Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017 11.06.2013 йилдаги 166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.06.2013 йилдаги 166-сон
Kuchga kirish sanasi
17.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шуниннгдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида» 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органи тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда бир ой муддатда Махсус ахборот порталида маълумотларни жойлаштириш ва очиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 63-модда) 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 11 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органи тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва унинг ишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишчи органнинг функциялари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ишчи органнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳажмда махсус ахборот порталида маълумотларни жойлаштириш жараёнини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) ваколатига қонун ҳужжатлари билан киритилган масалалар бўйича материаллар ва Ҳукумат комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидлари жараёнида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссиясининг ваколатига қонун ҳужжатлари билан киритилган масалалар, жумладан корпоратив эҳтиёжлар учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатини аниқлаш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидлар жараёнини ҳамда унда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини мониторинг ва таҳлил қилиш, Ҳукумат комиссияси кўриб чиқишига киритиш учун таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси қарорлари ва топшириқларини товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидлари жараёнида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, шунингдек уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари тўғрисида ягона республика махсус ахборот порталини юритиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига зарур маълумотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидлар жараёнини тартибга соладиган, шунингдек кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришга корпоратив буюртмалар олишга имкониятларни кенгайтириш, корпоратив харидларни жойлаштиришда ошкоралик, очиқ-равшанликни таъминлаш ва рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив эҳтиёжлар учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек томонларнинг молиявий закалатлари миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишчи органнинг ҳуқуқлари ва унинг ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишчи орган ўзига юкланган вазифалар ва бажариладиган функцияларига мувофиқ Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлардан электрон харидлар мониторингини амалга ошириш ва электрон савдоларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишчи орган ўз ишини қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, шунингдек Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом

1. Ушбу Низом Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида (кейинги ўринларда биржа деб аталади) бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон харидларни аукцион савдолар шаклида ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши жалб этилган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга татбиқ этилмайди, агар уларни тақдим этиш шартларида харидларни амалга оширишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, шунингдек Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ёки уларда давлат улуши устун бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорларида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси — Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ва/ёки Давлат улуши устун бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари — бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидлар — давлат улуши устун бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган рўйхат бўйича устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари томонидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агент — биржада аккредитация тартиб-қоидасидан ўтган ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — электрон аукцион савдоларда товар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи — таклиф этилган шартларда ўзининг электрон аукцион савдоларда қатнашиш ва савдоларда ғолиб чиққан тақдирда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш ниятини билдирган хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хусусий тадбиркор);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчининг индивидуал рақами — биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан буюртмачилар ва етказиб берувчиларга уларнинг биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси талаб қилиб олгунгача иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган аванс тўловларини ҳисобга олиш учун бериладиган индивидуал тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси — биржанинг буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловларини депонентга қўйиш ва ҳисобга олиш йўли билан контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлган буюртмачилар ва етказиб берувчиларни электрон аукцион савдоларга қўйишни таъминлайдиган таркибий бўлинма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон аукцион савдолар предмети (кейинги ўринларда савдолар предмети деб аталади) — товарлар, ишлар ва хизматлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги — давлат харидларини ташкил этиш бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси — корпоратив харидларни ташкил этиш бўйича;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот портали — биржанинг буюртмачиларнинг электрон савдолар ўтказиш тўғрисидаги, давлат ва корпоратив буюртмани жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳамда харид жараёни қатнашчилари учун зарур бўлган бошқа ахборот жойлаштирилиши ва кўздан кечирилишини таъминлайдиган махсус сайти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режа-жадвал — Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган рўйхат бўйича буюртмаларни, товарлар (ишлар, хизматлар)ни жойлаштириш ҳажмлари ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар — ушбу Низомга мувофиқ ўтказиладиган бошланғич нархни пасайтириш юзасидан аукцион савдолари шаклидаги, буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлар ва шартлардан келиб чиққан ҳолда, товарларга (ишларга, хизматларга) энг кам нархни таклиф этган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг мақбул етказиб берувчисини танлаш усулидан иборат бўлган электрон харидлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тизим — барча манфаатдор шахслар қатнашиши мумкин бўлган савдолар ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплексдан фойдаланиш воситасида етказиб берувчилар ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга буюртмаларни жойлаштириш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аванс тўлови — биржанинг воситачилик йиғимини, шунингдек томонларнинг Ҳукумат комиссияси белгилайдиган закалатларини ўз ичига оладиган, буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан киритиладиган молиявий маблағлар суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактни рўйхатдан ўтказиш — томонлар имзолаган контрактни тузилган контрактлар реестрига биржа томонидан киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржанинг минтақавий бўлинмаси — биржанинг филиали ёки савдо майдончаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контрактлар реестри — томонлар имзолаган ва биржа штампи билан тасдиқланган контрактлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлиб ўтмаган битимлар реестри — лотлар рўйхати, улар бўйича ушбу Низомга мувофиқ бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган савдолар натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт — савдолар натижалари тўғрисида электрон тизим томонидан шакллантирилган, шартнома кучига эга бўлган протокол;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эълон — савдолар муддатлари ва талаблари тўғрисида буюртмачи томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
персонал кабинет — махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифа, унинг воситасида савдоларда қатнашиш учун зарур ахборотдан фойдаланиш таъминланади. Персонал кабинетдан буюртмачи ёки етказиб берувчи (уларнинг агентлари) тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаб фойдаланишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг буюртманомаси — буюртмачининг электрон тизимда жойлаштириладиган очиқ офертаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчининг буюртманомаси — акцепт, электрон тизимда жойлаштириладиган офертанинг етказиб берувчи томонидан тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) — савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг юқори ликвидли турлари — Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида назарда тутилган маҳсулотлар турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг монопол турлари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган, Товар ёки молия бозорида устунлик мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар);
(3-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 43-сон, 573-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолатлайдиган етказиб берувчи — Кафолатлайдиган етказиб берувчилар реестрига киритилган ва ушбу Низомда белгиланган тартибда буюртмани савдоларда жойлаштириш бўйича контракт тузиш кафолатини таъминлайдиган етказиб берувчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг бўлган суммада товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари ва корпоратив харидлар фақат ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва ўтказиладиган савдолар орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Битта контракт бўйича 300 АҚШ долларигача тенг бўлган суммадаги давлат харидлари ва корпоратив харидлар ҳам буюртмачининг ташаббуси билан ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган, бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари ҳисобланмайдиган ташкилотлар ушбу Низомга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар ва етказиб берувчиларни савдоларнинг қатнашчилари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот порталида харидларнинг йиллик ёки чораклик режа-жадвалларини ва/ёки савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан, уларнинг савдоларда қатнашишини таъминлайдиган аванс тўловларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг буюртманомалари (лотлари)ни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланадиган буюртмачиларни аккредитация қилиш биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржа маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан автоматик режимда марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари маблағ олувчилар ҳисобланадиган аккредитация қилинган буюртмачилар савдоларда биринчи марта қатнашаётганда (мустақил ёки агентлар орқали) биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) буюртмачининг раҳбари ва бош бухгалтерининг юридик шахс ёки юқори ташкилот муҳри билан тасдиқланган имзолари намуналари қўйилган карточкаларни тақдим этадилар. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачиларни аккредитация қилиш учун ариза берувчилар биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этадилар:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган шаклдаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси (жисмоний шахслар учун — паспортларининг ксеронусхалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтерининг тасдиқланган имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган намунаси (жисмоний шахслар учун) қўйилган карточка. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Етказиб берувчи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи юридик шахс муҳри билан биржага (кейинчалик биржага бериш учун етказиб берувчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган шаклдаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтерининг юридик шахс ёки юқори ташкилот муҳри билан тасдиқланган имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган намунаси (хусусий тадбиркорлар учун) қўйилган карточка. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар имзолаган ва ариза берувчи юридик шахс муҳри билан тасдиқланган (кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун) ходимлар сони ва кичик бизнес субъектларига тегишлилиги тўғрисидаги маълумотнома (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси ва биржанинг маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси таъминлангунгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг ксеронусхаси (агар фаолият савдолар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун етказиб берувчилар жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчиларни аккредитация қилиш натижалари бўйича биржа аккредитация қилинган етказиб берувчилар реестрини шакллантиради, у махсус ахборот порталига жойлаштирилади ва барча фойдаланувчилар учун очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электрон тизимда давлат ёки корпоратив буюртма бўйича контракт тузишнинг кафолатлари кафолатловчи етказиб берувчиларни давлат ёки корпоратив харидлар жараёнида қатнашган ҳолда таъминланиши мумкин, улар савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контрактни имзолашни рад этган ёки ундан бошқача тарзда бош тортган тақдирда контрактни ушбу Низомда белгиланган тартибда имзолашни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кафолатловчи етказиб берувчилар сифатида аккредитация қилишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларга савдолар предметини етказиб беришни аккредитациядан олдинги охирги 12 ой мобайнида амалга оширувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитациядан олдинги 18 ой мобайнида ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилмаган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолатловчи етказиб берувчиларни аккредитация қилиш биржа томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кафолатловчи етказиб берувчи сифатида аккредитация қилиниши учун етказиб берувчи биржага улар бўйича у кафолатловчи етказиб берувчи сифатида аккредитация олишни мўлжаллаган товарлар (ишлар, хизматлар)ни кўрсатган ҳолда аккредитация қилиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларни аккредитация қилиш бепул амалга оширилади ва муддатсиз тусга эга бўлади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, банк реквизитлари ёхуд аккредитациянинг ҳолатига ёки амал қилишининг давом этишига таъсир қиладиган бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда буюртмачилар ва етказиб берувчилар беш кун муддатда биржага (кейинчалик биржага бериш учун биржанинг буюртмачи рўйхатдан ўтган жойдаги минтақавий бўлинмаларига) тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги ёзма маълумотларни беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аккредитация натижалари бўйича биржа:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачига ва етказиб берувчига берилган фойдаланувчининг индивидуал тартиб рақамига мувофиқ алоҳида шахсий ҳисоб рақамлари очади. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловлари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунгача иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ушбу шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар қатнашчиларига (буюртмачиларга, етказиб берувчиларга ёки уларнинг агентларига) персонал кабинет ташкил этади, унга улар томонидан амалга оширилган битишувлар тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотларни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи ва етказиб берувчи махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтишда улар томонидан уларнинг персонал кабинетларига кириш учун фойдаланиладиган индивидуал логин ва паролни кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи ва етказиб берувчи ўз логинлари ва паролларига тааллуқли маълумотларнинг сақланиши ва тарқатилмаслигини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Буюртмачилар махсус ахборот порталида келгуси давр (йил, йил чораги) учун буюртмаларни жойлаштириш режа-жадвалларини жойлаштиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режа-жадвалларга буюртмачилар томонидан буюртма жойлаштирилишидан олдин 30 кундан кечикмай қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметларини сотиб олишнинг режалаштирилаётган қиймати кўпайганда, бунинг оқибатида режа-жадвалда назарда тутилган контрактнинг бошланғич (максимал) нархига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш мумкин бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметини сотиб олишнинг режалаштирилаётган муддатлари (даврийлиги), харид қилиш усули ўзгарганда, буюртмачи томонидан харид қилишнинг режа-жадвалида назарда тутилган усули буюртмачи томонидан ёки бошқа сабаблар бўйича бекор қилинганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Буюртмачи савдоларда қатнашиш учун мустақил равишда ёки агент орқали махсус ахборот порталига эълон жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, буюртмачи ёки унинг агенти эълонни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун савдолар ўтказишда) савдолар предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тўлдириши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот порталида жойлаштирилган эълон, ҳисоб-китоб клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида буюртмачининг ҳисоб рақамида унинг аванс тўлови мавжуд бўлган тақдирда автоматик тарзда буюртмачининг буюртманомасига айланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Савдолар буюртмачининг буюртманомасида баён қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар буюртмачининг буюртманомасида алоҳида бошқача талаб кўрсатилмаган бўлса, етказиб берувчи янги товар етказиб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда буюртмачининг эълони ва буюртманомаси матнига савдолар предметига тааллуқли бўлмаган ва етказиб берувчилар ўртасида рақобатни чекловчи талабларни киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имконияти юқори етказиб берувчиларга нисбатан чеклашлар белгилаш зарур бўлганда буюртмачи эълонга тегишли талабларни фақат Ҳукумат комиссиясининг рухсати билан киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ўз агентлари билан ўзаро муносабатлари, шу жумладан агентни тақдирлаш суммаси ҳамда индивидуал логини ва паролидан фойдаланиш шартлари улар ўртасида тузилган топшириқ шартномаси асосида белгиланади. Бунда товарларнинг давлат харидлари бўйича агентни тақдирлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан белгиланадиган чекланган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Савдоларда қатнашиш учун аккредитациядан ўтган буюртмачилар эълон жойлаштиргунга қадар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига олдиндан аванс тўловларини ўтказишлари шарт. Аванс тўловларисиз буюртмачиларнинг буюртманомалари жойлаштирилмаган ҳисобланади ва активлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи томонидан тўланган аванс тўловлари электрон тизим томонидан савдолар ғолиби аниқлангунга қадар блокировка қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аккредитациядан ўтган етказиб берувчилар савдоларда қатнашиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига аванс тўловларини ўтказишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи томонидан киритилган аванс тўлови бошқа етказиб берувчи томонидан кам нарх кўрсатилган таклиф берилгунга қадар блокировка қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдолар ғолибининг молиявий закалати у контрактни имзолагунга қадар блокировка қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга оид буюртмаларни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотлардан етказиб берувчиларни хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Махсус ахборот порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланадиган буюртмачилар томонидан:
(21-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари) воситасида давлат харидларини ўтказиш тўғрисида эълон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг ҳар йилги ёки чораклик режа-жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари)ни ўтказиш якунлари бўйича давлат буюртмаларини жойлаштириш натижалари тўғрисида ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачилар томонидан:
(21-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари) воситасида корпоратив харидларни ўтказиш тўғрисида эълон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив харидларнинг ҳар йилги ёки чораклик режа-жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари)ни ўтказиш якунлари бўйича корпоратив буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисида ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек улгуржи гуруҳлар бўйича уларни қайта сотувчи ташкилотлар томонидан — ушбу маҳсулотнинг биржадан ташқари бозорда сотиладиган ҳажмлари ва нархлари тўғрисидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат харидларини ташкил этиш бўйича савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон етказиб берувчи — савдоларнинг ғолибини аниқлаш санасидан камида 10 кун олдин жойлаштирилиши керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпоратив харидларини ташкил этиш бўйича савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон етказиб берувчи — савдоларнинг ғолибини аниқлаш санасидан камида 15 кун олдин жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ёки корпоратив хариди бўйича савдолар ўтказиш тўғрисида илгари жойлаштирилган эълонлар бўйича автоматик шакллантирилган буюртманомаларда буюртмачи томонидан, савдолар тугаши санасидан камида 10 кун олдин савдолар предметининг бошланғич нархи, бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат буюртмасини ёки корпоратив буюртмани жойлаштириш, биржадан ташқари бозорда маҳсулотнинг юқори ликвидли турларини сотиш натижалари тўғрисидаги ахборот ташкилотлар ёки уларнинг агентлари томонидан ахборотни контрактлар тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай махсус ахборот портали маълумотлари базасига бевосита киритиш орқали жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Корпоратив харидларни ташкил этиш бўйича савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонни махсус ахборот порталида жойлаштириш учун биржа томонидан ташкилотдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда биржа тасдиқлайдиган миқдорларда тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари савдолар ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталида жойлаштириш учун тўловдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларини ташкил этиш бўйича савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонни махсус ахборот порталида жойлаштириш учун агент томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда биржа аниқлайдиган чекланган миқдордан ошмайдиган миқдорда тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Махсус ахборот порталида жойлаштириладиган давлат ёки корпоратив харидларнинг режа-жадвалида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предмети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларни ўтказиш ойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг номи ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметини молиялаштириш манбалари (давлат харидлари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметининг мўлжалланаётган бошланғич нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметининг индивидуал параметрларини характерловчи алоҳида шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг номи ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметини молиялаштириш манбалари (давлат харидлари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларнинг биринчи ва охирги куни (савдолар муддати);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметининг бошланғич нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметининг тавсифи (савдолар предметининг спецификацияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметини лотлар бўйича бўлиш ва ҳар бир лотнинг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг мавжудлиги (агар фаолият савдолар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва лицензияланиш керак бўлса ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома тусидаги ҳужжатни олишни талаб қилса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар предметининг индивидуал параметрларини характерловчи алоҳида шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) айрим турларининг давлат харидлари фақат ёки устун даражада кичик бизнес субъектларидан амалга оширилиши керак бўлса, савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда ушбу шарт мажбурий тартибда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) алоҳида турларининг давлат харидлари фақат кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан амалга оширилиши керак бўлса, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилар савдоларда қатнашишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Биржа махсус ахборот порталида жойлаштирилган ахборотнинг маълумотлар базаларида у жойлаштирилган вақтдан бошлаб беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Биржа махсус ахборот порталидаги қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари) воситасида давлат ёки корпоратив харидларни ўтказиш тўғрисида эълонлар ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва корпоратив харидларнинг ҳар йилги ёки чораклик режа-жадваллари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари)ни ўтказиш натижалари бўйича давлат ва корпоратив буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг бўйича ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра вужудга келган нархлар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржадан ташқари бозорда сотиладиган маҳсулотнинг юқори ликвидли ва монопол турлари нархлари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноҳалол етказиб берувчилар реестридаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолатловчи етказиб берувчилар реестридаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ташкилотларга, шу жумладан буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлардан эркин фойдаланилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Биржа давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёни юзасидан зарур даражада назоратни амалга ошириш, нархларни манипуляция қилишга қарши курашиш, моддий-техника ресурсларининг энг муҳим турларини қайта сотиш ва нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашларга риоя этиш мақсадида махсус ахборот порталида сақланаётган ахборотлардан давлат ва хўжалик бошқаруви, бошқа ваколатли органларнинг фойдаланилишини белгиланган тартибда таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Махсус ахборот порталида ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда биржа билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Савдоларни ўтказиш ва тузилган контрактларни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Савдолар электрон тизимда, бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтирган ҳолда ўтказилади. Савдолар босқичининг ўлчами биржа томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Савдоларни ўтказиш, тўланган аванс тўлови суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича савдоларга қўйиш, савдолар ғолибларини аниқлаш, битимларни рўйхатга олиш ва контрактни шакллантириш электрон тизим орқали автоматик режимда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Биржа электрон тизимнинг оператори сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тизимнинг узлуксиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларнинг ушбу Низомга ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу лот бўйича савдоларга қўйилган барча етказиб берувчиларнинг жойлашиш жойидан қатъи назар, барчасига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имконияти берилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларни ўтказишда ва уларнинг натижаларини чиқаришда ошкоралик ва аниқ-равшанликни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитация қилинган барча савдолар қатнашчиларининг ҳуқуқлари тенглигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархи бўйича энг яхши буюртманомаларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш йўли билан савдолар ғолибларини аниқлашнинг холисоналигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчиларни улар томонидан аванс тўлови тўлангандан кейин савдоларга қўйиш йўли билан уларнинг буюртманомаларини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Етказиб берувчиларнинг муқобил буюртманомаларини қабул қилиш буюртмачининг эълони электрон тизим орқали автоматик тарзда буюртманомага айлантирилган вақтдан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон тизим, агар буюртманомадаги нарх буюртмачининг бошланғич нархига тенг ёки ундан паст бўлса ёки бошқа етказиб берувчининг илгари берилган буюртманомасидаги нархдан паст бўлса етказиб берувчиларнинг буюртманомалари қабул қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Савдоларда қатнашаётган аккредитация қилинган етказиб берувчиларнинг номи ва уларнинг боғланиш маълумотлари электрон тизимда акс эттирилмайди, ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Савдолар давомида электрон тизим етказиб берувчиларнинг берилган буюртманомаларидан энг кам нархли буюртманомани автоматик тарзда танлайди, у электрон тизимда акс эттирилади ҳамда савдоларнинг барча қатнашчиларига — ушбу пайтдаги буюртмачилар ва етказиб берувчиларга маълум бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар савдоларда камида икки нафар етказиб берувчи қатнашса савдолар бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат харидларини ташкил этишда 10 кун мобайнида ёки корпоратив харидларни ташкил этишда 15 кун мобайнида савдоларда икки нафардан кам етказиб берувчи қатнашса, савдолар бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади, савдолар ғолиби аниқланмайди, буюртмачи савдоларни тегишлича, давлат харидлари бўйича 10 кунга ва корпоратив харидлар бўйича 5 кунга узайтиради. Савдоларни узайтириш буюртмачи томонидан, асосий савдолар тугаган вақтдан бошлаб амалга оширилади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдоларни узайтиришда буюртмачи, зарурат бўлганда, бошланғич нархни аниқлаштиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узайтирилган савдолар бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда электрон тизим буюртмачининг буюртманомасини кафолатловчининг буюртманомаси билан бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар бўйича кафолатловчи етказиб берувчиларнинг буюртманомалари йўқ бўлган узайтирилган савдолар бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар)ни камида учта хўжалик юритувчи субъектга товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олишнинг охирги буюртманомада эълон қилинган шартларини ўзгартирмасдан сотиб олиш юзасидан таклифлар юбориш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида сотиб олишлари мумкин. Бунда буюртмачилар электрон тизимга янги буюртманомани жойлаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг яхши таклифлар танловига ноҳалол етказиб берувчилар реестридаги мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда буюртмачилар энг яхши таклифлар танлови ғолибини аниқлаш вақтида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш юзасидан таклиф юборилган хўжалик юритувчи субъектнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилган ноҳалол етказиб берувчилар реестрида йўқлигини текшириши ва унга ишонч ҳосил қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачининг раҳбарлари етказиб берувчини танлашни ўтказиш тартибига риоя қилиниши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаслиги (ёки савдоларда фақат бир нафар етказиб берувчи қатнашиши) сабабли, бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи ҳисобланган буюртмачи учун озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда, ғазначилик бўлинмалари билан келишган ҳолда савдоларни узайтирмасдан буюртмани жойлаштиришга йўл қўйилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи ҳисобланган буюртмачи озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича буюртмани савдони узайтирмасдан жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларига лот рақамини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаат юборади. Бунда ғазначилик бўлинмалари уч иш куни мобайнида биржа томонидан маълумотлар базасининг электрон алоқаси воситасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим қилинган содир этилмаган битимлар реестрида лот тартиб рақамининг мавжудлигини текширадилар.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдоларни узайтирмасдан буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш муддати ғазначилик бўлинмаларига келишиш тўғрисидаги мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдоларни узайтирмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган ушбу буюртма бўйича эълонда назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин. Бунда тузилган контрактнинг нархи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда — ягона етказиб берувчи бўлган савдолар қатнашчиси нархидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ҳолларда — эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Савдоларнинг тугаш вақти келганда тизим савдоларнинг ўтказилиш вақти мобайнида берилган энг паст нархли буюртманомани автоматик тарзда аниқлайди. Энг паст нархли буюртманомани берган етказиб берувчи электрон тизим орқали савдоларнинг ғолиби сифатида танлаб олинади. Етказиб берувчининг номи электрон тизимда акс эттирилади ва бунда буюртмачининг буюртманомасида баён қилинган шартларга мувофиқ автоматик тарзда амалга оширилган битимни қайд этади ҳамда контрактни, шунингдек унинг электрон шакли буюртмачи ва етказиб берувчининг персонал кабинетига юбориладиган воситачилик йиғимини тўлаш учун счёт-фактурани шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Электрон тизимда амалга оширилган битимлар натижалари бўйича контракт расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмасини жойлаштириш бўйича контракт шакли биржа ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпоратив буюртмани жойлаштириш бўйича контракт шакли биржа ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи ёки унинг агенти савдолар ғолиби аниқланган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида контрактни имзолаши, айни бир вақтда уни биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) томонидан рўйхатдан ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи ва етказиб берувчининг контракт бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари контракт биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва етказиб берувчи (ёки унинг агенти) томонидан имзоланган вақтдан бошлаб юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ҳисобланадиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар — буюртмачилар ўзларига электрон тарзда биржа томонидан персонал кабинет орқали юборилган контрактлар нусхаларини мустақил равишда кўчириб оладилар, уларни ташкилотнинг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқлайдилар ва ўзларига хизмат кўрсатадиган ғазначилик бўлинмаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этадилар.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачилар ўзларига персонал кабинет орқали электрон тарзда биржа томонидан юборилган контрактлар нусхаларини мустақил равишда кўчириб оладилар ва зарурат бўлганда, ўзи жойлашган ҳудуддаги биржада (биржанинг минтақавий бўлинмасида) тасдиқлайдилар.
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этганда ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортганда унинг молиявий закалати, савдолар ғолиби аниқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, етказилган зарар учун компенсация сифатида, буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига (агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинган бўлса — бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда ягона ғазна ҳисоб рақамига, агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган бўлса — унинг банкдаги талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамига) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Савдоларда ғолиб чиққан, бироқ контракт тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган етказиб берувчи биржа томонидан ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгиб бўлмайдиган кучлар юзага келганлиги муносабати билан рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимни электрон тизимда етказиб берувчининг агенти томонидан буюртманомани етказиб берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бўлмаган параметрлар билан киритиш асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимни электрон тизимда етказиб берувчининг агенти томонидан буюртманомани етказиб берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бўлмаган параметрлар билан киритиш асосида амалга ошириш натижалари бўйича тузилган контрактни етказиб берувчи имзолашни рад этган тақдирда етказиб берувчи ўз агентидан буюртмачи фойдасига неустойкани тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашини талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига, давлат ёки корпоратив буюртмани жойлаштириш шаклидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажармаганликда ёки зарур даражада бажармаганликда суд тартибида айбдор деб эътироф этилган етказиб берувчилар ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан, буюртмачининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи томонидан тузилган контракт бўйича ўз шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар)ни, охирги буюртманомада эълон қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш шартларини ўзгартирмасдан, товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш юзасидан таклифларни камида уч нафар хўжалик юритувчи субъектга юбориш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида сотиб олишлари мумкин. Бунда буюртмачилар электрон тизимда янги буюртманомани жойлаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар олти ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмайди. Етказиб берувчини ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ўз мижози номидан контрактни тузиш муддатларига риоя этилмаганда, контрактни тузиш рад этилганда, унинг номидан контракт тузилган мижозга тузилган контракт тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда, буюртманомаларнинг шартлари ўз мижозининг топшириқлари шартларига мувофиқ бўлмаганда буюртмачининг (етказиб берувчининг) агенти Махсус комиссия қарори билан савдоларга қатнашишдан олти ой муддатга четлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контрактни имзолашни рад этганда ёки бошқача тарзда ундан бош тортганда, буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф этган бошқа етказиб берувчи савдолар ғолиби бўлади, бунда ушбу етказиб берувчи уни савдолар ғолиби деб эътироф этишга ва контрактни имзолашга рози бўлиши шарт. Иккинчи етказиб берувчи билан тузиладиган намунавий контракт биржа томонидан, савдоларда иккинчи етказиб берувчи таклиф этган нархни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биржа икки иш куни мобайнида тегишли билдиришномани иккинчи етказиб берувчига ва буюртмачига (ёки уларнинг агентларига) юборади. Иккинчи етказиб берувчи билан тузилган контракт биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва иккинчи етказиб берувчи (ёки унинг агенти) томонидан, биржа билдиришномани юборган вақтдан бошлаб беш иш кунидан кечикмай имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт белгиланган муддатда иккинчи етказиб берувчи томонидан имзоланмаган тақдирда савдоларда қатнашган ва буюртмачининг бошланғич нархидан ошмайдиган нархни таклиф этган кафолатловчи етказиб берувчи савдолар ғолиби бўлади. Савдоларда бир нечта кафолатловчи етказиб берувчилар қатнашган тақдирда контракт энг кам нархни таклиф этган кафолатловчи етказиб берувчи билан тузилади. Бир нечта кафолатловчи етказиб берувчилар томонидан бир хил нарх кўрсатилган буюртманомалар берилган тақдирда бошқалардан илгари буюртманома берган кафолатловчи етказиб берувчи савдолар ғолиби деб эътироф этилади. Биржа кафолатловчи етказиб берувчини унинг савдолар ғолиби деб эътироф этилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юбориш йўли билан хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолатловчи етказиб берувчи билан тузилган контракт биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва кафолатловчи етказиб берувчи (ёки унинг агенти) томонидан, билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб беш иш кунидан кечикмай имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Битим ҳолати бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловлари суммасидан ҳар қайси томондан битимнинг амалдаги суммасидан биржанинг воситачилик йиғимини ундиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланадиган буюртмачилардан, шунингдек етказиб берувчилар — кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ундириладиган биржанинг воситачилик йиғими миқдори ҳар қайси томондан битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида белгиланади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачилардан, шунингдек кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан ундириладиган воситачилик йиғими миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан белгиланади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Контрактни рўйхатдан ўтказиш уни тузилган контрактлар реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари бўйича тузилган контрактлар реестри биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва биржа маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчининг аванс тўловининг блокировкадан чиқарилган қолдиқларини бир иш куни мобайнида уларнинг талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамларига (шахсий ғазна ҳисоб рақамларига) ўтказади ёки уларнинг ёзма билдиришномасига кўра, бошқа савдоларда қатнашиш учун аванс тўловлари ҳисобига қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Савдоларнинг ғолиби деб эътироф этилмаган етказиб берувчининг аванс тўловини қайтариш у блокировкадан чиқарилгандан кейин бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Савдолар қатнашчиларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларни ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи томонидан товарларнинг давлат корпоратив харидларини амалга оширишда — Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига ушбу Низомнинг бажарилиши мониторинги олиб борилиши учун ишончли ахборот тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар ўртасидаги контракт мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида савдолар предмети бўйича эълонлар ва техник ҳужжатларнинг асл нусхалари сақланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логин ва паролдан зарур даражада фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
персонал кабинетдан тўғри фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманомаларда жойлаштириладиган ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контракт шартларининг бажарилмаганлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Етказиб берувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миқдор, сифат, техник параметрлар, шунингдек таклиф этилаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари ва жойи бўйича етказиб берувчи буюртманомалари шартларининг буюртмачи буюртманомаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг мавжудлиги ва ишончлилиги (агар фаолият савдолар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва лицензияланиши керак бўлса ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логин ва паролдан зарур даражада фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
персонал кабинетдан тўғри фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолашнинг рад этилганлиги ёки ундан бош тортилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контракт шартларининг бажарилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар шартларининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Агент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи номидан контрактни тузиш муддатига риоя этилиши, контрактни имзолашнинг рад этилганлиги ёки ундан бош тортилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз номидан контракт тузилган мижозга тузилган контрактнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманомалар шартларининг ўз мижози топшириқлари шартларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг логин ва паролдан зарур даражада фойдаланилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг персонал кабинетидан тўғри фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мижозлари топшириқларини бажариш жараёнида ўзи фойдаланадиган ахборотнинг махфийлигига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар шартларининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Биржа:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг махсус ахборот порталида ўз вақтида чоп этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар, етказиб берувчилар ва уларнинг агентларини аккредитация қилишнинг ёки уларни савдоларга қўйишнинг асоссиз рад этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш тартиб-қоидасига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактни имзолаш муддатларининг бузилганлиги ёки имзолашнинг асоссиз рад этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тизим ва махсус ахборот порталининг узлуксиз ишлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар натижалари бўйича томонлар тузишган контрактнинг рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Давлат ва корпоратив харидларни, шунингдек биржадан ташқари бозорда товарларни сотишни амалга оширувчи ташкилотларнинг мансабдор шахслари махсус ахборот порталида жойлаштириладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, шунингдек ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши юзасидан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларнинг расмийлаштириш масалаларини судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан ташкил этилган махсус комиссия ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчиларнинг (улар агентларининг) контрактларни имзолашни рад этганлиги ёки ундан бош тортганлиги учун ушбу Низомга мувофиқ ёхуд савдолар шартларини бошқача бузилишлари учун жавобгарлигини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестридан чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ўз ваколати доирасида бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 53-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«53. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 51-банди 1, 3 — 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш ёки тендер савдоларини ўтказиш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, шартномалар (контрактлар) тузиш санасидан бошлаб 3 кун мобайнида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталига ҳамда «Биржа» газетасига товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш санасигача камида 15 календарь кун олдин келгуси харидлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек шартномалар (контрактлар) тузиш санасидан бошлаб 3 кун мобайнида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштирадилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «стандарт товарлар» сўзлари «товарга стандарт контрактлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«фақат биржа аъзолари — брокерлар ва дилерлар биржа савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозлар ёки уларнинг манфаатларини ифодалайдиган, биржада аккредитация қилинган агентлар кўргазма-ярмарка савдолари ва кимошди савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги Низом 4-бандининг олтинчи хатбошидаги «давлат» сўзидан кейин «ва корпоратив» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 315-модда, 43-сон, 573-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)