31.07.2013 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2013 йилдаги 213-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек ушбу хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ хизмати органлари автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари деганда ушбу Низомда автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини автомототранспорт воситаларининг аниқ эгаларига (уларнинг вакилларига) бириктирган ёки бириктирмаган ҳолда автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш бўйича пуллик асосда кўрсатиладиган хизматлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг автомототранспорт воситаларини сақлаш учун автомототранспорт воситалари эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда олинган улар яшайдиган жойлар яқинидаги ер участкаларида уларнинг маблағлари ҳисобига қурилган якка тартибдаги гаражларга — иншоотларга;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларга берилган, автомототранспорт воситалари сақланганлиги учун тўлов ундирилмайдиган ер участкаларида жойлашган автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик бузилганлиги учун ушланган автомототранспорт воситаларининг тўхташ жойларига татбиқ этилмайди.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиллар тўхташ жойи — автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган бино, иншоот (бино, иншоотнинг бир қисми) ёки махсус очиқ майдон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпиқ турдаги автомобиллар тўхташ жойи — ташқи девор билан тўсилган ер устидаги автомобиллар тўхташ жойи, шунингдек ер остидаги ҳамда атрофи ўралган — ярми ер остида, ярми ер устида жойлашган автомобиллар тўхташ жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ турдаги автомобиллар тўхташ жойи — ташқи девор билан тўсилмаган ер устидаги автомобиллар тўхташ жойи, шунингдек очиқ иншоот, ҳеч бўлмаганда, икки қарама-қарши томоннинг анча жойи очиқ бўлган иншоот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш учун ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш учун ер участкаларини ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ қоплама, ёритиш, ахлатни тўплаш учун контейнерлар, ёнғинга қарши воситалар, қаттиқ шатаклар ва шатакка олувчи тросслар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини таъминлайдиган ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд тўсилган бўлиши ёхуд кириш (чиқиш) учун махсус ажратилган жойни айланиб ўтиб ҳудудга эркин кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган бошқа тўсиқларга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларининг эркин кириши (чиқиши)ни истисно этувчи махсус хотира билан жиҳозланган электрон шлагбаумнинг (ёки бошқа қурилма) мавжудлиги ва улар солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган бўлиши;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бир неча қаторларда автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш имконияти мавжуд бўлса, ҳудуд ичида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ажратилган полосалар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш (чиқиш) учун ажратилган жойда назоратчи-кассирнинг хонаси (будкаси) бўлиши керак, унинг ташқи томонига кўринарли жойда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш тарифлари ва шартлари йирик ҳарфларда ёзилган (ҳарфларнинг йириклиги камида 3 см бўлган) ёзув жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини жойлаштириш тегишли схемасининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахс, иш режими, телефон рақами кўрсатилган «Пулли автомобиллар тўхташ жойи» лавҳаси мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомототранспорт воситалари учун махсус жиҳозланган камида иккита жой мавжудлиги.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль тўхташ жойларини қуриш бўйича лойиҳада назарда тутилмаган вақтинчалик ва капитал иншоотларни барпо этиш ва ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситасини таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситасини соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини чорпояларга, тагликларга ва шу кабиларга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мижоз учун қулай бўлган кириб келиш жойида қуйидагилар осиб қўйилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини сақлаш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун масъул шахсларнинг вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиладиган хизматлар учун амалдаги тарифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Автомототранспорт воситасини доимий сақлаш учун расмийлаштириш ёзма шартнома тузиш йўли билан амалга оширилади, унда бириктирилган жой кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Автомототранспорт воситасини автомобиль тўхташ жойига қабул қилиб олиш ва уни автомобиль тўхташ жойидан чиқариб кетиш фақат навбатчи ходим иштирокида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассага ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлишлари керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланадиган тарифлар, лекин халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгаши томонидан хизматларнинг ушбу тури учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб автомототранспорт воситасининг автомобиль тўхташ жойи ҳудудига кириб келган вақти кўрсатилган талон асосида, фискал хотирали назорат-касса машинаси ёки пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали чекини берган ҳолда ҳудуддан чиқиб кетишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш учун тўлов ушбу Низомнинг 13-банди талабларига риоя этган ҳолда тузилган ёзма шартномалар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан ҳам, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан хизматлар кўрсатишдан тушум қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади).
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ёқилғи ёки мой, суюқ ва суюлтирилган газ сизиб турган, шунингдек салони ёки багажнигида тез ёнувчи, портлаш хавфи бўлган, радиоактив ёки заҳарли моддалар бўлган, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник жиҳатдан шикастланган автомототранспорт воситалари доимий ва вақтинча сақлашга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг тегишли маълумотномасисиз қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг юқори вазни 3,5 тоннадан ортиқни ташкил қиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари, ўтириш жойлари сони саккизтадан ортиқ бўлган автомототранспорт воситалари ҳам доимий ва вақтинча сақлаш учун автомобиль тўхташ жойларида сақлашга қабул қилинмайди, ушбу автомототранспорт воситалари учун назарда тутилган махсус автомобиль тўхташ жойлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Автомототранспорт воситаларини уй-жой мавзеларида доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Уйлар ёнидаги ҳудудда, ушбу ҳудудларнинг ободонлаштириш элементлари билан таъминланганлик норматив талабларига риоя этилганда, шунингдек уй-жойларнинг деразаларидан норматив бўйича узоқликка қатъий риоя қилинганда автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш учун ёпиқ турдаги ва очиқ турдаги автомобиль тўхташ жойларини жойлаштиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Автомототранспорт воситалари эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган тақдирда уларга автомобиль воситаларини доимий сақлаш бўйича уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул биркитилган жой берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларининг эгаларига доимий биркитилган вақтинча сақлаш жойларида автомототранспорт воситаси эгасининг уй манзили ва автомототранспорт воситасининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Турар жой мавзеларидаги автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш жойларидаги бўш ётган ёхуд вақтинчалик фойдаланилмаётган (банд бўлмаган) жойларда, ушбу жойлар биркитилган автомототранспорт воситалари эгалари билан келишган ҳолда, фискал хотирали назорат-касса машинасидан ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалидан мажбурий равишда фойдаланилган тақдирда автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга солиқ солиш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш (автотранспорт воситаларининг деҳқон (озиқ-овқат) бозорларининг автомобиллар тўхташ жойида вақтинча тўхтаб туриши бундан мустасно) бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқ белгилаб қўйилган солиқ ва йиғим тўлайдилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 363-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Низом 23-бандининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови ёхуд умумий белгиланган солиқлар тўлайдиган автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгаши томонидан белгиланади ва у чекланган ставкалардан ортиқ бўлиши ва қонунчиликда белгиланган миқдорлардан паст бўлиши мумкин эмас.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича фаолият билан бирга фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг ушбу турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда тегишли солиқлар тўлаши ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Автомобиль тўхташ жойларидаги хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Навбатчи ходим ишга қабул қилинаётганда автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахс раҳбари томонидан ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича йўриқнома билан таништирилиши керак. Навбатчи ходим ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини билиши ва уларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Автомототранспорт воситаларини сақлашга топшираётган автомототранспорт воситалари эгалари ёнғин хавфсизлиги риоя этишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, автомототранспорт воситаларининг сақланиши, шу жумладан уларни доимий ва вақтинча сақлаш вақтида, яъни улар эгаларига (ёки уларнинг вакилларига) қайтарилгунгача ёхуд улар мажбурий равишда махсус автомобиль тўхташ жойига эвакуация қилингунгача рўй берган автомобиль воситаларининг олиб қочиб кетилиши, ўғирланиши, қисмларга ажратилиши ва шикастланиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсга зарар етказилган тақдирда автомототранспорт воситасининг эгаси (ёхуд унинг вакили) етказилган зарар учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларининг табиий офатлар (зилзила, довуллар, сув тошқини ва бошқалар) вақтида шикастланганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари уларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин автомототранспорт воситаларининг сақланишига тааллуқли билдирилган эътирозлар учун жавоб бермайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларсиз юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш рухсат берувчи ҳужжатларсиз фаолият турларини амалга оширишга тенглаштирилади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 409-модда; 2017 й., 20-сон, 363-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)