қурилиши тугаллангандан ва фойдаланишга қабул қилингандан кейин бир ой муддатда Марказнинг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида ўз маблағлари ҳисобига, зарурат бўлганда эса, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 18-сон, 219-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тиббиёти маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни ва уларнинг барча ёш тоифаларидаги захирасини (кейинги ўринларда биркитилган контингент деб аталади) тиббий-биологик ва тиббий-психологик жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни таъминловчи ихтисослаштирилган бош тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тиббиёти маркази спорт тиббиёти соҳасида ихтисослашув турларига кўра тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ўқув базаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спорт тиббиёти маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Марказнинг тўлиқ номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спорт тиббиёти маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Спорт тиббиёти марказининг тўлиқ номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилида — Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рус тилида — Республиканский научно-практический центр спортивной медицины.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тиббиёти маркази қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Олмазор кўчаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 августдаги 499-ф-сон фармойишига мувофиқ қурилаётган бино (Ўзбекистон Республикаси Футбол федерацияси биноси ёнида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спорт тиббиёти маркази Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Спорт тиббиёти марказининг мақсадлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Спорт тиббиёти марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-ташкилий, методик ишлар, спортчиларга маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ёрдами кўрсатиш масалалари бўйича спорт федерациялари, клублари ва командалари тиббиёт ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалланишни профилактика қилиш, турли касалликлар ва жароҳатларни даволаш ва тиббий реабилитация қилиш (ваколатлари доирасида), шунингдек биркитилган контингент саломатлигини тиббий назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли моддий ва илмий базани, шунингдек сифатнинг юқори ва халқаро стандартлар талаблари даражасида ихтисослаштирилган тиббиёт ёрдами кўрсатишга йўналтирилган спорт тиббиётининг миллий мактабини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биркитилган контингентга спорт патологиясини диагностика қилиш, даволаш ва профилактика қилиш масалаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Спорт тиббиёти марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, спорт турининг хусусиятини, йўл қўйиладиган жисмоний юкламани, спорт патологиясини даволаш ва олдини олишнинг илғор услубларини, мусобақаларга тайёргарлик кўришда спортчиларнинг тиббий назоратини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг функционал аҳволини диагностика ва коррекция қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёш ва истиқболли спортчиларни, уларнинг индивидуал генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танлашнинг замонавий тиббий-биологик услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларни спорт турлари бўйича тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида дори-дармонларнинг, овқатланиш тартиби ва рационининг спортчиларнинг физиологик ҳолатига таъсирини тадқиқ қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусобақа ва машғулотларни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда спортчининг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчи организмининг жисмоний тайёргарлиги ўсишига ва масъулиятли халқаро мусобақаларга энг юқори функционал тайёргарлигини таъминлашга қаратилган улар саломатлиги даражасининг муттасил ўсишини назорат ва коррекция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик тайёргарлигини, шунингдек зарур психологик коррекцияни ўтказишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларда спорт жароҳатлари, патологиялари ва синдромларини, шу жумладан республиканинг бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари даволаш-диагностика базаларидан фойдаланган ҳолда, олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда спорт тиббиёти соҳасидаги илғор методика ва технологияларни алмашиш ва жорий қилиш учун бу соҳадаги етакчи хорижий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббий ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ишлари масаласида услубий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спорт тиббиёти маркази ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт патологиясининг энг кўп тарқалган турларини диагностика қилиш, даволаш, профилактика ва реабилитация қилишнинг илғор самарали услублари ҳамда технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тиббиёти соҳасида диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш услубларининг клиник синовларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерациялари, клублари ва жамоаларининг тиббиёт ходимларига ташкилий-услубий ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассисларнинг ўз мактабини шакллантиради ва ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт патологияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг ўз илғор услублари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд тиббиёт техникаси паркини доимий янгилаб бориш ва модернизациялашни, спорт патологиясида ихтисослаштирилган, юқори малакали ёрдам кўрсатиш ва тиббий реабилитация қилиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт муассасалари ва клиникаларида диагностика ва даволашнинг замонавий услублари бўйича тажриба орттиришини ташкил этиш ҳисобига доимий ошириб бориш ва такомиллаштиришни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тиббиёти соҳасида илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг илмий ва технологик ютуқларини хорижий тиббиёт жамоатчилиги олдида намойиш этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт патологияси бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Спорт тиббиёти марказининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Спорт тиббиёти маркази белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини ушбу Низомда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт тиббиёти бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун грантлар, шу жумладан Давлат бюджетидан грантлар олиш юзасидан танловларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда республика ҳудудида филиаллар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда, кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси билан келишув бўйича бепул ва (ёки) имтиёзли тарифлар бўйича хизматлар кўрсатиш ва ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биркитилган контингент билан бир қаторда, спортчиларга ва спорт жамоаларига, шунингдек республика фуқароларига ва хорижий фуқароларга барча турдаги тиббий ёрдам, шу жумладан диагностика ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўйича тўлов асосида хизматлар кўрсатиш;
(9-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 августдаги 280-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 35-сон, 410-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига, Спорт тиббиёти маркази фаолиятининг мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Спорт тиббиёти марказининг мажбуриятлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларининг, шунингдек расмий мусобақаларда қатнашувчи тренерлар ва ҳакамларнинг дастлабки танловини, уларни тайёрлаш ва тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт патологияси соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган биркитилган контингентни диагностика қилиш ва даволашни замонавий халқаро сифат ва стандартлар талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биркитилган контингентга ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий клиникаларда ходимларни тизимли равишда тор ихтисосли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларга меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва манзилли ижтимоий муҳофаза қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шароитларини кафолатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техник базани ўз маблағлари ҳисобига ривожлантириш ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкдан белгиланган мақсад бўйича фойдаланиш, унинг сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини ва ҳисоботларини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Спорт тиббиёти марказининг мол-мулки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Спорт тиббиёти марказининг мол-мулки асосий фондлардан, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Спорт тиббиёти маркази фаолиятининг мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эга бўлади, уларни тасарруф этади, шу билан бирга, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Спорт тиббиёти маркази мулкдор билан келишув бўйича, вақтинча фойдаланилмаётган хоналарни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, шартнома асосида, тушган маблағлардан келгусида ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага, субижарага топшириш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Спорт тиббиёти марказини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Спорт тиббиёти марказини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси президенти, зарурият бўлганда, Спорт тиббиёти маркази тузилмасига Спорт тиббиёти маркази ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 18-сон, 219-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор Спорт тиббиёти маркази фаолиятига раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини Спорт тиббиёти маркази номидан амалга оширади, молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, шартномалар тузади, бошқа масалаларни ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида ходимлар (филиаллар) ишларини ташкил қилади ва бошқаради, ходимларнинг бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тиббиёти маркази фаолияти учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Спорт тиббиёти маркази директорининг ўринбосарлари (филиалларининг раҳбарлари) Спорт тиббиёти маркази директорининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Спорт тиббиёти марказининг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар белгиланган тартибда кириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Спорт тиббиёти марказининг биркитилган контингентга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидагилар Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт тиббиёти марказининг ўз маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 18-сон, 219-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Спорт тиббиёти маркази ҳар йили келгуси календарь йилга Марказнинг даромадлари ва харажатлари сметасини ва штатлар жадвалини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Спорт тиббиёти марказининг тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг лавозим маошлари, моддий рағбатлантириш миқдорлари Спорт тиббиёти маркази томонидан мустақил равишда, ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган манбалардан тушадиган маблағлар доирасида белгиланади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 18-сон, 219-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Спорт тиббиёти марказини тиббиёт ва лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда офис мебели билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Спорт тиббиёти марказининг ҳисоб ва ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Спорт тиббиёти маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг ҳисобини юритади ва Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига, давлат солиқ хизмати органларига, статистика органларига ҳамда бошқа ваколатли органларга ҳисоботлар тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат сақловига топширилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Спорт тиббиёти маркази фаолиятини назорат қилиш ва текшириш уларнинг ваколатлари доирасида солиқ ва молия органлари, давлат бошқа органлари томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда аудиторлик ташкилотлари томонидан улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Спорт тиббиёти марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Спорт тиббиёти марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Тадбирлар номи‎

Бажариш
‎муддатлари‎

Масъул
‎ бажарувчилар‎

Молиялаштириш
‎манбалари‎

Амалга ошириш механизми‎

I. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда ‎Спорт тиббиёти маркази деб аталади) фаолияти ва ишлашини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш. Спорт тиббиёти ‎марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш

1.‎

Спорт тиббиёти маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎

2013 йил
‎ август ‎

Маданият ва
‎спорт ‎ишлари
‎вазирлиги, МОҚ,
‎Молия вазирлиги,
‎Адлия вазирлиги ‎

—‎

Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш.‎

2.‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарори талабларига мувофиқ МОҚнинг Уставини қайта кўриб чиқиш.‎

2013 йил сентябрь ‎

МОҚ,
‎Адлия вазирлиги‎

—‎

Адлия вазирлигида МОҚ Уставини рўйхатдан ўтказиш. ‎

3.‎

Спорт мусобақалари ўтказишнинг янги таҳрирдаги тиббий регламентини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. ‎

2014 йил
‎ январь ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ,
‎Соғлиқни сақлаш
‎вазирлиги (ССВ) ‎

—‎

Спорт мусобақалари ўтказишнинг тиббий регламентини тасдиқлаш бўйича қўшма қарор қабул қилиш. ‎

4.‎

Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎

2013 йил IV чорак ‎

МОҚ, Спорт
‎тиббиёти ‎маркази

—‎

Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.‎

5.‎

Спорт тиббиёти марказининг таркибий бўлинмалари, ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг лавозим мажбуриятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. ‎

2013 йил декабрь ‎

Спорт тиббиёти маркази,
‎МОҚ, Маданият ва
‎спорт ишлари вазирлиги,
‎ССВ ‎

—‎

Спорт тиббиёти маркази қарорини қабул қилиш. ‎

6.‎

Спорт тиббиёти марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш. ‎

2014 йил IV чорак ‎

МОҚ, Спорт
‎тиббиёти ‎ маркази,
‎ССВ, Маданият ва
‎спорт ишлари вазирлиги ‎

—‎

Спорт тиббиёти маркази фаолияти йўналишлари бўйича пухта билимга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда танлов ўтказиш.‎

II. Спорт тиббиёти марказининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш. Спорт федерациялари, клублари ва командаларининг тиббиёт
‎ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика
‎масалалари ва реабилитация ишлари бўйича методологик ёрдамлар кўрсатиш

7.‎

Олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедралари негизидаги клиник ординатура орқали спорт тиббиёти бўйича дастлабки ихтисослашувдан ўтиш йўли билан спорт тиббиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш.‎

2014 — 2017 йиллар‎

ССВ, МОҚ ‎

Олий тиббиёт ўқув муассасаларининг бюджет ва тўлов-контракт маблағлари доирасида ‎

Базавий тиббий маълумотга эга бўлган врачлар (даволаш ва педиатрия иши) учун — МОҚ буюртманомасига кўра олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедраларида камида 5 нафар врачнинг магистратура ва клиник ординатурани ўташини таъминлаш.‎

8.‎

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг спорт тиббиёти курси билан физиотерапия, гастроэнтерология, даволаш, жисмоний тарбия кафедраси негизида спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиш.‎

2014 — 2017 йиллар‎

ССВ, МОҚ ‎

Бюджет ва
‎бюджетдан
‎ташқари маблағлар доирасида‎

МОҚ буюртманомасига кўра 10 нафар врач-мутахассиснинг спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиши учун ҳар йилги квоталар белгилаш.‎

9.‎

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш. ‎

Ҳар йили‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ ‎

Бажарувчилар маблағлари‎

Республика ва хорижий мамлакатларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишни таъминлаш. Яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг етакчи спорт марказлари ва клиникаларида спорт тиббиёти бўйича мутахассислар стажировкасини ташкил этиш. ‎

III. Спорт тиббиёти марказини қуриш ва жиҳозлаш

10.‎

Спорт тиббиёти маркази ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси марказий аппаратини жойлаштириш учун янги бино қуриш.‎

2013-2014 йиллар‎

МОҚ, Маданият
‎ва спорт ишлари
‎ вазирлиги,
‎«Даварихитектқурилиш», манфаатдор
‎вазирликлар ва
‎ идоралар ‎

—‎

Янги бинонинг қурилиши учун буюртмачи, бош пудратчи ва лойиҳалаш ташкилотини, ишларни амалга ошириш муддатларини белгилаш, шунингдек қурилишни жадаллаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш.‎

11.‎

Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш табелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎

2014 йил январь ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ,
‎Маданият ва
‎спорт ишлари
‎вазирлиги, ССВ ‎

—‎

Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган Спорт тиббиёти марказининг қарорини қабул қилиш. ‎

12.‎

Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш учун тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарнинг батафсил рўйхатини тайёрлаш.

2014 йил февраль ‎

Спорт тиббиёти маркази, МОҚ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССВ

—‎

Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан кели��илган Спорт тиббиёти марказнинг қарорини қабул қилиш.

13.‎

Спорт тиббиёти марказини тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. ‎

Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
‎2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг
7-бандига асосан‎

Белгиланган тартибда тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш.‎

14.‎

Янги бино қурилиши учун қурилиш материаллари ва конструкциялари, божхона тўловларидан озод қилинадиган тиббиёт инвентарлари ва асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва харажат материаллари рўйхатини тасдиқлаш.‎

жадвалга асосан ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ,
‎Маданият ва спорт
‎ишлари вазирлиги ‎

—‎

Вазирлар Маҳкамаси фармойишини қабул қилиш.‎

‎‎IV. Спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

15.‎

Спорт тиббиёти марказида хизмат кўрсатиладиган спортчилар контингентини аниқлаш.‎

2013 йил сентябрь ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, ‎МОҚ,
‎Маданият ва спорт
‎ ишлари вазирлиги ‎

—‎

Спортчиларнинг тоифалари ва шахсий таркибини аниқлаш.‎

16.‎

Спорт тиббиёти соҳасида фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотлар ўтказиш, спорт патологиясининг олдини олиш ва даволашнинг илғор услублари, йўл қўйилган жисмоний юкламалар, спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг диагностика ва функционал ҳолатини яхшилаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мусобақаларга тайёрлашда спортчиларни кузатиб бориш. ‎

2014 йил
‎сентябрь






‎‎
‎2014 йил
‎октябрь-ноябрь
‎ доимий

МОҚ, Спорт тиббиёти
‎маркази, ССВ,
‎Фанлар академияси,
‎ Олий ва ўрта
‎махсус ‎ таълим
‎вазирлиги, ‎Фан ва
‎ технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
‎қўмитаси‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

1. Янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, фармакология ва диетология бўлимларини спорт тиббиётининг юқори малакали мутахассислари билан таъминлаш.
‎2. Ушбу соҳада пухта билимга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда спорт тиббиётини ривожлантиришнинг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш.
‎3. Илмий тадқиқотлар ўтказиш. ‎

17.‎

Ёш иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг шахсий генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий-биологик танлаб олишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. ‎

2014 йил
‎ декабрь



‎2015 йил
‎январь


‎2015 йил
‎февраль






‎‎
‎мунтазам
‎ равишда ‎

МОҚ, Спорт
‎ тиббиёти маркази,
‎ССВ, Фанлар академияси,
‎Олий ва ўрта махсус
‎таълим вазирлиги,
‎Фан ва технологияларни ривожлантиришни
‎ мувофиқлаштириш
‎қўмитаси‎

Ижрочилар
‎маблағлари‎

1. ССВ, Фанлар академияси, олий ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб тиббий-биологик танлаб олиш методларини ишлаб чиқиш.
‎2. Тиббий-биологик танлаб олиниши лозим бўлган спортчиларнинг янгилаб туриладиган реестрини ташкил этиш.
‎3. Терма командалар спортчи аъзолари ва уларнинг тез кундаги захираси, ихтисослаштирилган спорт таълим муассасалари ўқувчилари сафидан истиқболли спортчи ёшлар, спорт клублари ва жамиятлари аъзолари, «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари совриндорлари ва қатнашчиларининг тиббий-биологик маълумотлари ягона базасини яратиш.
‎4. Мунтазам равишда танлов ўтказиш. ‎

18.‎

Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида спортчиларнинг жисмоний ҳолатига дори-дармонлар, овқатланиш режими ва рационининг таъсирини текшириш.‎

Доимо ‎

МОҚ, Спорт
‎тиббиёти маркази,
‎ССВ, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус
‎ таълим вазирлиги,
‎ Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
‎қўмитаси‎

Бажарувчилар
‎ маблағлари ‎

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.
‎2. Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига дори-дармонлар, овқатланиш режими ва рационининг таъсири бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш.
‎3. Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш. ‎

19.‎

Замонавий фармакология ютуқларидан фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини ишлаб чиқиш.‎

Доимо ‎

МОҚ, Спорт
‎тиббиёти маркази, ССВ, «Ўзфармсаноат» концерни ‎

Бажарувчилар
‎ маблағлари ‎

Маҳаллий фармакология ютуқлари ва маҳаллий ўсимлик хом ашёсидан устувор фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш.‎

20.‎

Спорт тиббиёти соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида врач мутахассислар, спортчилар ва мураббийлар иштирокида илмий-амалий семинарлар, конференциялар ўтказиш.‎

Йилига икки марта ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, МОҚ,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
‎ССВ‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

Илмий-амалий семинарлар, конференциялар мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎

21.‎

Спорт хусусиятларини ҳисобга оладиган, курсни тугатиш бўйича сертификат бериладиган долзарб курслар ташкил этиш.‎

Уч йилда бир марта‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, ССВ‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

Врачларни кейинчалик сертификациялаган ҳолда ўқув курслари ўтказишни таъминлаш.‎

22.‎

Замонавий жаҳон спорт тенденциялари тўғрисида спортчилар, тиббий ходимларни хабардор қилиш. ‎

Ҳар чоракда‎

Спорт тиббиёти
‎ маркази, ССВ‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

Спорт тиббиётини ривожлантиришнинг муҳим масалалари акс эттириладиган чораклик илмий-амалий журнал нашр этиш.‎

‎‎V. Спорт патологиялари ва жароҳатларини профилактика қилиш, барвақт диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш самарадорлигини такомиллаштириш

23.‎

Спорт патологияси ва жароҳатларини барвақт аниқлаш, спортчиларни профилактик кузатув ва соғломлаштириш усулларини такомиллаштириш.

2014 йил сентябрь


‎2014 йил
‎октябрь


‎Доимо

Спорт тиббиёти маркази, ССВ

Бажарувчилар маблағлари ‎

1. Спортчиларни жароҳат ва касалликдан кейин реабилитация қилиш ҳамда травматизм профилактикаси стандартларини тасдиқлаш.
‎2. Спортчиларни жароҳат ва касалликдан кейин реабилитация қилиш стандартларини амалиётга жорий этиш.
‎3. Марказ мутахассисларининг спорт федерациялари, командалари ва клубларининг тиббиёт ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш. ‎

24.‎

Спортчиларни халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик жиҳатдан тайёрлаш, шунингдек спортчилар соғлиғини зарур психологик коррекция қилиш. ‎

2014 йил
‎октябрь


‎‎Доимо
‎2014 йил
‎ноябрь

Спорт тиббиёти
‎маркази, спорт федерациялари,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
‎ССВ

Бюджет
‎маблағлари
‎доирасида ‎

1. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
‎2. Спорт турлари бўйича спорт федерациялари, клублари ва командаларида спорт психологлари ишларини ташкил этиш.
‎3. Республиканинг, яқин ва узоқ хорижий давлатларнинг ихтисослашган етакчи муассасаларида спорт психологларининг малака ошириш тизимини яратиш. ‎

25.‎

Спортчиларни спорт мусобақаларига тайёрлашнинг турли босқичларида овқатланиш рационини яхшилаш. ‎

2014 йил
‎ноябрь



‎Доимо

‎ Тасдиқланган жадвалга мувофиқ



‎Тасдиқланган жадвалга мувофиқ ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, спорт федерациялари,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
‎ССВ ‎

Ажратилган маблағлар
‎доирасида ‎

1. Жисмоний юкламанинг интенсивлигига қараб спортчиларнинг овқатланиш рациони бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
‎2. Спорт турлари бўйича спортчилар учун спорт озиқ-овқатлари харид қилиш.
‎3. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва қатнашиш даврларида спортчиларни сифатли спорт озиқ-овқатлари билан таъминлаш.
‎4. Спорт федерациялари, клублари ва командалари тренерлари, спортчилари ва тиббиёт ходимлари учун спорт озиқ-овқатлари масалалари бўйича семинарлар ўтказиш. ‎

26.‎

Спортчиларнинг иш қобилиятини ва спорт фаолиятини жадал тиклаш мақсадида уларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш механизмини такомиллаштириш. ‎

2014 йил
‎ноябрь



‎2014 йил
‎ноябрь



‎‎2014 йил
‎ноябрь ‎

Спорт тиббиёти
‎маркази, ССВ ‎

Бюджет
‎маблағлари
‎доирасида ‎

1. Кўпроқ учрайдиган спорт жароҳатларини ва спортчилар касалликларини диагностика қилиш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
‎2. Анъанавий ва ноанъанавий (халқ табобати) тиббиёт ютуқларидан фойдаланиш асосида фармакологик коррекциянинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
‎3. Спорт тиббиёти маркази ва республиканинг ихтисослаштирилган бошқа тиббиёт муассасаларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги бўйича қўшма қарор қабул қилиш. ‎

‎‎VII. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

33.‎

Замонавий жаҳон тажрибасини, илмий ишланмаларни мамлакатимиз амалиётига жорий этиш мақсадида спорт тиббиёти бўйича халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. ‎

Доимо ‎

МОҚ, Спорт
‎ тиббиёти маркази,
‎ССВ ‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

1. Спорт тиббиёти соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва етакчи илмий марказларни аниқлаш.
‎2. Ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш.
‎3. Халқаро конгресслар, анжуманлар, семинарлар ва «давра суҳбатлари»да қатнашиш. ‎

34.‎

Спорт �иббиёти, фармакология ва диетология бўйича биргаликда тренинг-семинарлар, курслар, конференциялар ўтказиш мақсадида жаҳон етакчи спорт врачлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш. ‎

Доимо ‎

МОҚ, Спорт
‎тиббиёти маркази,
‎ССВ ‎

Бажарувчилар маблағлари ‎

Спорт турлари бўйича спорт врачлари учун тренинг-семинарл�р, сайёр курслар, конференциялар ўтк�зиш йўли билан тажриба алмашишни таъминлаш. ‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 452-модда; 2015 й., 18-сон, 219-модда; 2016 й., 35-сон, 410-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)