Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 23.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2485
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2485]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Ж. КАДИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 11-сонли қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўриқнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Шакарни идишга жойлаш, тамғалаш ва транспортда ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Биринчи гуруҳга етказиб бериладиган шакар органолептик ва микробиологик кўрсаткичлари ҳамда рухсат этилган оғир металлар даражаси бўйича мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган талабларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган шакар тегишли норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган нетто оғирлиги 50 кг бўлган вискоза, зиғир ва каноп тўқимали қопларда, шунингдек МКР-1.0 С турдаги ичига озиқ-овқат маркали полиэтилен солинган махсус юмшоқ контейнерларга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шакар қалинлиги 0,1 мм дан кўп бўлмаган, 109 х 59 см ўлчамдаги озиқ-овқат маркали полиэтилен қўйилмали матодан тикилган қопларга жойлаштирилиши лозим. Полиэтилен қўйилманинг оғзи иссиқлик билан ёпиштирилади. Қўйилма оғзини ўрашга рухсат берилади. Қоплар бегона ҳидлардан ҳоли бўлиши, ўсимликлар ўзаги ва туклар билан ифлосланмаган бўлиши, шакар қопнинг чокларидан тўкилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Нетто оғирлиги 50 кг бўлган қоплардаги шакар оғирлигининг ёрлиқда кўрсатилган нетто оғирликдан ± 0,25 фоиз миқдорда оғишига рухсат берилади. 10 та шакарли қопларнинг нетто оғирлигининг ўртача арифметик оғишлари ёрлиқдаги нетто оғирликдан ± 0,125 фоиздан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шакар қоплари тикув машинасида зиғир ёки газламали ипларда тикилади. Қопнинг чокидан унинг оғзигача бўлган масофа 40 мм, олдин қўллашда бўлган қоплар учун эса 20 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шакар юкланган ҳар бир транспорт идишида тамға, қоп ёки контейнерларда эса ёрлиқ бўлиши лозим, уларда маҳсулот ва хом ашё номи, етказиб берувчи номи ва манзили, нетто ва брутто оғирлиги, 100 гр маҳсулотнинг озуқавий ва энергетик қиймати, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, норматив ҳужжат ва товар белгиси (бор бўлса) кўрсатилади. Транспорт идишида «Намликдан асранг!» деган огоҳлантирувчи ёзув туширилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қадоқланган шакар-рафинади, норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, тахта қутиларга 25 кг гача, гофрировка қилинган картон қутиларга эса 20 кг гача ўралиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тахта қутиларнинг ички томони уларга шакар-рафинади ўралишидан олдин тоза қоғоз билан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шакар рафинади солинган қути босма усулда ўчмайдиган бўёқ билан тамғаланади. Шакар рафинади солинган яшик қоғоз ёрлиқ ёпиштириш ёки трафарет бўйича бўёқ суриш йўли билан тамғаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шакар ва шакар-рафинади барча турдаги транспорт воситаларида юк ташиш қоидаларига мувофиқ контейнер ёки қутиларда ташилади. Ёпиқ вагон ва контейнерлар техник соз, қуруқ, тешиксиз, қопқоғи ва эшиклари яхши ёпиладиган ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шакарни илгари кучли ифлосланган (кўмир, оҳак, цемент, туз ва бошқалар), ҳидли ва заҳарли юкларни ташишда ишлатилган ифлосланган вагон ва контейнерларга, шунингдек бўёғи қуримаган, булғайдиган ва бўёқ ҳидини сақлаб қолган вагон ва контейнерларга юклаш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вагон ва контейнерлар уларга шакар юкланишидан олдин улар тўлиқ тозаланиши, дезинфекция қилиниши, полларига қоғоз ёки тоза қоғоз бўлаклари тўшалиши лозим. Вагон полларига қуруқ похол ёки тоза қуруқ қамиш тўшашга рухсат берилади. Темир йўл вагонларининг илгак ва ўткир чиқиб турувчи қисмлари қоғоз ёки мато билан ўралиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шакар автомобиль транспортида ташилганда, шакар қоплари тахта тагликларга жойлаштирилиши лозим. Тагликлар бўлмаган тақдирда, автомобиль кузовига брезент, қоғоз ёки тоза қоғоз бўлаклари ёйилиши лозим. Шакар қоплари ёки шакар-рафинади қутилари жойлаштирилгандан сўнг усти брезент билан ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳар бир юкланган шакар партияси мувофиқлик сертификати ва гигиена сертификати ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари билан бирга юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Шакарни етказиб бериш ва қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Узоқ муддат сақлашга прессланган-ушатилган ва қуйма хусусиятли прессланган-ушатилган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган, ўз кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжатлар, сифат ва хавфсизлик, ўраш ва тамғалаш талабларига жавоб берадиган шакар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шакарни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шакарни қабул қилишда вагоннинг техник созлиги, қопқоқлар, қулфлар, пломбаларнинг бутунлиги ҳамда улардаги изларнинг аниқлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Пломбалар олиниб вагон ва автомобиль транспорти очилгандан сўнг унинг санитария ҳолати, ўрамларнинг бутунлиги, шакар ва идишнинг ташқи ҳолати текширилади. Текшириш давомида аниқланган камчиликлар, жумладан вагоннинг техник носозлиги, пломбалар мавжуд эмаслиги ёки уларнинг бузилганлиги, улардаги изларнинг ноаниқлиги, оралиқ бекатлар пломбасининг мавжудлиги, вагон ва юкхонанинг санитария ҳолати номувофиқлиги умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Сифатли ва шикастланмаган идишларда темир йўл транспортида етказиб берилган шакар ва шакар-рафинади ўринлари сони ва стандарт нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Шикастланган қоплардаги шакар ва шакар-рафинади амалдаги нетто оғирлигига қараб маҳсулот тарозида ўлчаш орқали қабул қилинади. Таъмирлашдан сўнг идишлар (қоплар, қутилар) омборга қўйилади ва шакардан алоҳида ҳолда ҳисоби юритилади. Шикастланган идишдаги шакар камомади аниқланганда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиши лозим. Стандарт оғирликдаги шакар-рафинади солинган шикастланган қутилар таъмирланади ва умумий штабелларга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Шакар камомади аниқланган тақдирда, тижорат далолатномасининг, темир йўл юк хатининг, шунингдек қабул қилиш далолатномасининг «Алоҳида белгилар» қисмида пломбадаги назорат белгилари кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Амалдаги сифат кўрсаткичлари ва етказиб берувчи (юборувчи) ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил экспертлар иштирокида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Шакарни тушириш вақтида тўкилган ва йиғиб олинган шакар тозаланиши, қопларга солиниши, тарозиларда ўлчаниши ҳамда қабул қилиш далолатномасига мувофиқ қабул қилиниши, ҳар бир етказиб берувчи ёки шартнома бўйича балансдан ташқари ҳисобда юритилиши лозим. Йиғиб олинган шакарнинг амалдаги оғирлиги ва тоза маҳсулотга қайта ҳисоблагандаги оғирлиги бўйича қўшалоқ ҳисоби юритилади. Шакарнинг шикастланган (йиртилган) қоплардаги камомадини аниқлашда йиғиб олинган маҳсулот миқдори камомад ўрнини қопламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Йиғиб олинган шакар миқдори қабул қилиш далолатномасида акс эттирилиши лозим. Йиғиб олинган маҳсулот тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг етказиб берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бериб юборилади. Етказиб берувчи томонидан шакар қолдиқларини олиб кетиш бўйича чоралар кўрилмаган тақдирда, ташкилотлар уларни жойида сотиш чораларини кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Сақлаш вақтида (қайта жойлаштириш, қайта тайёрлаш, бериб юбориш) йиғиб олинган шакар қолдиқлари, шунингдек лабораториядан қайтарилган шакар қолдиқлари ўлчангандан сўнг, далолатнома билан моддий бойлик сифатида омбор балансига қабул қилиниши ва омбор ҳисобида кўрсатилиши лозим. Йиғиб олинган шакар қолдиқлари ҳар чоракда камида бир марта қабул қилиб олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қабул қилишда ташкилот лабораторияси шакарнинг сифатини норматив ҳужжатлар талаблари ва етказиб берувчининг илова ҳужжатларига мувофиқлигини ҳар бир вагон ва автомобиль транспорти партияси бўйича текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Шакар сифатини аниқлашда ҳар бир вагон ва автомобиль транспорти партиясидан лаборатория таҳлилини ўтказиш учун ўртача намуна олинади. Ўртача намуналарни танлаб олиш ва синовлар ўтказиш усуллари норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Сифати ва ўралиши номувофиқ бўлган, ҳўл, намланган ва ифлосланган идишлардаги шакар сақлашга қабул қилинмайди. Бундай шакар қабул қилишда сараланиб алоҳида омборга жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Шакар сақлашга яроқсиз деб топилганда, шунингдек қоплар шикастланган, намланган, ифлосланган ёки бузилган ҳолларда тегишли далолатнома тузилади. Темир йўл ташкилотининг тижорат далолатномасини тузишдан бош тортиши устидан юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ шикоят қилинади. Яроқсизга чиқарилган шакар бўйича ҳужжатлар етказиб берувчига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Яроқсизга чиқарилган шакар балансдан ташқарида етказиб берувчи белгилаган нархда вақтинчалик сақлашга қабул қилинган моддий бойлик сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Етказиб берувчи яроқсизга чиқариш далолатномасини олгандан сўнг, шартномага мувофиқ яроқсизга чиқарилган шакар ўрнига сифатли шакар етказиб бериши ва узоқ муддат сақлашга яроқсиз бўлган шакарни олиб чиқиб кетиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар етказиб берувчи яроқсизга чиқарилган шакар бўйича бирор ҳаракатни амалга оширмаса, ташкилот Қўмитанинг разнарядкаси бўйича маҳсулотни сотиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Омборларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Шакарни сақлаш учун иситиладиган, шунингдек айрим ҳолларда иситилмайдиган техник соз, қуруқ, тоза ва ҳаво яхши алмашинадиган омборлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Омборхоналар юк туширишдан олдин таъмирланиши ва шакарни сақлаш учун қабул қилишга тайёр бўлиши лозим. Бунда асосий эътибор том, пол, иситиш тизимлари, ёриқ ва тирқишларни ўз вақтида ямаш, шунингдек эшикларни яхши ёпилишга мослаш, қўриқлаш сигнализацияси ускуналари билан жиҳозлаш, ёғоч конструкцияларни ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан қайта ишлаш ва туйнукларга темир панжаралар ўрнатишга қаратилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Омборларнинг шакар қабул қилишга тайёрлиги ташкилотнинг бош муҳандиси, захиралар билан ишлаш бўйича раҳбар ўринбосари, лаборатория мудири, сақлаш майдони бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) ва омборхона бўйича ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Омборларни шамоллатиш вақтида шакар сақланиши бутлигини таъминлаш мақсадида эшик бўшлиқлари мустаҳкам ёпилади ва қўшимча панжарали эшиклар ўрнатилади. Вентиляцион туйнуклар панжара билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иситилмайдиган омборлардаги вентиляция туйнуклари, иситиладиган омборлардаги дефлекторлар қиш вақтида шакарни сақлашга тайёрлаш олдидан иситилади ва зич қилиб бекитилади. Ертўла омборлар қор тушишининг олдини олувчи тўсиқлар билан тўсилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиҳозлаш табелида назарда тутилган керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот тагликлари, қистирма материаллар, нарвон ва траплар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик равишда ишлайдиган қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Янги ишга туширилаётган омборлар юк туширишдан олдин яхшилаб қуритилиши, тозаланиши ва юклашга тайёрланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Омборлар атрофидаги ҳудуд пухта текисланган бўлиши лозим. Ташқи сувлар омбордан четлатиб ўтилади ва йўлакчалар, ариқлар доимий равишда сувнинг ўтиши учун тўсқинлик қилувчи чиқиндилардан тозалаб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Шакар ёнувчи маҳсулот бўлиб, кукунининг ҳаво билан аралашмаси ёнувчан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қопларга солинган шакар ёнувчи маҳсулот ҳисобланади, чунки қопнинг матоси қисқа муддатли ўт олиш манбаи (гугурт ёниши, учқун, қизиган электр сими ва бошқалар) таъсири остида ҳам тез ёниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Сақлаш давомида шакар ёнғин манбаларидан, уларнинг қуввати ёки давомийлигидан қатъи назар, ҳимояланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ўт ўчириш мосламалари доим соз ҳолда сақланиши ва қўллашга тайёр туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Омборхоналар хавфдан огоҳлантирувчи тегишли асбоб-ускуналар, плакат, ёзув, кўрсаткич, ёруғлик ва овоз сигнали билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Юк ташишга мўлжалланган барча мосламалар иш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминловчи ускуналарга эга бўлиши, шунингдек уларнинг юк кўтариш қобилияти, бутлиги текширилган сана ва юкланадиган юк ортиш чегаралари кўрсатилган трафарет бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Авария эҳтимолининг олдини олиш мақсадида иситиш анжомлари стационар тўсиқлар билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Шакар сақланишини назорат қилиш, ҳаво циркуляциясини таъминлаш, юклаш-тушириш ва транспорт-омбор ишларини амалга ошириш вақтида механизмларни қўллаш қулайлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бажариш мақсадида, омборларда шакар жойлаштирилаётган вақтда қуйидаги тарзда йўлаклар қолдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иситиладиган омборларда (секцияларда) — устун ёки иситиш батареялари периметри бўйлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иситилмайдиган омборларда (секцияларда) — деворлардан штабелгача 0,5 м.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтиш йўлакларининг эни электрюклагичнинг осма мослама билан бирга бурилишининг минимал радиусидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омбор майдонидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, асосий штабеллар жойлаштирилгандан сўнг, асосий ўтиш йўлаги бўйлаб бир пакет қалинликда пакетлар жойлаштириш тавсия этилади, бунда ўтиш йўлаги камида 2,5 м ни ташкил қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шакар штабелларининг юқори қаторлари ва омбор томи ёки чироқлари ўртасидаги масофа камида 0,5 м2 ни ташкил қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Майдони 1000 м2 ва ундан юқори бўлган омборхоналари автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Электр ускуналардан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бинога ва ўт ўчириш сув манбаларига кириш йўллари, ўт ўчириш ускуналарига бориш йўллари доимо очиқ бўлиши лозим. Бинолар ўртасидаги жойлар материал, ускуна, ўраш идишларини сақлаш ёки автомобиль транспортининг туриш жойи қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Шакарни омборга жойлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Шакарни омборга жойлаштириш ишлаб чиқилган чизмалар асосида, штабелларнинг мустаҳкамлигини, маҳсулот ва идишлар сифатини сақлаган ҳолда, омборхоналардан имкон даражада самарали фойдаланиш, юклаш-тушириш ишларини ва сақлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширишда энг яхши қулайлик яратишни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Бунда ҳар бир омборнинг хусусияти, иқлим шароити ва 1 м2 омбор майдонини тўлдириш нормаси инобатга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Штабелларни аниқ вертикал ҳолатда шакллантириш вақтида қопларни жойлаштиришга алоҳида аҳамият бериш лозим. Штабеллардаги қоп ва қутилардаги шакар осон саналиши лозим. Штабелларнинг жойлашиши ва улар орасидаги йўлаклар олдиндан белгиланади. Шакарни омборга жойлаштириш чизмаси ҳар бир омбор (секция) учун ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Шакар ва шакар-рафинади штабелларда алоҳида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Штабеллар бир чорак давомида ишлаб чиқарилган, бир хил оғирликдаги нетто оғирлиги 50 кг бўлган қоплар ёки бир турдаги қутилардан шакллантирилади. Қопларнинг оғзи штабелнинг ички томонига қаратилган бўлиши, қутилар эса трафарет томони йўлакларга қаратилган ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штабелларни қурилиш конструкциялари ёки омбор ускуналарига тегишига йўл қўйилмайди, шунинг учун улар орасида 10 см ли бўшлиқ қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувли иситиш ускуналари мавжуд омборларда ичи полиэтиленли қопларга солинган шакар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Шакар ва шакар рафинади қуруқ, тоза, баландлиги 15 см дан 30 см гача, ўлчами 1200 х 800 ёки 1200 х 1500 мм бўлган тагликлар устига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катталаштирилган штабеллар (кенглиги 18 м гача бўлган) девор бўйлаб баландлиги 6 м ва ундан юқори бўлган омборда 30 қатордан кам бўлмаган баландликда, омбор периметри бўйлаб эса, штабеллар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида 27 қаторгача тахланади. Томи паст омборларда штабеллар баландлиги максимал даражада баланд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Иситилмайдиган омборларда штабеллар баландлиги омборнинг баландлигига қараб максимал даражада баланд бўлиши лозим. Бунда 1 м2 майдонга тушадиган оғирлик нормадаги қурилиш юкланишидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Иситиладиган омборларда шакар-рафинади энига 6 — 9 пакетдан иборат бўлган штабелларга жойлаштирилади, иситилмайдиган омборларда эса, энига 2 пакетдан жойлаштирилади. Шакар-рафинади штабелларининг баландлиги, омборлар тури ва иқлимий зоналардан қатъи назар, камида 18 қатор бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Штабелларнинг узунлиги марказий бўйлама йўлакдан омбор девори олдидаги йўлакларгача ёки штабеллар омбор бўйи билан қўйилган бўлса, эшикларга қарама-қарши кўндаланг йўлаклардан ён деворлар олдидаги йўлакларгача этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Шакарни жойлаштириш усули штабеллар ва пакетларнинг мустаҳкамлигини таъминлаши лозим. Штабелларнинг олд томони текис вертикал ёки штабел ичига қараб сал қияланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Транспорт воситаларига шакар қопларини улар ҳаракатланган вақтда қулаб тушмаслигини инобатга олиб, жойлаштириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тепадаги қопларни пастга ташлаш ёки алоҳида жойларидан тортиб олиш орқали қисмларга ажратиб штабелни бузиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Қопларнинг 20-қаватидан тепа қисмида, контейнерларнинг 4-5-қаватидан тепа қисмида ишловчи юкловчилар ҳимоя камарлари билан жиҳозланган бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга алоқаси бўлмаган шахсларнинг юк кўтариш механизмлари юклаш-тушириш ишларини амалга ошираётган жойларда бўлиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ҳар бир штабелга штабел ёрлиғи бириктирилади ва унда маҳсулот тури, етказиб берувчининг номи, ўринлар сони, нетто оғирлиги ва ишлаб чиқарилган сана кўрсатилади. Штабел ёрлиғига штабелда қопларнинг амалдаги жойлашиш чизмаси бириктирилади. Шакар қабул қилинганда штабел ёрлиғи қабул қилиш далолатномаси, илова ҳужжатлари ҳамда амалдаги сифат ва миқдорни текшириш натижалари асосида тўлдирилади. Штабел ёрлиғи кириш томонга осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Шакар билан боғлиқ юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишлар тасдиқланган технологик хариталар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Шакар билан боғлиқ юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишлар амалга оширилаётганда шакарнинг қоп ва қутилари билан эҳтиёткорлик билан ишлаш ҳамда техника хавфсизлиги ва санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилиш лозим. Юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётган жойларда шакар қолдиғи дарҳол супуриб олинади. Ташкилотда доимий равишда идишларнинг бутунлигини таъминлаш ва шакар тўкилишининг олдини олиш юзасидан ишлар амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Салқин кунларда юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётганда эшик олдида турган штабеллар брезент билан ёпилади. Зарурат туғилганда, вагон ва склад оралиғида вақтинчалик айвон қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Шакарни сақлаш тартиби ва муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Иситиладиган ва иситилмайдиган омборлардаги ҳаво ҳарорати ва намлиги ҳар куни бир марта соат 9 да ҳамда омборлар шамоллатилгандан сўнг ўлчаниши ва рўйхатга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Шакар сақланадиган омборларда ҳаво намлиги 70 фоиздан паст бўлиши лозим. Омбордаги ҳарорат 400 С дан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иситиш мавсуми тугаганидан сўнг, омбор ичи ва ташқарисидаги ҳаво нисбатининг кескин ўзгариб кетмаслигини таъминлаш мақсадида омборларни мақбул шароит ва об-ҳавода шамоллатиб туриш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иситилмайдиган омборлар ҳароратини тенглаштириш ва ортиқча намликни чиқариш шамоллатиш эшиклари ва туйнукларини очиш, шунингдек стационар ва кўчма шамоллатиш ускуналарни ёқиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Иситилмайдиган омборларда ҳароратнинг кескин ўзгариши ва ҳаво нисбий намлигининг юқори даражадалиги оқибатида шакар намланишининг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
куз-қиш мавсумида омбордаги ҳарорат кескин тушиб кетишининг олдини олиш, омборларни иситиш, эшикларни ва вентиляция туйнукларни герметизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳор мавсумида, ташқаридаги ҳарорат ошиши бошланганда интенсив шамоллатиш орқали ташқаридаги иссиқ ҳаво билан шакарни иситиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Шакарнинг сифати доимий назоратда бўлиши лозим. Шакар намланганлиги аломатлари пайдо бўлган тақдирда, штабелнинг пастки қисмлари қайта тахланиши лозим. Бунда пастки қисмдаги қоплар тепага олинади, тепадагилари пастга олинади. Намланган шакар қоплари умумий штабелдан ажратиб олиниши, қуритилиши, алоҳида омборга жойлаштирилиши ва қисқа муддатларда сотилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Намуналарни олиш вақтида идишга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, унинг бузилишига йўл қўймаслик керак. Шчуп асбоби қўлланилганда, қопдаги тешик яхшилаб беркитилади. Диаметри 10 мм дан қалин бўлган шчупларни қўллаш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Шакарни ўзига хос ҳиди бўлган бошқа маҳсулотлар билан бирга сақлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Шакарни сақлашда ҳар ойда камида бир марта омборнинг барча хоналари пухта тозаланиши, даврий равишда қоплар устидаги чанглар супуриб ташланиши лозим. Шакарни қабул қилиш, омборга жойлаштириш ва бериб юбориш бўйича амалга оширилган ҳар бир ишдан сўнг омбор йиғиштирилиб тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омборларда санитария профилактика ишларини юритиш, жумладан омборлардаги кемирувчиларга қарши механик ва кимёвий воситалар орқали маҳсулот сифати ва миқдорини ҳимоялаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Шакарнинг сифати ва миқдорини назорат қилиш доимий равишда амалга оширилади. Агар штабелдан шакар қисман бериб юборилган бўлса, штабел ёрлиғига сана ва ҳар бир ҳужжат билан бериб юборилган маҳсулот миқдори ёзилиб, штабелдаги қолдиқ чиқарилади. Штабелдаги шакарнинг ўзгариши қопларнинг амалдаги жойлашиш чизмасида ҳам қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Моддий-жавобгар шахслар ҳар куни эшик ва қулфларнинг ҳолатини текширишлари лозим, уларда камчилик топилганда, ташкилот раҳбаридан уларни бартараф этишни талаб қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Инвентаризация вақтида шакарни қисман қайта жойлаштириш (2-3 фоиз) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шакарни сақлаш муддати у ишлаб чиқарилган вақтдан (чорак ҳисобида) бошланади ва шакарнинг сифати ҳолатидан келиб чиққан ҳолда узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Шакарни юклаш ва жўнатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Шакарни юклаш ва жўнатиш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Шакарни юклаш ва жўнатиш унинг ўринлари сони бўйича ва стандарт нетто оғирлигига қараб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ўрами бузилган ва камомади аниқланган шакар бўйича дарҳол далолатнома тузилади ҳамда амалдаги оғирлиги ҳисобланиб бериб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси А. САЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 21 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шакар кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Органолептик кўрсаткичлар
1-жадвал
Т/р
Кўрсаткич номи
Таъриф
1.
Ташқи кўриниши
Оқ, тоза, доғларсиз ва ёт аралашмаларсиз, учинчи ва тўртинчи навли шакарлар учун сарғимтир тус бўлиши мумкин. Кристалли шакар сочилувчан бўлиши лозим. Учинчи ва тўртинчи нав шакарлари учун енгил эзишда майдаланадиган шакар кесакчалари бўлиши мумкин.
2.
Ҳиди ва таъми
Ширин, қуруқ ёки сувда эритилган ҳолатда ҳам ёт ҳид ёки таъмсиз, тўртинчи нав шакарда меласса ҳиди бўлиши мумкин.
3.
Аралашма тозалиги
Шакар аралашмаси шаффоф ёки сал опалесценцияланган бўлиши мумкин, эримайдиган қуйқаларсиз, механик ва бошқа аралашмаларсиз. Учинчи ва тўртинчи нав шакарлари учун опалесценция бўлишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микробиологик кўрсаткичлар
2-жадвал
Кўрсаткич номи
Норма
Синов усули
Мезофил, аэрофоб ва факультатив-анаэроб микроорганизмлар миқдори 1 гр да КОЕ, кўп эмас
1,0 х 103
норматив ҳужжатларга мувофиқ
Моғор қўзиқоринлари, 1 гр да КОЕ, кўп эмас
1,0 х 10
Хамиртуруш, 1 гр да КОЕ, кўп эмас
1,0 х 10
Ичак таёқчалари гуруҳидаги бактериялар (колиформалар), 1 гр да
мумкин эмас
Патоген микроорганизмлар, жумладан бактериялар
Сальмонелла, 25 гр да
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғир металларнинг мумкин бўлган даражаси
3-жадвал
Кўрсаткич номи
Норма
Синов усули
Оғир металл ва маргимуш мавжудлиги, мг/кг кўп бўлмаган: симоб маргимуш қўрғошин қадмий
0,01 1,0 0,5 0,05
норматив ҳужжатларга мувофиқ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хом ашёдаги пестицидлар ва радионуклидлар миқдори назорат қилинади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 399-модда; (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2485-1/0380-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 06.07.2026 й., 10/26/2485-2/0695-сон)