Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш ва декларациялашни ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида»ги Давлат божхона қўмитаси буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 23 декабрдаги 162-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш ва декларациялашни ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3, 1993 йил 14 октябрь), иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 январь,
01-02/20-6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 91-модда)