Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2016 25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2444
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори , 25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2444
Kuchga kirish sanasi
01.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси РАЁСАТИнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2444]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тўғрисида низом (рўйхат рақами 262, 1996 йил 10 июль);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сон «Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 262-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сон «Илмий унвонлар бериш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 262-2, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Г. БАХАДИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195/4-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий унвон — профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон олишга даъвогар шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация — талабгорларнинг малакасини тизимли равишда аниқлаш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация иши — талабгорнинг аттестацияга оид ҳужжатлари тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий иш стажи — шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимида ишлаган ҳамда катта илмий ходим-изланувчилар институтида ўқиган муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик иш стажи — шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида педагог лавозимида ишлаган муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув адабиёти — муайян таълим тури, йўналиши ёки мутахассислигининг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ёритилган (жумладан, хорижий таржималари) манба;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор — тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда профессор илмий унвонига эга бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доцент — тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта илмий ходим — тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестати (кейинги ўринларда Аттестат деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб юритилади) Раёсати қарори билан профессор, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахсларга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция — илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш ёхуд ундан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоят аризаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Профессор ва доцент илмий унвонлари кафедра ёки ихтисослик бўйича, катта илмий ходим илмий унвони фақат ихтисослик бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кафедра бўйича профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (кейинги ўринларда ОТМ деб юритилади) педагогик фаолият олиб бораётган, чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ихтисослик бўйича илмий унвонлар ОТМ ёки илмий-тадқиқот муассасаси ёки унга тенглаштирилган муассаса ёхуд ОТМнинг илмий-тадқиқот тузилмасида (кейинги ўринларда ИТМ деб юритилади) илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра ихтисослик бўйича доцент илмий унвонига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган шахсларга мазкур Низомга мувофиқ илмий унвон берувчи ОТМ кенгашлари ёки ИТМ илмий (илмий-техникавий) кенгашлари (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Илмий унвон берилган шахсларга Аттестат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Илмий унвон олиш учун қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ижтимоий-гуманитар, иқтисодиёт фанлари соҳалари бўйича илмий унвонларга талабгорлар томонидан мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари бўйича махсус имтиҳон топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Талабгор томонидан олиб борилаётган маъруза курслари, илмий ва ўқув-услубий ишлар унвон бериш сўралаётган кафедра ёки ихтисослик йўналишига мос бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Талабгор нашр эттирган дарсликлар, ўқув қўлланмалар ОТМнинг илмий-услубий кенгаши ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан, бошқа ўқув адабиётлари эса, ОТМнинг илмий-услубий кенгаши томонидан педагогик амалиётда фойдаланишга тавсия этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессор илмий унвонига талабгорнинг доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонини олгандан кейин нашр эттирган илмий ва ўқув-услубий ишлари бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи профессор ёки доцент илмий унвонларни бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатлар нострификация қилинмайди. Хорижий давлатларда илмий унвон олган шахслар Ўзбекистон Республикасида мазкур Низом талаблари асосида илмий унвон олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. ОТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Профессор илмий унвони қуйидаги талабларни бажарган шахсларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фан доктори илмий даражасига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илмий унвонга эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) камида ўн йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) камида бир ўқув йили давомида ОТМнинг асосий штатида кафедра мудири, профессор, олий ҳарбий таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ишлаб келаётган ёки бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби ёки ОТМнинг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларида муваффақиятли ишлаб келаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) педагогик амалиётда фойдаланилаётган, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган дарслик ёки ўқув қўлланмалар ва бошқа ўқув адабиётлар нашр эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида бешта илмий мақола, шундан нуфузли хорижий ёки халқаро илмий журналларда иккита илмий мақола чоп эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда мультимедия таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда юқори илмий ва ўқув-услубий савияда маъруза курсларини ўқиётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) давлат грантлари ёки бошқа илмий лойиҳалар ёхуд хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида илмий изланишлар олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) маънавий-маърифий тадбирларда ва ўқув-тарбиявий ишларда иштирок этаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) аттестация жараёнларида иштирок этаётган (тақризчи, илмий семинар ёки фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, расмий оппонент ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «ж–л» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТМда ўн беш йиллик педагогик иш стажига эга, педагогик амалиётда фойдаланилаётган якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланма муаллифи бўлган, касбий ва педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган, шунингдек ихтисослик кафедраларида ишлаётган талабгорлар бир нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис ва камида икки нафар магистр ёки тўрт нафар бакалаврга илмий раҳбарлик қилган ёки давлат (номдор) стипендиати ёхуд халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибини тайёрлаган ёхуд таълим-тарбия жараёнига салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият, санъат, архитектура йўналишлари бўйича ихтисослашган (ижодий, ижрочилик) кафедраларда муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, кафедра соҳаси бўйича фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга, камида ўн беш йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда ўн йиллик педагогик иш стажига эга, диссертация ҳимоясидан кейин олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим педагогик амалиётида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда чоп этилган дарслик ёки ўқув қўлланмалари ҳамда илмий-тадқиқот ва ижодий ишларига эга бўлган, касбий ва педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган ва халқаро ёки республика танловлари ғолибларини тайёрлаган, кафедра соҳаси мутахассисликлари бўйича ижодий ходимларни, ижрочилик мутахассисларини бевосита ўз раҳбарлигида тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия, спорт ва муҳандислик графикаси (чизма геометрия) йўналишлари бўйича ихтисослашган кафедраларда муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, кафедра соҳаси бўйича фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга, камида ўн беш йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда ўн йиллик педагогик иш стажига эга, диссертация ҳимоясидан кейин педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётларига, шундан якка муаллифликда чоп этилган дарслик ёки ўқув қўлланмалари ҳамда илмий-тадқиқот ишлари бўлган, касбий ва педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган ва халқаро ёки республика мусобақаларининг ғолибларини ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «з–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли олий маълумотга, камида ўн йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига эга, икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаб келаётган, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим педагогик амалиётида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланмаси ҳамда илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари бўлган ва халқаро ёки республика танловлари ёки мусобақаларининг ғолиблари ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, рассомлари, меъморлари, ўқитувчилари, ёзувчилари ёки шоирлари, Ўзбекистон Республикасининг фан ва санъат арбоблари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, рассом, меъмор, тренер, ёшлар мураббийи ёки маданият ходимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият, санъат, архитектура йўналишлари бўйича ихтисослашган (ижодий, ижрочилик) кафедраларида камида икки йил давомида муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, камида ўн беш йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда ўн йиллик педагогик иш стажига эга, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, шундан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда чоп этилган дарслиги ва камида иккита ўқув қўлланмаси, илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари бўлган, кафедра соҳаси мутахассисликлари бўйича амалий машғулотларни юқори касбий даражада олиб бораётган, шунингдек халқаро ёки республика танловлари ғолибларини тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат назарияси ҳамда тарихи бўйича мутахассислар профессор илмий унвонини олиш учун фан доктори илмий даражасига эга бўлишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият олиб бораётган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, илмий мақолалар чоп эттирган ҳамда республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган, таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантиришга ва баркамол авлодни тарбиялаш ишларига салмоқли ҳисса қўшган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ёки «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2444-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 637-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. ИТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ихтисослик бўйича профессор илмий унвони қуйидаги талабларни бажарган шахсларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фан доктори илмий даражасига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) илмий унвонга эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) камида ўн йиллик илмий ва педагогик, жумладан ИТМда беш йиллик илмий иш стажига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) камида бир йил давомида давлат гранти раҳбари ёки илмий-ташкилий тузилма раҳбари ёхуд бош илмий ходим, етакчи илмий ходим ёхуд камида бир йил давомида ИТМ раҳбари, раҳбар ўринбосари ёки илмий котиби лавозимларида муваффақиятли ишлаб келаётган ва илмий фаолият олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) камида икки нафар илмий даража олган мутахассисни тайёрлаган ёки бир нафар илмий даража олган мутахассис ва камида беш нафар магистрга илмий раҳбарлик қилган ёки давлат (номдор) стипендиати ёхуд халқаро ёки республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (монография ёки рисолалар нашр эттирган ёхуд ихтироларга эга бўлган) ҳамда диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида ўнта илмий мақола, шундан нуфузли хорижий ёки халқаро илмий журналларда иккита илмий мақола чоп эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) таълим жараёнида иштирок этаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) давлат грантлари ёки бошқа илмий лойиҳалар ёхуд хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида илмий изланишлар олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) аттестация жараёнларида иштирок этаётган (тақризчи, илмий семинар ёки фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, расмий оппонент ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ихтисослик бўйича профессор илмий унвони, истисно тариқасида, мазкур Низомнинг 15-банди «б–г» ва «е–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётларига, шундан якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланмалари бўлган, касбий ва илмий-педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган, илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ИТМ мутахассисларига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки йил давомида ИТМда фаолият кўрсатаётган, фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган, диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография чоп эттирган, илмий журналларда камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида) татбиқ этилган, таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2444-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 637-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. ОТМ мутахассисларига доцент илмий унвонини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Доцент илмий унвони қуйидаги талабларни бажарган шахсларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фан доктори (фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) камида беш йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда уч йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) камида бир ўқув йили давомида ОТМнинг асосий штатида кафедра мудири, профессор, доцент ёки олий ҳарбий таълим муассасаларида катта ўқитувчи, кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ишлаб келаётган ёки бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби ёки ОТМнинг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларида мувафаққиятли ишлаб келаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;
(17-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) педагогик амалиётда фойдаланилаётган, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган ўқув-услубий қўлланма ва бошқа ўқув адабиётлар нашр эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий нашрларда камида учта илмий мақола чоп эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда мультимедия таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда юқори илмий ва ўқув-услубий савияда маъруза курсларини ўқиётган, семинар машғулотларини олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ихтисослик кафедраларида ишлаётган талабгор камида икки нафар магистр ёки тўрт нафар бакалаврга илмий раҳбарлик қилган ёки давлат (номдор) стипендиати ёхуд халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибини тайёрлаган ёхуд таълим-тарбия жараёнига салмоқли ҳисса қўшган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) давлат грантлари ёки бошқа илмий лойиҳалар ёхуд хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида илмий изланишлар олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) маънавий-маърифий тадбирларда ва ўқув-тарбиявий ишларда иштирок этаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) аттестация жараёнларида иштирок этаётган (тақризчи, илмий семинар ёки фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, расмий оппонент ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Доцент илмий унвони мазкур Низомнинг 17-банди «в», «е–и» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли олий маълумотга, камида ўн йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига, илмий-тадқиқот ишларига, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётларига эга бўлган, жумладан дарслик ёки камида иккита ўқув қўлланманинг якка муаллифи бўлган юқори малакали мутахассисларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли олий маълумотга, камида беш йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда уч йиллик педагогик иш стажига, педагогик ёки ижодий амалиётда фойдаланилаётган илмий-тадқиқот, ижодий ишлари ва ўқув адабиётлари, жумладан ўқув қўлланманинг якка муаллифи бўлган ҳамда халқаро ёки республика танловлари ёки мусобақаларининг ғолиблари ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, рассомлари, меъморлари, ўқитувчилари, ёзувчилари ёки шоирлари, Ўзбекистон Республикасининг фан ва санъат арбоблари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, рассом, меъмор, тренер, ёшлар мураббийи ёки маданият ходимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият, санъат, архитектура йўналишлари бўйича ихтисослашган (ижодий, ижрочилик) кафедраларида камида икки йил давомида муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, камида ўн йиллик илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига эга, илмий-тадқиқот, ижодий ишлари ва ўқув адабиётлари, жумладан ўқув қўлланманинг якка муаллифи бўлган, шунингдек халқаро ёки республика танловлари ғолибларини тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга, маданият ва санъат назарияси ҳамда тарихи бўйича мутахассислар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ОТМнинг ихтисослашган кафедраларида камида икки йил давомида муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, камида ўн йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига эга, илмий-тадқиқот ишлари ва ўқув адабиётлари, жумладан ўқув қўлланманинг якка муаллифи бўлган, шунингдек халқаро ёки республика мусобақаларининг ғолибларини ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. ИТМ мутахассисларига катта илмий ходим илмий унвонини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Катта илмий ходим илмий унвони қуйидаги талабларни бажарган шахсларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) илмий даражага эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) камида беш йиллик илмий ва педагогик, жумладан ИТМда уч йиллик илмий иш стажига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) камида бир йил давомида грант раҳбари ёки илмий-ташкилий тузилма бошлиғи ёхуд бош (етакчи, катта) илмий ходим ёки камида бир йил давомида ИТМ раҳбари, унинг ўринбосари ёки илмий котиби лавозимларида муваффақиятли ишлаб келаётган ва илмий фаолият олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида учта илмий мақола, шундан нуфузли хорижий ёки халқаро илмий журналда илмий мақола чоп эттирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат грантлари ёки бошқа илмий лойиҳалар ёхуд хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари доирасида илмий изланишлар олиб бораётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этаётган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) аттестация жараёнларида иштирок этаётган (тақризчи, илмий семинар ёки фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоси, расмий оппонент ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Илмий даражасиз шахсларга катта илмий ходим илмий унвони берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ўриндошлик асосида ишлаётган мутахассисларга илмий унвонлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Илмий унвонлар мазкур бобнинг 2—5-параграфларида назарда тутилган тегишли лавозимларда камида 0,25 ставка ўриндошлик ёки 240 соатдан кам бўлмаган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишлаётган иқтисодиёт тармоқларининг юқори малакали мутахассисларига мазкур бобнинг 1—5-параграфларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади. Мазкур қоида асосий иш жойи ОТМ ва ИТМ бўлган мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тақдимнома талабгорнинг ўриндошлик асосида ишлаётган иш жойидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Илмий унвонга тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Илмий унвонга тақдим этиш бўйича масала қуйидаги ҳолларда Кенгашга киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларига – талабгорга илмий даража бериш тўғрисидаги қарор тасдиқланган ёки талабгорнинг илмий даража олганлиги тўғрисидаги дипломи нострификация қилинган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор илмий унвонига – талабгор доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонини олган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Талабгорнинг ҳужжатлари Кенгашга у фаолият олиб бораётган муассасанинг тегишли тузилмаси томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Талабгорнинг ҳужжатлари Кенгаш томонидан икки ой ичида мазкур Низом II бобининг 1—5-параграфлари талабларига асосан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги Кенгаш қарори яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси, унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарори мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Талабгорнинг аттестация иши Кенгаш томонидан илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ОАКга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танловида ғолиб чиққан дарслик муаллифига илмий унвон бериш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 290-сон «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 87-модда) асосан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аттестация иши ОАК томонидан уч ой ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кенгаш томонидан тақдим этилган аттестация иши ОАКда рўйхатга олинади ва уч кун ичида норматив-техник экспертизадан, уч ой ичида илмий экспертизадан ўтказилиб, якуний қарор қабул қилинади. Экспертиза жараёнида ОАКнинг тегишли бўлимлари ва эксперт кенгашлари томонидан аттестация ишининг мазмун-моҳияти ва унинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Норматив-техник экспертизадан ўтказиш жараёнида аттестация ишида мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари аниқланса, ОАК Тартиб-қоида комиссияси қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш тўхтатилади ва аттестация иши расмий хат билан тегишли Кенгашга қайтариб юборилади. Кенгаш томонидан тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, аттестация иши қайтадан расмийлаштирилиб, кузатув хати орқали ОАКга қайта тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аттестация иши норматив-техник экспертизадан ўтказилгандан сўнг, уни тегишли эксперт кенгаши кўриб чиқади ва ОАК Раёсатига ўзининг хулосасини тавсия этади. ОАК Раёсати эксперт кенгашининг хулосасига асосан, илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш тўғрисида якуний қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Талабгор аттестация ишини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида, Кенгашда яширин овоз бериш ўтказилгунга, ОАКда ОАК Раёсатининг якуний қарори қабул қилингунга қадар ишни муҳокамадан олишга ҳақлидир. Аттестация иши талабгорнинг ёзма аризасига асосан, ОАКда муҳокамадан олинганда, бу ҳақда ОАК Раёсати томонидан тегишли қарор қабул қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Илмий унвонга қайта тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. ОАКда кўриб чиқилган ва рад жавоби берилган ёки кўриш жараёнидан тўхтатилган аттестация ишлари Кенгаш томонидан қуйидаги муддатларда ОАКга қайта тақдим этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАК Раёсатининг аттестация ишига рад жавобини бериш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАК Раёсатининг қарори юзасидан берилган апелляция бўйича рад жавобини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан камида уч йил ўтгач;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг аризасига асосан муҳокамадан олиниб, кўришдан тўхтатилган аттестация иши бўйича тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Кенгаш томонидан илмий унвонга қайта тақдим этилганда мазкур Низом талаблари бажарилган ҳамда талабгор янги ўқув-услубий ва илмий ишлар нашр эттирган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Аттестатларни расмийлаштириш ва бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. ОАK Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва бир ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аттестат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ ОАК томонидан унинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда, Аттестат янгисига алмаштириб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Шахс аттестация иши экспертизадан нохолис ўтказилганлиги натижасида шахсга берилган илмий унвондан ОАК Раёсатининг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Шахсни илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш бўйича ОАКга ёки тегишли Кенгашга мурожаат қилинади. Бунда манфаатдор шахслар тегишли далиллар (ҳужжатлар)ни ўз мурожаатига илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай масала билан ОАКга мурожаат қилинганда, тақдим этилган далиллар ОАК эксперт кенгаши томонидан муҳокама қилиниб, масалани кўриб чиқиш учун тегишли Кенгашга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Кенгаш томонидан Кенгаш аъзолари орасидан уч кишилик таркибда комиссия тузилади. Ушбу масала бир ой ичида комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва Кенгашнинг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланиб, масала кенгаш мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлиси илмий унвондан маҳрум этилаётган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, Кенгаш томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга келаолмаслиги ҳақида олдиндан хабар қилганда, Кенгаш мажлиси бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдирилади. Зарур ҳолларда, бошқа мутахассислар Кенгаш мажлисига таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кенгашнинг илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарори яширин овоз беришда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан Кенгаш қарори, Кенгаш мажлиси баённомаси ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўн кун ичида ОАКга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Кенгаш томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ОАК эксперт кенгашида муҳокама қилинади ва тегишли тавсия қабул қилинади. Кенгашнинг илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарори ҳамда ОАК эксперт кенгашининг тавсияси ОАК Раёсатида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори ўн йил олдин қабул қилинган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Кенгаш мурожаатномасига асосан илмий унвондан маҳрум этилган шахснинг илмий унвони ушбу Кенгашнинг мурожаатномасига мувофиқ ОАК Раёсати қарори билан тикланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Манфаатдор шахслар илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш тўғрисидаги ОАК Раёсати ёки Кенгаш қарори юзасидан у қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида ОАКга апелляция беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Апелляция қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган муддат ўтганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция айнан бир масала бўйича такроран берилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. ОАК Раёсати қарори юзасидан берилган апелляция, шунингдек Кенгаш қарори юзасидан берилган апелляция ОАК Тартиб-қоида комиссияси томонидан кўриб чиқилади. ОАК Тартиб-қоида комиссияси апелляцияни кўриб чиқишни тегишли эксперт кенгашига топшириши мумкин. Зарур ҳолларда, мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. ОАК Раёсати томонидан Тартиб-қоида комиссияси, тегишли эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосаси кўриб чиқилади ва апелляция бўйича илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Апелляция бўйича қабул қилинган ОАК Раёсатининг якуний қарори беш иш куни ичида апелляция берган шахсларга, шунингдек Кенгашга тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва спорт ишлари вазири Т. КУЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 14 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 28 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 17 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 18 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 23 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 22 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 15 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижроия аппарати раҳбари О. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 16 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда; 2014 й., 52-сон, 637-модда; 2015 й., 13-сон, 160-модда)