Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.1997 21.11.1992 йилдаги ПФ-501-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.11.1992 йилдаги ПФ-501-сон
Kuchga kirish sanasi
21.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.1997
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ - «ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ»НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 29 майдаги ПФ-1787-сон «Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни «Ўзқурилишматериаллари»ни «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ўзгартиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг қурилиш материаллари ва буюмларига бўлган эҳтиёжини таъминлашни яхшилаш, тармоқ бирлашмалари ва корхоналарининг, таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларининг хўжалик мустақиллигини кенгайтириш, бинокорлик материаллари саноатининг бозор муносабатларига ўтиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ бирлашмалари, корхоналари, таъмирлаш-қурилиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, бошқа корхоналар меҳнат жамоаларининг Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концерни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, ижара, жамоа ҳамда мулкчиликнинг бошқа шаклларига асосланган саноат бирлашмалари ва корхоналарини, таъмирлаш-қурилиш, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ва бирлаштирувчи юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмасидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва концерннинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низоми асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда белгиланган тартибда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар «Ўзқурилишматериаллари» Ўзбекистон давлат концерни фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат идораларида ва бошқа идораларда уларнинг манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материаллари бозоридаги вазиятни ўрганиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар таркибини такомиллаштириш, корхоналарни оқилона ихтисослаштириш ва уларни кооперациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини, тармоқ илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш, инвестициялар соҳасида ягона стратегияни рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарда хўжалик юритишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этишга доир тадбирларни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, техника, технология ва материалларнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ишлаб чиқариш имкониятини жамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концерни фаолиятини ташкил этиш масалаларига оид қарорни қабул қилсин, тузилиши ва Низомини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 21 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-501-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 168-модда)