Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019 20.12.2012 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.12.2012 йилдаги 358-сон
Kuchga kirish sanasi
20.12.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 869-сонли «Радиациявий аварияларни прогоноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорларининг талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жойларда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши масалаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги мавзули тактик-махсус машқларни ўтказсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ҳудудий ҳамда функционал ёрдамчи тизимлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И.Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарорига
1-ИЛОВА

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг асосий вазифалари, таркиби ва уни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ўзида табиий, техноген ва бошқа хусусиятга эга бўлган, жойнинг радиоактив ифлосланиши билан бирга кечадиган (радиациявий авариялар) фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирадиган ташкилий-техник тизимни ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлардан хабардор қилиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг асосий вазифалари ва мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий, техноген ва бошқа тарзда келиб чиқадиган радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатишда радиация хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини (концепциясини) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни, шунингдек уларга олиб келадиган ташқи ва ички таҳдидларни прогнозлаштириш, уларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш чора-тадбирларини режалаштириш ва улар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг кичик тизимлари фаолият кўрсатишини ташкил этиш ва уларнинг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфли объектлар ва участкаларда радиациявий вазиятини мунтазам кузатиш ва назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш (радиация мониторинги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар таҳдиди ёки юзага келиш хавфи бўлган тақдирда хабардор қилиш ва ҳаракат қилиш учун мўлжалланган Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситалари доимий тайёргарлигини ташкил этиш ва ҳолатини назорат қилиш чора-тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун мўлжалланган моддий ва молиявий ресурслар захирасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларига жалб этиладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий суғурта қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш ишларида қатнашган ҳамда чекланган йўл қўйиладиган миқдордан ортиқча нурланган шахсларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида уларга имтиёзлар ва тиббий-психологик реабилитацияни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизлик ва радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг мақсадлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни радиациявий ҳимоя қилиш тадбирларини олдиндан ўтказиш, радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини минималлаштириш ва тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реал радиациявий вазият тўғрисида маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ахборот алмашиш, шунингдек ахборот-таҳлил кичик тизимларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ушбу ахборотни Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқаруви органларига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Радиациявий аварияларини прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими республика ҳудудида радиациявий вазиятнинг ҳолати, радиациявий вазиятнинг барқарорлигига хавф солувчи манбалар ва жараёнларни барвақт аниқлаш ва таҳлил қилиш устидан доимий назорат (мониторинг)ни таъминлаш ва радиациявий вазиятни баҳолаш натижалари асосида барқарор радиациявий вазиятни сақлаб қолиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўриш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ҳудудий, функционал ва ахборот-таҳлил кичик тизимларидан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий тизимлари ўз ҳудудлари доирасида радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Функционал кичик тизимлар ушбу Низомнинг 15—21-бандларида кўрсатилган радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш бўйича муайян функцияларни амалга ошириш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви республика органларининг ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими республика, маҳаллий ва объектлар даражаларига бўлинади. Ҳар бир даража:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлик қилувчи орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик бошқариш органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатишнинг куч ва воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника захиралари ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Раҳбарлик қилувчи органлар — бу аҳоли ва ҳудудларни радиациявий хусусиятли таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган органлар. Улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар даражасида — радиациявий хавфли объект/ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган объект раҳбарияти (маъмурияти) билан ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кундалик бошқариш органлари — бу радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш бўйича кучлар ва воситаларни бевосита бошқариш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет» маркази), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий даражада — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар даражасида — радиациявий-хавфли объектлар/ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчиларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (мутахассислар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Атроф муҳитнинг ҳолати устидан радиациявий назоратни ҳамда аҳоли ва ҳудудларни радиациявий авариялар оқибатларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш вазифасига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, улардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш кучлари ва воситалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтисослаштирилган тузилмалар (бўлинмалар) таркибига кўра идоравий, ҳудудий ва объектлар тузилмаларига бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг радиациявий назоратни амалга ошириш ҳамда радиациявий разведка ва ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган тузилмалари идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларга тегишли бўлади. Идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг асосини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзгидромет» марказининг тузилмалари ташкил этади;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ихтисослаштирилган тузилмалар давлат бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, корхоналар ва муассасаларнинг тузилмалари, шунингдек улар негизида ташкил этиладиган юқори тайёргарлик фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳисобланадиган махсус ҳимоянинг йиғма мобил отрядлари вилоят бўлинмалари билан ифодаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектли ихтисослаштирилган тузилмалар авария-техник командалари (гуруҳлар), радиациявий разведка, махсус ишлов бериш гуруҳлари ва радиациявий-хавфли объектларда ташкил этиладиган бошқа тузилмалар билан ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ва ҳудудларни радиациявий ҳимоя қилиш, радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг оқибатларини минималлаштириш ва тугатиш тадбирларини олдиндан ўтказиш мақсадида Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими даражаларининг ҳар бирида уларнинг бошқарув органлари хатти-ҳаракатлари ва куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги режалари ишлаб чиқилади. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ҳар бир даражасида саъй-ҳаракатлар режаси ўз вақтида ишлаб чиқилиши учун кундалик бошқарув органлари жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшилмалари, қисмлари ва муассасалари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув тузилмалари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг амал қилишини таъминлаш бўйича давлат органларининг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш тизимини ташкил этиш ва унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитнинг радиациявий ифлосланишидан хабардор қилиш ва оқибатларини тугатиш бўйича махсус орган – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиациявий ва ядровий хавфсизлик бўйича комиссия орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини молиявий ва ресурслар билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик бошқарув органлари фаолиятини, Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйича радиациявий вазият устидан мониторинг натижалари бўйича маълумотлар тўплайди, уларни таҳлил қилади ва алмашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро ҳамкорлик қилувчи тузилмаларни радиациявий авария хавфи ёки у юз берганлигидан хабардор қилади ва уларга биринчи бўлиб муносабат билдириш ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоациявий авария (радиологик терроризм) кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли барча қатламларини радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари) шароитларида ҳаракат қилишга ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий-хавфли зонани разведка қилишга, ионлаштирвчи нурланиш манбаини идентификация қилишга, шахсий таркиб (ходимлар) ва жойга махсус ишлов беришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирага қўйиладиган моддий-техника ресурсларининг миқдори ва таркиби бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча даражаларда радиациявий авариялардан хабардор қилиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларни режалаштириш юзасидан ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларда биринчи бўлиб ҳаракат қилиш куч ва воситалари тайёрланишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва уларни тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш, шу жумладан радиологик терроризм ҳаракатлари соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, сув (очиқ ва ёпиқ манбалари)нинг радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)нинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш, радиациявий-хавфли материаллар (улар кўмилгунига қадар) манбаларини вақтинча сақлаш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар кенгайишига йўл қўймаслик ва уларнинг оқибатларини тугатиш ишларига жалб этиладиган ходимлар (шахсий таркиб) учун радиациявий хавфсизлик режимини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий-хавфли объектлар ва ҳудудлар яқинида ҳамда бевосита ўша жойларда радиациявий фонни доимий асосда ўлчайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказини ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларини (тезкор навбатчилар гуруҳларини) жорий ва тезкор маълумотлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиактив ифлосланиш зоналари чегараларини, жойнинг радиометриясини аниқлаш ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбаини бирламчи идентификациялаш бўйича ишларни бажаришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)нинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш ишларини бажаришга жалб этилган ходимлар (шахсий таркиб)нинг якка тартибдаги ва жамоавий дозиметрик назоратини, шунингдек уларнинг тиббий ҳимоя қилинишини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича ишларни олиб борган ҳамда чекланган йўл қўйиладиган миқдорлардан ортиқча нурланган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашади, шунингдек уларга имтиёзлар берилишини ва улар тиббий-психологик реабилитация қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари ходимларини (биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳларини) радиактив ифлосланиш ўчоғида ҳаракат қилишга ўқитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.

17. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари, озуқа, ўтлоқлар ва яйловлар тупроғи ва ўсимликлари радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерлари, экинзорлари ва маҳсулотлари радионуклидлар билан ифлосланишидан хабардор қилиш ҳамда радиациявий фон белгиланган нормалардан ортиқча эканлиги аниқланган тақдирда радионуклидлар билан ифлосланиш даражасини пасайтириш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий авариялар юзага келиши хавфи бўлган тақдирда уларни барвақт аниқлаш ва уларга муносабат билдириш, дезактивизация қилиш ишларини ўтказиш бўйича хатти-ҳаракатларга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озуқа ва қишлоқ хўжалиги экинзорлари тупроғи ва экинзорлар радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши ҳолатларидан хабардор қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат божхона қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив материаллар республика ҳудудига/ундан/у орқали олиб кирилиши/олиб чиқилиши/транзити устидан радиациявий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқаруви органларини белгиланган нормалардан ортиқча радионуклидлар мавжуд бўлган материаллар республика ҳудудидан/га олиб чиқилиши/олиб кирилишининг рухсат берилмаган уринишлари аниқланиши ҳолатлари тўғрисида хабардор қилади, ва белгиланган тартибда уларнинг олиб кирилиши/олиб чиқилишига йўл қўймаслик, шунингдек уларни жўнатувчига қайтариш тартиб-таомиллари ташаббуси билан чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши устидан божхона назорати, шунингдек радиациявий аварияларни барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитнинг радиоактив ифлосланишини пасайтиришга ва/ёки улар ҳақида хабардор қилишга йўналтирилган ишлаб чиқилган тадбирлар саноат объектлари томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
антропоген манбалар атроф муҳити, шунингдек уларнинг таъсири зонасига кирадиган объектлар атрофи ва яқини радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолати устидан кузатиш ва назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳит (ҳаво, сув ва тупроқ) радионулидлар билан ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига), шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари) ўчоқларида сув, ҳаво ва тупроқ намуналарида радионуклидлар мавжудлиги бўйича ишларни бажаришга доимий тайёргарлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни, шунингдек уларга олиб келган ички ва ташқи таҳдидларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларини режалаштиришда ва уларнинг амалга оширилишини таъминлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, кенгайтириш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини радиациявий авариялар ва радиологик терроризм ҳаракатлари юзага келиш хавфи бўлган тақдирда тезкор ҳаракат қилишга тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизлик ва радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Ўзгидромет» маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторингнинг мавжуд постлари билан боғлиқликда аҳоли пунктлари ҳудудида атмосферанинг ерга яқин қатламининг радиоактив ифлосланишини назорат қилувчи идоравий тизимнинг фаолиятини ташкил этади ва таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларни (радиациявий вазиятни аниқлаш ва прогноз қилиш бўйича гуруҳларни) ташкил этади ва уларнинг радиациявий авариялар (радиологик терроризм) ўчоқлари ва ўчоқлари яқинида ҳаракат қилишга доимий тайёргарлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосферанинг ерга яқин қатлами радиоактив ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари ҳудудидаги радиациявий вазиятнинг ҳолати тўғрисидаги жорий ва тезкор маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказига ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига) етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши ҳолатларини прогнозлаштириш ва барвақт аниқлаш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича қарорлар қабул қилишда Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг раҳбар органларини ва кундалик бошқарув органларини эксперт қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш ва улар пайдо бўлиши хавфини барвақт аниқлашнинг замонавий усулларини, шунингдек биринчи бўлиб муносабат билдириш бўлинмалари ходимларини ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив материалларнинг турлари, тартиби ва қувватини узил-кесил идентификациялаш бўйича ишларни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш (кўмиб ташлаш) ишларини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитасининг портал мониторинг тизими зарур тарзда ишлашини қўллаб-қувватлаш учун илмий ва техник кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш марказини ва ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизматларини (тезкор навбатчилар гуруҳларини) жорий ва тезкор ахборот билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ихтисослаштирилган тузилмаларининг радиациявий авариялар (радиологик терроризм ҳаракатлари)дан хабардор қилишга ва уларнинг оқибатларини тугатишга доимий тайёргарлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар оқибатларини тугатиш ишларини бажаришда идоравий ходимлар устидан якка тартибда ва жамоавий радиациявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва тугатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган тузилмалари (биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳлари) ходимларини радиактив ифлосланиш ўчоғида ҳаракат қилишга ўқитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари ҳузурида янгидан ташкил этиладиган ҳудудий идоралараро комиссиялар орқали маҳаллий даражадаги Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини таъминлашга доир тадбирлар амалга оширилиши устидан назоратни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар (ташкилий, профилактик, муҳандис-техник ва бошқалар) самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни радиациявий авариялардан (радиологик терроризм ҳаракатларидан) ва уларнинг оқибатларидан ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, корхоналар ва муассасалар фаолиятини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ҳудудда ташкил этилган ва (ёки) жойлаштирилган ҳудудий, идоравий ва объектлар ихтисослаштирилган тузилмалари куч ва воситаларининг тайёргарлигини ва уларни доимий тайёр ҳолатда сақлашни назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланиши устидан давлат ҳисоби ва назорати тизими фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқарувининг республика ва ҳудудий органлари ўртасида маълумотлар тўпланиши, таҳлил қилиниши ва алмашинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялардан хабардор қилиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш учун мўлжалланган моддий ва молиявий ресурслар захирасини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ахборот-таҳлил кичик тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ахборот-таҳлил кичик тизими ўзида табиий, техноген ва бошқа хусусиятга эга бўлган, жойнинг радиоактив ифлосланиши билан бирга кечадиган (радиациявий авариялар) фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг навбатчи-диспетчерлик (диспетчерлик) хизматларини бирлаштирадиган ташкилий-техник тузилмани ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ахборот-таҳлил тизимининг асосий вазифаси — радиациявий хавфсизликнинг белгиланган нормалари ортиқча бўлиши ҳолатлари тўғрисида бошқарув органларига ва Радиациявий аварияларини прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг куч ва воситаларига тезкор хабар берилишини таъминлаш ҳамда юзага келиши таҳдидини бартараф этиш, шунингдек радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш мақсадида ҳаракат қилиш механизмлари ташаббуси билан чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг ахборот-таҳлил кичик тизими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш маркази, шунингдек ваколатли вазирликлар ва идораларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий даражада — фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ахборот-таҳлил хизмати ҳамда ваколатли вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари навбатчи-диспетчерлик хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар даражасида — радиациявий-хавфли объектлар/ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган объектларнинг навбатчи-диспетчерлик хизмати билан ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ахборот-таҳлил тизими фаолиятига амалий раҳбарлик қиладиган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кризис вазиятларни бошқариш маркази ахборот-таҳлил кичик тизимининг мувофиқлаштирувчиси ва бош органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ахборот-таҳлил кичик тизими ҳамда умуман бутун тизим фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти методик раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ахборот-таҳлил кичик тизимида маълумотлар айирбошлаш умумий фойдаланиладиган алоқанинг глобал тармоғи (Интернет) негизида ташкил этиладиган ҳимояланган компьютер тармоғи бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими амал қилиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими ҳам умуман республика ҳудудида, ҳам жойларда юзага келадиган радиациявий вазиятга боғлиқ равишда қуйидаги уч режимдан бирида фаолият кўрсатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кундалик режим қулай радиациявий вазиятда, яъни аҳолининг радиоактив нурланиши ва ҳудудларнинг радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши хавфи юзага келиши таҳдиди мавжуд бўлмаганда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режимда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларининг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёргарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлил кичик тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника ва молиявий ресурслар захирасини тўлдириш ва янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфли объектлар фаолият кўрсатиши барқарорлигини ошириш ва радиациявий жиҳатдан нобоп ҳудудларда экологик вазиятни соғломлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг барча элементлари фаолиятини ҳар томонлама (норматив-ҳуқуқий, ташкилий, моддий-техник, молиявий) таъминлаш тадбирлари бажарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) юқори тайёрлик режими жой (ҳудудлар) радионуклидлар билан ифлосланиши билан бирга кечадиган ва аҳолининг белгиланган нормалардан ортиқча радиоактив нурланишига олиб келувчи турлича хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият юзага келиши хавфи бўлган тақдирда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режимда радиациявий хавфли объектлар ва ҳудудларда фавқулодда вазиятлардан (радиациявий авариялардан) хабардор қилиш ва уларни тугатиш бўйича режалар амалга киритилади. Уларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлик қилувчи органлар ва бошқарув органларининг улар доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилик қилиши ташкил этилади;

потенциал хавфли объектлар ва участкаларда (ҳудудларда) радиациявий вазият устидан мониторинг олиб бориш кучайтирилади, уларда радиациявий фонни ўлчаш карралиги кўпаяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган тузилмалар (бўлинмалар) ҳамда моддий-техника ва молиявий ресурслар захираси ҳаракатга тайёрлик ва улардан белгиланган вазифа бўйича фойдаланиш ҳолатига келтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларнинг эҳтимоли бўлган ёки юзага келган ўчоқлари туманларига радиациявий назорат ва кузатишни кучайтириш мақсадида радиациявий назоратнинг мобил гуруҳлари юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтимоли бўлган радиациявий аварияларнинг кўламлари ва оқибатларини прогнозлаштириш асосида аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларни таъминлаш бўйича тадбирлар усуллари бўйича зарур тузатишлар киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фавқулодда режим жойнинг радионуклидлар билан ифлосланишига ва аҳолининг белгиланган нормалардан ортиқча радиоактив нурланишига олиб келган турлича хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият юзага келганда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режим ундан олдинги юқори тайёрлик режимини четлаб ўтган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда режимда радиациявий авариялар кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш бўйича режалар амалга киритилади. Уларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлик қилувчи органлар ва бошқарув органларининг улар доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилик қилиши ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун радиоактив ифлосланиш ўчоқларига биринчи бўлиб ҳаракат қилиш гуруҳлари юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника ресурслари захираси жорий таъминлашга ва белгиланган вазифасига кўра фойдаланишга ўтказилган ҳолда тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий назорат ва кузатишни кучайтириш мақсадида радиациявий авариялар ўчоқлари юзага келган туманларга ва улар билан чегарадош ҳудудларга радиациявий назоратнинг мобил гуруҳлари юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзага келган радиациявий авариянинг кўламлари ва оқибатларидан келиб чиқиб аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларни ҳар томонлама таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ташкил этилади ва амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив ифлосланиш ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида раҳбар органларни ва бошқарув органларни доимий хабардор қилиш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий авариялар таҳдиди ва юзага келишида саъй-ҳаракатларни режалаштириш юзасидан ташкилий-методик раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими амал қилишига қўйиладиган алоҳида талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Моддий-техника ва молиявий ресурслар захираси радиациявий аварияларнинг олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни тугатиш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш учун мўлжалланган ҳамда зарур етарлилик тамойили бўйича ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ва объектлар даражаларида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Захирага қўйиладиган ҳудудий моддий-техника ресурслари миқдори ва таркибини фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тавсиялари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди (радиациявий-хавфли объектларда – объект тасарруфида бўлган ташкилот маъмурияти).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Молиявий ва моддий-техника ресурслари захираларини ҳисобга олиш, сақлаш, жамлаш ва янгилаш, шунингдек уларни ҳисобдан чиқаришни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Радиациявий авариялар таҳдидлари ва оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини молиялаштириш радиациявий ифлосланиш зоналаридаги объектлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг, суғурта жамғармалари ва бошқа манбаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Радиациявий авария таҳдидини ёки унинг оқибатларини тугатиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарорига
2-ИЛОВА

Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси

Фойдаланилган қисқартмалар: ДБҚ — Давлат божхона қўмитаси; ФВВ — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзР ФА — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФВВ КВБМ — Кризис вазиятларни бошқариш маркази; ИНМ — ионлаштирувчи нурланиш манбаи.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартиб ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилганда ўтказиладиган тадбирларнинг навбатлилигини ва уларни бажарувчиларни, шунингдек аҳоли ва ҳудудларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳаракат қилиш бўлинмаларига юкланадиган асосий вазифаларни ҳамда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I . Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаи (ИНСМ) — фаол ҳаракатлар билан топилган ёки аниқланган ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари (ИНМ) миллий реестрига киритилмаган радиоактив модда ёки ядровий материал.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракат қилиш бўлинмалари — жойнинг радиациявий ифлослантириш ўчоғи юзага келишидан хабардор қилиш ва (ёки) аниқлаш (радиациявий разведка), уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик (белгилаш ва чеклаш) ҳамда тугатиш (ИНМни зарарсизлантириш, дезактивлаштириш) бўйича ишларни ўтказиш учун мўлжаллаб махсус тайёрланган ва жиҳозланган тузилмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Санкцияланмаган (эгасиз) ИНМ топилганда тадбирларни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддалар (РМ) ва радиоактив чиқиндилар (РАЧ) айланиши субъектларида уларнинг, шунингдек топилган ёки РМ ва РАЧ йўқолиши аниқланган ҳолларда улар бир соат мобайнида бу тўғрида юқори ташкилотни (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини, Давлат хавфсизлик хизматини ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини хабардор қилади. Топилган ва ҳисобга олинмаган РМ ва РАЧ ҳисобга қўйилади (Вазирлар Маҳкамасининг «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори).
(II бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РМ ва РАЧ айланиши субъектларининг жавобгарлиги доирасидан ташқарида ИНСМ топилган ёки аниқланган тақдирда ўзаро хабардор қилиш ушбу Тартибга иловага мувофиқ ИНСМ топилганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ топилган тақдирда ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳодиса рўй берган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва (ёки) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаракат қилиш бўлинмалари кучлари билан радиациявий разведка амалга оширилади. Радиациявий разведка якунлари бўйича жойнинг радиациявий ифлосланиш зонаси (ўчоғи) аниқланади ва белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий (идоравий) Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) радиациявий хавфсизлик бўлими (РХБ) мутахассислари томонидан радиациявий режим белгилангандан кейингина ҳаракат қилиш бўлинмалари радиациявий заҳарланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларига қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ топилган (аниқланган) жойда ўтказиладиган барча тадбирлар ишлар раҳбари (қарор қабул қилувчи шахс)нинг назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг етиб келган мутахассислари (экспертлари) тақдим этган таклифлар асосида қабул қилган қарорига мувофиқ амалга оширилиши керак. ИНСМ топилган жойда ишларни ўтказиш юзасидан қарор ҳудудий (идоравий) ДСЭММнинг радиациявий хавфсизлик бўлими эксперти (мутахассиси) таклифисиз қабул қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркиби радиациявий ифлосланиш ўчоғида ишлаш учун нафас олиш органлари ва терини ҳимоялаш, шунингдек якка тартибда ва гуруҳли радиометрик назорат воситалари (дозиметрлар) билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровиявий авариялар ва (ёки) ядровий қўпорувчилик ҳодисалари рўй берганда ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркибига радиациявий ифлосланиш ўчоғидаги ишлардан олдин специфик йодли профилактика қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий ифлосланиш ўчоғидан чиқиш чоғида барча ходимлар ва шахсий таркиб якуний махсус ва санитария ишловидан ўтиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ИНСМ топилган (аниқланган) ҳолларда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ топилганлиги (аниқланганлиги) тўғрисида ахборот олингач назорат қилувчи органлар ва тегишли мудофаа тузилмалари ўзларига юкланган функцияларга мувофиқ тадбирларни бажаришга киришадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган махсус орган (комиссия) орқали ИНСМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш бўйича тадбирларга жалб этиладиган назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг, бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларга Мудофаа вазирлиги қўшилмалари, қисмлари ва муассасаларини жалб этиш тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлашга киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ топилганлиги ҳолати тўғрисида вазирликлар ва идораларни, шунингдек мудофаа тузилмаларини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳодиса (топилган) жойига тезкорлик билан етиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий разведкани ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий ифлосланиш ўчоғи (РИЎ) кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларини амалга оширишни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий ифлосланиш ўчоғи (РИЎ)даги ишларга жалб этиладиган шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РИЎдаги дезактивация ишларининг ҳамда махсус ишлов бериш пункти (МИБП)да шахсий таркибни ва техникани махсус кўрикдан ўтказишнинг сифатини назорат қилиш;

юқори ва ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларининг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳодиса (топилган) жойига етиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий разведкани ва материални идентификациялашни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазиятни (хавфлиликни) баҳолаш ва радиациявий хавфсизлик режимини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РИЎнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РИЎдаги ишларга жалб этиладиган ходимларни ва шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РИЎдаги дезактивация ишларининг ҳамда махсус ишлов бериш пункти (МИБП)да шахсий таркибни ва техникани махсус кўрикдан ўтказишнинг сифатини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни идентификация қилиш натижаларини ҳужжатлаштириш, шунингдек улар бўйича юқори ва ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини хабардор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегона шахсларни ва автотранспорт воситаларини киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудудини ўраб олиш ва қўриқлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамларни ва бегона автотранспортни хавфли зона ҳудудидан эвакуация қилишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув органларини, ўзаро ҳаракат қилувчи ва назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни ўтказилган махсус ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро ҳаракат қилувчи ва назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни республика ҳудуди орқали (унга ва ундан) транзит бўйича олиб кириш (олиб чиқиб кетиш) юзасидан радиациявий назоратни амалга ошириш чоғида ИНСМ топилиши (аниқланиши) ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни дастлабки радиометриялаш ва идентификациялашни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни ва аҳолини ИНСМнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМларни олиб киришга ёки транзит бўйича (жўнатувчига) қайтаришга, шунингдек уларнинг санкциясиз олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик бўйича тартиботлар юзасидан белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялаш ва олиб чиқиб кетиш ишлари тугагунгача ИНСМнинг дахлсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ҳар томонлама таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизмати:
(III-бўлимнинг ўттиз олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўпорувчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув ишлари натижасида аниқланган ИНСМ топилгандаги ҳаракатларга умумий раҳбарлик қилиш, ўзаро ҳаракат қилувчи бошқарув органларини ҳамда назорат қилувчи вазирликлар ва идораларни ИНСМ аниқланганлиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг, жалб этиладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳаракат қилувчи бўлинмалари ишлари натижалари тўғрисида ахборот алмашиш тартиби ва доираларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган ИНСМнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этиш (зарурат бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РИЎдаги ишларга жалб этиладиган шахсий таркибни якка тартибда дозиметрик назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, кейинчалик ходимлар томонидан олинган ионлаштирувчи нурланиш дозаларини якка тартибда ҳисобга олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
(III бўлимнинг қирқ иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлаш пункти РРЧКП учун топилган (аниқланган) ИНСМни кўмиб ташлаш бўйича тадбирлар комплексини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли хулоса бериш ва рухсатнома тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни идентификациялашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМнинг ҳисобга олинишини/ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори, мувофиқлаштирувчи ва ўзаро ҳаракат қилувчи органларни ИНСМни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ишларининг натижалари тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти (Ўзбекистон Республикаси ФА ЯФИ):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертларнинг етиб келишини ва уларнинг топилган радиоактив материални жойида (имкониятга кўра) идентификациялашда қатнашишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқ камерадаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда топилган (аниқланган) ИНСМнинг вақтинча сақланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлаш пункти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус автотранспортнинг ИНСМ топилган (аниқланган) жойга етиб келишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг махсус рухсатномаси олингандан кейин аниқланган ИНСМни юклаш ва доимий РРЧКП ёки вақтинчалик (Ўзбекистон Республикаси ФА ЯФИ) сақлаш жойига етказиб бериш;
(III бўлимнинг эллик учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топилган (аниқланган) ИНСМни кўмиб ташлаш (узоқ вақт сақлаш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСМ топилганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 51-сон, 579-модда; 2017 й., 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)