05.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2422
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи , 05.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2422
Kuchga kirish sanasi
11.02.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
(буйруғнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2422]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 382-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ–700-сон «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда) мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий жиҳозлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон «Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сон «Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 28 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16 сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий жиҳозлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р.‎

Тиббий жиҳозлар номи ‎

1.‎Милк электродлари*‎
2.‎Ўт йўлларини дренажлаш учун найчалар‎
3.‎Оддий дренаж найчалар‎
4.‎Нафас фильтрлари‎
5.‎Нафас шланглари*‎
6.‎Блекмор зондлари‎
7.‎Ошқозон зондлари ‎
8.‎Ичак интубацияси учун Эббот найчалари‎
9.‎Коронарография учун катетерлар ‎
10.‎Сийдик катетерлари‎
11.‎Турли хилдаги катетерлар (периферик вена, йўналтирувчи ва бошқалар), ангиокатлар‎
12.‎Эндохирургия учун клипсалар (упаковка)‎
13.‎Қолип олиш учун пластмасса қошиқлар ‎
14.‎Стоматологик кўриш набори (пластик)‎
15.‎Гинекологик кўриш набори, вагинал ойна (пластик)‎
16.‎Коронар ўтказгичлар‎
17.‎Жўмраклар (сарфлов материаллари)‎
18.‎Анестезия қилиш учун набор (спинал) ‎
19.‎Трансдермал (тери орқали) дренажлаш учун тўплам‎
20.‎Плазмафильтрлар‎
21.‎Барча турдаги пульпаэкстракторлар‎
22.‎Римерлар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)*‎
23.‎Қон тайёрлаш учун шиша идишлар‎
24.‎Нафас йўллари санаторлари‎
25.‎Скарификаторлар‎
26.‎Стоматологик карпул игналари‎
27.‎Файллар (илдиз каналларига ишлов бериш учун)*‎
28.‎Эндотрахеал трубкалар ўтказгич билан‎
29.‎Кўп маротаба қўлланиладиган шприцлар‎
30.‎Диализатор**‎
31.‎Артериал қон ўтказувчи магистраль**‎
32.‎Вена қон ўтказувчи магистраль**‎
33.‎Артериал диализ игнаси**‎
34.‎Вена диализ игнаси**‎
35.‎Диализ катетери**‎

36.‎

Стерил тиббий резина қўлқоплар ‎

37.‎

Ностерил тиббий резина қўлқоплар ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* ўрнатилган тартибда стерилизация (буғ ва қуруқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишдан ташқари) қоидаларига риоя қилган ҳолда қайта ишлатиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилади
(илова матни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 75-модда; 2016 й., 29-сон, 354-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)