12.06.2013 йилдаги 168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.06.2013 йилдаги 168-сон
Kuchga kirish sanasi
17.06.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни таъминлаш, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этишни кенгайтириш, Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларини жалб этиш ҳисобига энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 апрелда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган ва йиллик фоиз ставкаси 1,25%, қайтариш муддати 25 йил бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқли 66,1 млн миқдоридаги (100,0 млн АҚШ долларига тенг) қўшимча кредитини беришни маъқуллаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағларини ўзлаштириш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредитини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг «А» — «Энергия самарадорлиги соҳасида салоҳиятни кучайтириш ва лойиҳани бошқариш» қисми амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирок этувчи тижорат банклари — «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки ва «Ҳамкорбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг «В» қисмини («Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси») амалга ошириш бўйича ижро этувчи органлар ҳисобланадилар ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг улар томонидан қайта молиялаштириладиган қисмидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирок этувчи тижорат банклари Халқаро тараққиёт уюшмасининг қайта молиялаштириладиган кредити маблағлари ҳисобига қайтариш, тўлов ва муддатлилик шартларида энергиядан самарали фойдаланиш инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун ўз номидан кредитлар берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредитини қайтариш ва кредит бўйича воситачилик ҳақи тўлаш кредитнинг иштирок этувчи тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириладиган қисми бўйича уларнинг маблағлари ҳисобига, шунингдек лойиҳанинг «А» — «Энергия самарадорлиги соҳасида салоҳиятни кучайтириш ва лойиҳани бошқариш» қисми бўйича бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шунингдек қарз олувчи ташкилотларга кўмаклашиш функциялари юклансин.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағлари ҳисобига саноат ташкилотларига бериладиган кредитнинг энг кўп суммаси битта инвестиция лойиҳаси бўйича 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги, саноатнинг бир тармоғида саноат ташкилотларига бериладиган кредитларнинг энг кўп суммаси — 30 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштиришни жалб этиш тўғрисида Жаҳон банки билан битимни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг жалб этиладиган қўшимча маблағларини қайта кредитлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан битимни имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги битим, шунингдек Ўзбекистон Республикаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иштирок этувчи тижорат банкларига — «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки ва «Ҳамкорбанк» очиқ акциядорлик тижорат банкига лойиҳани қўшимча молиялаштириш бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси билан лойиҳа битимларини имзолаш, лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз зиммаларига мажбурият қабул қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда қўшимча молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда, кредитларни бериш тартибини, молиялаштирилган лойиҳаларни танлаш ва баҳолаш мезонларини, шунингдек молиявий бошқариш, харидлар, мониторинг ва лойиҳа амалга оширилишини баҳолаш тартиботларини белгилайдиган лойиҳа бўйича Операцион қўлланма пухта ишланишини ва Жаҳон банки билан келишилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари энергия самарадорлиги параметрлари бўйича, зарурият бўлганда — манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда экспертизадан ўтказилиши ва хулосалар берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида энергия самарадорлиги асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи қарз олувчи ташкилотларга, истисно тариқасида, ҳужжатларни техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш билан биргаликда бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 12 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 317-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)