Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2016 29.05.1997 йилдаги ПФ-1787-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.05.1997 йилдаги ПФ-1787-сон
Kuchga kirish sanasi
29.05.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ «ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ»НИ «ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 декабрдаги ПФ-4866-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, корхоналарни илғор технология негизида техникавий қайта қуроллантиришни ниҳоясига етказиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш, тармоқ корхоналарини барқарорлаштириш ва молиявий жиҳатдан соғломлаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернини «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқнинг давлат корхоналари негизида ташкил қилинган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини унинг устав жамғармасига ўтказиш йўли билан очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш: давлат концерни («Ўзқурилишматериаллари»)нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг барча мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, компания таркибига кирган хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда қатнашиш, корхоналарнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг илғор технологиясини жорий этиш, республика корхоналари ва аҳолисининг янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар билан бирга ғоят хилма-хил турдаги юқори сифатли қурилиш материаллари тайёрланадиган қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспортга мўлжалланган қурилиш маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни — «Ўзқурилишматериаллари»ни ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 ноябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1787-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 168-модда)