13.02.2013 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.02.2013 йилдаги 37-сон
Kuchga kirish sanasi
18.02.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бутунжаҳон банкининг Халқаро ривожлантириш ассоциацияси билан молиявий ҳамкорликда «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1614-сон қарорини бажариш юзасидан ва соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 25 та тажриба шаҳар оилавий поликлиникаларида бир нафар яшовчи ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш механизми жорий этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба шаҳар оилавий поликлиникаларининг бюджети 4,2 баравар, биркитилган бир нафар яшовчи ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи 4 баравар, аҳолини дори-дармонлар билан таъминлаш харажатлари 2,5 баравар кўпайтирилганлиги, шунингдек минтақаларда аҳолининг ёш ва жинс таркибини ва касалланишни ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг бир текис тақсимланиши таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диагностика ва даволашнинг замонавий стандартларини жорий этиш, шаҳар оилавий поликлиникаларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳисобига аҳолига текин ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатилиши яхшиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш тизимини ислоҳ қилиш борасида тўпланган ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг қолган 155 та шаҳар оилавий поликлиникаларини бир нафар яшовчи ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш шартларига: Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида — 2013 йилдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида — 2014 йилдан бошлаб, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 2015 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилоятининг 15 та туман марказий касалхоналарини икки турдаги контрактлар тузиш асосида молиялаштириш: 3 та касалхонада даволаб юборилган бир нафар бемор ҳисобига хизматлар қиймати ва ҳажмидан келиб чиқиб ҳамда 12 та касалхонада — тасдиқланган норматив кўрсаткичларга мувофиқ харажатлар сметаси бўйича ҳақ тўлаш юзасидан эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маьқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 1 мартдан бошлаб Фарғона вилоятининг туман марказий касалхоналарини вилоят молия бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида контрактлар тузиш асосида молиялаштириш бўйича эксперимент амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2013 йил 1 мартгача бўлган муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда Фарғона вилоятидаги туман марказий касалхоналарини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалхонага жойлаштириш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштиришнинг режадаги ҳажмини белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман марказий касалхоналарининг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ажратиш тартибига алоҳида эътибор қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюроси ҳузурида уч штат бирлигидан иборат молиялаштириш ислоҳотлари мониторинги бўлимини ташкил этиш, уларни Халқаро ривожлантириш ассоциацияси томонидан бериладиган кредит маблағлари ҳисобига таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 13 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 87-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)