08.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2499
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 08.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2499
Kuchga kirish sanasi
12.08.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2499]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013-34-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62, 2013-34-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Намунавий низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг (бундан буён матнда Маслаҳат маркази деб юритилади) мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги 381-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 1 июндаги 2026-15-сонли қарори (рўйхат рақами 2499-4, 13.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/2499-5/0732-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маслаҳат маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Намунавий низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маслаҳат марказлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маслаҳат марказининг давлат тилидаги номи «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Маслаҳат маркази низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда мазкур Намунавий низом талабларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳат марказлари юридик шахс бўлмайди. Маслаҳат марказлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маслаҳат марказига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси раҳбарлик қилади ҳамда унда тегишли ҳудуддаги тажрибали тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, намунали оила бошлиқлари ҳамда фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари аъзолар сифатида киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳат маркази аъзолари сони тегишли ҳудудда яшаётган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сони, шунингдек Маслаҳат марказининг иш ҳажмига қараб маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги 381-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 1 июндаги 2026-15-сонли қарори (рўйхат рақами 2499-4, 13.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/2499-5/0732-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маслаҳат марказининг раҳбари томонидан ишни тўғри ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек зарур кўмак ва маслаҳатлар олиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) ахборот маслаҳат маркази, тижорат банклари, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлими, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими масъул ходимлари жамоатчилик асосида жалб қилиниши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги 381-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 1 июндаги 2026-15-сонли қарори (рўйхат рақами 2499-4, 13.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/2499-5/0732-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Маслаҳат марказининг мақсади ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маслаҳат марказининг асосий мақсади тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга жамоатчилик асосида тадбиркорликка оид ахборот хизматлари кўрсатиш, ва шу орқали, маҳалла аҳолисининг, шу жумладан ёшларнинг даромадлари ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маслаҳат маркази ўз фаолиятида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилмоқчи бўлган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этади, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот беради;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда ёшларнинг тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига, уларнинг ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек ҳунармандларга бириктирилишига кўмаклашади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 июлдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2499-4, 10.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2499-4/0589-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларнинг ҳуқуқий, бошқарувчилик ва режалаштириш соҳаларидаги саводхонлигини ошириш учун тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида ўқув курслари ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг товарларга (ишлар, хизматлар) бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар базасини яратади ва янгилаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги инновацион ғояларни яратиш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, янги технология ва ихтироларни ўзлаштиришда тадбиркорларга илмий ва амалий жиҳатдан кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томорқа хўжаликлардан фойдаланиш даражасини ошириш учун зарур мева-сабзавот уруғлари, мевали дарахт кўчатлари ҳамда минерал ўғитлар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишлари учун тегишли ҳудудда яшовчи аҳолини ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тажрибали фермер хўжаликларининг фаолияти билан таништиради;
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 40-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 64-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 2021-40-сонли қарори (рўйхат рақами 2499-3, 23.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 10/21/2499-3/1092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек шахсий томорқаларда етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш бўйича зарур маслаҳатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни ташкил этиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш истагида бўлган фуқароларга ер ажратиш ҳамда замонавий технологиялар ва ускуналар сотиб олиш бўйича тегишли маслаҳатлар беради ҳамда мазкур масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига меҳнат муносабатларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар беради.
(8-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Маслаҳат марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маслаҳат маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда тегишли ташкилот ва идораларнинг масъул ходимларини Маслаҳат маркази фаолиятига жамоатчилик асосида жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига ўзининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли давлат органларига мурожаат этишда маслаҳатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли курсларни ўтказиш учун тегишли ҳудудда жойлашган таълим муассасаларининг ўқув жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналаридан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан бирга ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маслаҳат маркази қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларни тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва уларда белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан хабардор этиш бўйича ахборот бурчакларини ташкил этади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти юзасидан қилган мурожаатларини ўрганиб чиқади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун маслаҳат ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга инфраструктура объектларига рухсат олиш ҳужжатларини тайёрлашда ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига зарур хом ашё ҳамда замонавий технологиялар ва ускуналарни сотиб олишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ишлар бўйича статистик ҳисоботларни фуқаролар йиғинига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига маълум бўлган тегишли ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг тижорат сирига оид маълумотлари сир сақланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маслаҳат маркази раҳбари ва унинг аъзолари фуқаролар билан муносабатларда хушмуомала бўлишлари ва холисликни таъминлашлари, фуқароларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳамда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига доир ҳуқуқий билимларини, шунингдек ўз билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Маслаҳат маркази фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маслаҳат марказининг фаолияти фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат органлари маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади, Маслаҳат маркази ўз вазифаларини амалга ошириши учун фуқаролар йиғинларига белгиланган тартибда бинолар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маслаҳат маркази раҳбарининг амалга оширилган ишлар юзасидан йилнинг ҳар чораги якуни бўйича ҳисоботи фуқаролар йиғини мажлисида эшитилади. Мазкур ҳисобот якунлари бўйича баённома тузилади ҳамда баённома нусхаси тегишли фуқаролар йиғини ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маслаҳат маркази томонидан фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафта шанба куни амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маслаҳат маркази раҳбари Маслаҳат маркази аъзоларининг хавфсиз ва унумли фаолият юритишлари учун зарур шароит яратиб бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Маслаҳат маркази фаолиятини назорат қилиш тегишли фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 июлдаги 57-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2499-4, 10.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2499-4/0589-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси А. АҲМЕДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда; 2017 й., 26-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/2499-2/1835-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 23.11.2021 й., 10/21/2499-3/1092-сон; 11.08.2023 й., 10/23/2499-4/0589-сон; 14.07.2026 й., 10/26/2499-5/0732-сон)