Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон
Kuchga kirish sanasi
22.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 - 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ва мувозанатлашган тарзда ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг замонавий юқори технологик ва бозор хизмат турларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бунинг асосида янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадлари оширилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни ўз ичига олган 2013 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш Дастури маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантиришнинг асосий хизмат турлари ва ҳудудлар бўйича мақсадли параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш ва ўсиш кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 3-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2013 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш Дастурининг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳ 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (Г.К. Саидова) мазкур қарор билан тасдиқланган Дастурнинг амалга оширилиши устидан тизимли асосда назорат ўрнатилишини ва ҳар йили, ярим йиллик ва умуман йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида кўриб чиқиш учун белгиланган вазифалар ва параметрларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича аниқ таклифлар билан таҳлилий материаллар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда, ҳудудларнинг салоҳияти ва имкониятларидан имкон қадар тўлиқ фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасини комплекс равишда жадал ва мувозанатлашган ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни ўз ичига олган 2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари доимий асосда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектларини барпо этиш учун қишлоқ аҳоли пунктларидаги давлат мулки бўлган ва фойдаланилмаётган бинолар ва хоналарни тадбиркорлик субъектларига беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бир ойна» тартиби бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини барпо этиш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиб берилишини ва бунда ҳудудларни қуришнинг бош режаларига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашишни тезлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини муҳандислик коммуникацияларига ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасига улашни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, қишлоқ жойлардаги давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги корхоналар ҳамда объектларни ташкил этиш учун жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги шартларда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 — 2016 йиллар даврида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг минимал ставкаси бўйича ижарага бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда нулинчи харид қиймати бўйича сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2013 — 2016 йиллар даврида ўз вақтида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдиган, солиқ ва статистика органларига ҳисоботларни топширадиган, шунингдек ўсиш ва рентабелликнинг барқарор суръатларини таъминлайдиган қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатадиган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти текширувлардан холи этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг ҳудудлар ва тижорат банклари бўйича прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 5 ва 5а-иловаларига* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5 ва 5а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбектуризм» миллий компанияси икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда қишлоқ туристик йўналишларида йўл бўйидаги инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун тайёр тортиб келтирилган муҳандислик коммуникациялари мавжуд бўлган ер участкаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин ва уларнинг тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ажратиб берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик, тиббий-соғломлаштириш, спорт туризми, шунингдек якка тартибдаги қишлоқ меҳмонхона уйлари негизида агротуризмни ўз ичига олган замонавий туристик хизматлар турларини устувор ривожлантириш зоналарини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда туристларга сервис хизмати кўрсатиш учун йўл бўйидаги инфратузилма мажмуаси қурилиши бўйича меъморий-режалаштириш талабларини ишлаб чиқсин, бунда қурилиш учун махсус ажратилган ҳудудда уларни ихчам жойлаштиришни, шунингдек ҳар бир мажмуанинг лойиҳаси ва ташқи архитектура кўринишининг ўзига хослиги ва хилма-хиллигини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристларга сервис хизмати кўрсатиш учун йўл бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни, шунингдек қурилиш-монтаж ишларининг сифатини белгиланган тартибда тизимли назорат қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида» 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сонли қарорининг 5-иловасига қўшимчалар 6-иловага* мувофиқ киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 17 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1957-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 16-сон, 216-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)