Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2018 19.12.2012 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.12.2012 йилдаги 355-сон
Kuchga kirish sanasi
19.12.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 178-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 19 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 178-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензиялар талаблари ва шартлари, сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби, телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматининг сифат нормативлари бажарилиши ҳамда уларга риоя қилиниши, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат назорати органи ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси тавсияларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганиш ваколати берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат ва мониторинг якунлари бўйича хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика бюджети ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бюджети маблағларидан Инспекциянинг жорий таъминоти молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан Инспекция ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолияти шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ходимларни Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ муайян йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва ҳар ойлик тўловлар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ йил чораги якунлари бўйича ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инспекция тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Инспекциянинг жойларда ўз ҳудудий бўлинмалари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция тузилмасига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инспекцияга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғининг унинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъатининг, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси ҳамда Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ишчи гуруҳининг раҳбари, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар инспекцияларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб рақамига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатувчи, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси тизими ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензия талаблари ва шартлари ҳамда сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бажарилиши;
(10-банднинг иккинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мақсадли йўналишлар ва белгиланган нормаларга мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишнинг ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлиги, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакали кадрлар билан таъминланганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рақамли имзолар соҳасида, шу жумладан электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларида ўз ваколатлари доирасида ахборот хавфсизлигини ҳамда фавқулодда вазиятларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда улардан давлат манфаатлари учун устувор фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида фойдаланиладиган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мобил алоқа тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, радиочастота спектридан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ва радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини чет элдан олиб келиш, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хизматлар сифати бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги ҳамда почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ҳисобланган санкциялар миқдорларининг ўз вақтида тўланиши ва ҳаққонийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар билан биргаликда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радиочастота спектридан фойдаланишнинг ҳолати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси корхоналари ва ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини белгиланган тартибда назорат қилади, мониторинг олиб боради ва ўрганади, уларнинг якунлари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг жорий ҳолатини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ресурслари ва интерактив давлат хизматларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг қулайлигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганишлар натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юборади;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимлари, маълумотлар узатиш ва алмашиш идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси ҳолатини таҳлил қилади ва баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини ўрганиш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этади;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида, хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда мониторинг ва назорат ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан муайян фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари кўрсатишда, шунингдек алоқа тармоқлари, ахборот тизимлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва улардан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
(11-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа тармоқлари, ахборотлаштириш воситалари ва тизимлари ишлатилиши ва яратилиши бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторинги ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, топширилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида қўлланадиган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш ва калибрлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатларини зарур ҳолларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматларига тарифларнинг тўғри қўлланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларнинг, алоқа, ахборотлаштириш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг иш тартиби ва уларни тартибга солувчи бошқа ахборотларнинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилигини, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг тўлиқлиги ва муддатларини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқларининг янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоида бузилишлари ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, қоида бузилишларига доир Инспекция ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, кўрсатилаётган почта алоқаси ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда молиявий санкциялар ҳисоблайди, уларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;
(11-банднинг йигирма бешинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа маҳсулотлари сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари параметрларига, юқори частотали қурилмалар ва радиоэлектрон воситалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларини алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек республика ваколатли органларининг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли бошқарув органларининг кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш тартибига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бўйича статистик ҳисоботларнинг ишончлигига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ва ривожланиши тўғрисида ахборотларнинг ишончлилиги таъминланиши ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобланган молиявий санкцияларнинг белгиланган муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланиши ва тўланаётган молиявий санкцияларнинг суммаси тўғрилигини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалдаги нормалар, стандартлар, техник регламентлар талаблари бажарилишини, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифатини яхшилашни, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни профилактика мақсадида ўрганади;
(11-банднинг ўттиз учинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоида бузилишлар профилактикаси, уларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни бажариш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш, мобил алоқа тизимлари ва тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидалари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади, алоқа ва ахборот технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзолар соҳасида қоида бузилишлари мониторингини олиб бориш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электралоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан уланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимлари тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг бажарилиши юзасидан ўз ваколати доирасида назоратни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот хавфсизлиги технологияларини, шу жумладан фойдаланилиши чекланган маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш, шунингдек ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маҳсулотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини текширишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, нормалар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий санкциялар қўллаш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш доирасида қонун ҳужжатларининг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса ушбу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни давлат назорати тегишли органларига белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, ахборот технологиялари соҳасидаги масалаларни текшириш, ўрганиш ва кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар талаблари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникация воситалари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш;
(12-банднинг еттинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радионурланишлар нормаси ва параметрлари бузилганда, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда тўсқинлик қилишга олиб келган ҳолларда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Инспекция ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялардан ўз ваколатларини амалга ошириш учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги техник ҳужжатлар, қоидалар, воситаларнинг иш нормаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида, улар билан келишилган режа-жадвал бўйича уларнинг фаолиятини белгиланган тартибга мувофиқ ўрганиш;
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт хулоса олиш учун текшириш ва мониторинг натижаларини ваколатли органларга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситаларнинг техник ҳолати, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситалар ва иншоотлардан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қурилиш нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битимлари талаб ва шартлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ҳолларда уларга огоҳлантиришлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битимларининг талаб ва шартлари бузилганлиги учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, уларни бекор қилиш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таклифлар киритиш;
(12-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарорига мувофиқ телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;
(12-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратни амалга ошириш масалалари бўйича экспертиза, таҳлил ва баҳолаш, шунингдек илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда камчиликка йўл қўйган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига давлат назорати доирасида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инспекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ва тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг
ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 218 нафар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улардан: бошқарув ходимлари — 19 нафар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ходимлари — 153 нафар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамчи ходимлар — 46 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 5-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари қўшимча лавозими киритиш тўғрисида» 2002 йил 3 декабрдаги 419-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 67-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорининг 1-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 6-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й.. 8-сон, 46-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й.. 9-10-сон, 50-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 февралдаги ПҚ-277-сон қарори)» 2006 йил 16 мартдаги 47-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й.. 3-сон, 22-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарори)» 2006 йил 21 августдаги 178-сон қарорига илованинг 1 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 22-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2007 йил 2 апрелдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 17-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2009 йил 22 августдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 63-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 40-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозими киритиш тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 263-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 декабрдаги 306-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 87-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 64-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда; 2013 й., 40-сон, 528-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 15-сон, 167-модда; 2015 й., 15-сон, 178-модда, 26-сон, 338-модда)