02.05.2013 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2013 йилдаги 118-сон
Kuchga kirish sanasi
06.05.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига мувофиқ юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни, Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлайдиган замонавий юксак технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан 2013 йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил телефонлар ва уларнинг акссесуарлари билан ички истеъмол бозорини тўлиқ тўлдириш ва уларни экспорт қилишни таъминлаш учун уларни ишлаб чиқариш бўйича «ZTE (Н.К.) Limited» (Хитой Халқ Республикаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акрил санитария-техник асбоблари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш, терини қайта ишлашда ва чарм-пойабзал буюмлари ишлаб чиқаришда чиқитсиз технологияларни таъминлайдиган чорвачилик хом ашёси ва уларнинг иккиламчи чиқиндиларини қайта ишлашнинг тўлиқ цикли замонавий линияларини ташкил этиш бўйича «Wenzhou Jinsheng Trade Со., Ltd» (Хитой Халқ Республикаси) компаниялари билан тузилган Инвестиция шартномалари (кейинги ўринларда инвестиция шартномалари деб аталади) тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестиция шартномаларига мувофиқ Хитойнинг «ZTE (Н.К.) Limited» ва «Wenzhou Jinsheng Trade Со., Ltd» компаниялари ўз зиммаларига иловага* мувофиқ мажбуриятлар олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилган инвестиция шартномалари доирасида хорижий инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар сўзсиз бажарилиши назорат қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Peng Sheng» масъулияти чекланган жамият ҳамда «ZTE (Н.К.) Limited» ва «Wenzhou Jinsheng Trade Со., Ltd» компаниялари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар (кейинги ўринларда қўшма корхоналар деб аталади) фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма корхоналар ва «Peng Sheng» масъулияти чекланган жамият томонидан импорт қилинадиган техник ҳужжатлар, машиналар, махсус техника ва механизмлар, махсус транспорт воситалари (енгил автомобиллар бундан мустасно), қурилиш материаллари ва конструкциялар янги ишлаб чиқариш комплексларини қуриш даврида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил телефонлар ва бошқа электрон қурилмалар, санитария-техник буюмлар учун аралаштиргичлар, беркитиш арматураси ва бутловчи буюмлар, ҳайвонлар ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқаришда, шунингдек чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашда фойдаланиладиган ҳамда қўшма корхоналар томонидан импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуна ва унга эҳтиёт қисмлар, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Жиззах» махсус индустриал зонасининг маъмурий кенгаши (Р.С. Азимов) бир ой муддатда қўшма корхоналар рўйхатдан ўтказилишини ва зона ҳудудида жойлаштирилишини, уларга белгиланган тартибда «Жиззах» махсус индустриал зонаси қатнашчиси мақоми берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига «Peng Sheng» масъулияти чекланган жамият томонидан 2013 йил 1 апрелгача олиб келинган товарларни, истисно тариқасида, экспорт юк божхона декларациясини мажбурий тақдим этмасдан божхонада расмийлаштиришга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхоналарнинг буюртманомалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган инвестиция шартномаларини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшма корхоналарнинг буюртманомалари бўйича хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қўшма корхоналарнинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасига малакали хорижий иш кучи жалб этилишига рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 2 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 236-модда; 2017 й., 13-сон, 207-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)