Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлиги хизматининг қарори , 21.11.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2402
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2402]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2017 йил 14 июлдаги 22, 30, 82-сонли «Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2914, 22.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22- сон, 242-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2005 йил 29 ноябрдаги 597, 8-сон билан Миллий хавфсизлик хизмати томонидан 2005 йил 30 ноябрдаги 145-сон билан тасдиқланган «Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1530, 2005 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 49-50-сон, 370-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2012 йил 23 октябрдаги 11, 33, 113-сонли қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22-сон, 242-модда) мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган, зарур билим даражасига ва намунали ҳарбий интизомга эга муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командирлари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Тавсияномалар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш тўғрисидаги қарор ҳарбий қисм командири томонидан ушбу ҳарбий хизматчининг бевосита командирлари тақдим этган тақдимнома ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорга асосан қабул қилинади. Бунда, муддатли ҳарбий хизматчининг хизмат давридаги ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик давомида эришган натижалари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирилишига оид якуний баҳоларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тест синовларининг натижалари инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий қисм командирлари муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш юзасидан холисона қарор қабул қилиниши учун шахсан жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ҳарбий қисмда ҳарбий интизом ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурлари ўзлаштириб борилиши ҳолатининг ҳисоби юритиб борилиши шарт. Гуруҳ, взвод, батальон ва бригада командирлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давридаги намунали ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги бўйича натижаларини холисона баҳолаб бориш учун шахсан жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Муддатли ҳарбий хизматчига ҳарбий интизом, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича баллар қўйиш бутун хизмат даври давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муддатли ҳарбий хизматчи намунали ҳарбий интизоми учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида назарда тутилган тартибда рағбатлантирилган (муқаддам берилган интизомий таъсир чорасининг бекор қилиниши бундан мустасно) бўлса, унга қуйидаги тартибда баллар қўйиб борилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисм командири томонидан рағбатлантирилган бўлса — 5 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий округ қўшинлари қўмондони (бирлашма командири) томонидан рағбатлантирилган бўлса — 10 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғи томонидан рағбатлантирилган бўлса — 15 балл;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2013 йил 5 июлдаги 7, 19, 50-сонли қарори (рўйхат рақами 2402-1, 31.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 31-сон, 423-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари томонидан рағбатлантирилган бўлса — 20 балл.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматчига муддатли ҳарбий хизмат даврида намунали ҳарбий интизоми учун кўпи билан 20 балл қўйилади. Бунда, ҳарбий қисм командири томонидан рағбатлантиришнинг сонидан қатъи назар, 5 баллдан ортиқ балл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Муддатли ҳарбий хизмат давомида назорат-текширув машғулотлари натижалари бўйича муддатли ҳарбий хизматчига жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик учун баҳо қўйиб борилади. Муддатли ҳарбий хизматчининг умумий тайёргарлик даражасини аниқлаш учун жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича баҳоларнинг умумий ўртача арифметик қиймати чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича баҳоларнинг умумий ўртача арифметик қиймати учун муддатли ҳарбий хизматчига қуйидаги тартибда баллар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4,0 дан 4,3 га қадар — 10 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4,4 дан 4,7 га қадар — 15 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4,8 дан 5,0 га қадар — 20 балл.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўртача арифметик баҳоси 4,0 дан кам бўлган муддатли ҳарбий хизматчига балл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тест синовлари ўтказилиши бошланишидан 5 кун олдин ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат даври учун жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича қўйилган умумий ўртача баҳолар ва балларнинг йиғма ведомости тузилади. Йиғма ведомост муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бевосита командирлари ва ҳарбий қисм командирининг ўринбосарлари томонидан имзоланади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма ведомостдан олинган кўчирмалар ҳарбий қисм штаби бошлиғининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланиб, тест синовлари бошланишидан 3 кун олдин ҳамма учун кўринарли жойга осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурлари ўзлаштирилганлигини якуний баҳолаш учун ҳар бир ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда ДТМ деб юритилади) томонидан тест синовлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовларини ўтказиш муддати тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тест синовлари ўтказилишидан бир ой олдин тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ДТМ билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастурларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар қўшинлари турларининг жанговар-хизмат вазифалари хусусиятлари инобатга олинган ҳолда намунавий тест саволлари ишлаб чиқилади. Мантиқий тестлар ДТМ томонидан, тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари иштирокида ишлаб чиқилади. Тест саволлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларига киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда ҳар йили қайта кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Муддатли ҳарбий хизматчиларни тест синовларидан ўтказиш учун ишлаб чиқилган тест саволларининг умумий сони 80 та саволдан ташкил топиб, улардан 40 таси– жанговар тайёргарликка оид, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарликка оид, 20 таси – мантиқий тестлардан иборат бўлади. Ҳар бир жанговар тайёргарликка оид тўғри ечилган тест саволи учун – 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарликка оид тўғри ечилган тест саволи учун – 1,1 балл, мантиқий тест учун – 1 балл қўйилади. Тест топшириқларини ечиш учун 2 соат берилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 дақиқа ажратилади. Тест синовлари ўтказиш учун умумий вақт 2 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ДТМдан тест синовларининг натижаларига оид расмий маълумотлар олингач, ҳар бир ҳарбий қисмда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган тест синовларининг натижалари ва хизмат даври давомида тўпланган балларнинг якуний ведомости тузилади. Якуний ведомост тўпланган балларнинг пасайиш тартибида тузилиб, ҳарбий қисм командирининг ўринбосарлари томонидан имзоланади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади. Якуний ведомостнинг нусхаси ҳарбий қисм штаби бошлиғининг имзоси ва гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест синовларининг натижаларига оид расмий ҳужжатлар билан бирга ҳамма учун кўринарли жойга осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тавсиянома бериш юзасидан якуний қарор қабул қилиш учун ҳар бир номзод муддатли ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, номзоднинг хизмат фаолиятига баҳо берилади, тест синовлари натижалари, намунали ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича тўплаган баллари ҳамда ҳар бир ҳарбий хизматчи тўплаган балларнинг умумий миқдори эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий интизомининг ҳолати, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари ва тест синовлари бўйича энг кўп балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчи муддатли ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилиш томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг, тавсиянома олишга муносиб, деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, юқори баллар тўплаган, бироқ хизмат фаолиятига салбий тавсиф берилган ҳарбий хизматчиларга, умумий йиғилиш ва бўлинма командирларининг ёзма мурожаати асосида ҳарбий қисм командирининг қарори билан тавсиянома берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўплаган балларининг миқдоридан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизмати даврида ҳарбий интизомни қўпол равишда бузган бўлиб, улар юзасидан хизмат суриштируви ўтказилган, ҳарбий қисм командирининг тегишли буйруқлари чиқарилган муддатли ҳарбий хизматчи тавсиянома олиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисмнинг рўйхатига киритилган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча нафар ҳарбий хизматчининг бир хил миқдорда балл тўплагани боис, 40 фоизли чеклашга амал қилишнинг иложи бўлмаса, бериладиган тавсияномалар сонини бундай ҳарбий хизматчилар сонига мос равишда оширишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат даврида давлат мукофоти билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчи тест синовларининг натижалари инобатга олинмай, тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома берилганда ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги ҳарбий қисм командирининг буйруғига қуйидаги мазмундаги банд киритилади: «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ўз ҳарбий бурчини виждонан адо этган ______________________________________ (ҳарбий унвони, фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳноманинг «Алоҳида қайдлар» бўлимига қуйидаги ёзув киритилади: «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун 20 __ йил «___» ______ куни ____ серияли ____________ рақамли тавсиянома берилди». Ушбу ёзув штаб бошлиғининг имзоси ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тавсияномалар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Тавсияномалар бланкалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияномалар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун масъулият ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилнинг март-апрель ойларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бошқармаларига муддатли ҳарбий хизматчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатиб ўтилган ҳисобот, тавсиянома олган ҳарбий хизматчилар рўйхати ва умумий йиғилиш баённомаларининг нусхалари юборилади. Берилган тавсияномаларнинг тикилган қисми ҳарбий қисм архивида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсияноманинг ўрнига унинг эгасининг аризасига кўра ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан дубликат берилади. Тавсиянома эгаси унинг йўқолганлиги ҳақида даврий матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини ҳарбий қисмга тақдим этиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ҳарбий қисмга қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқотилиши лозим. Тавсиянома дубликати янги бланкада унинг юқори ўнг бурчагида «Дубликат» ёзуви кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади, унга унинг аслида (тикилган қисмида) кўрсатилган маълумотлар киритилади. Дубликатнинг орқа томонига «20__ йил «___» _______даги ___________-сонли тавсиянома ўрнига берилди» деган ёзув киритилади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 20 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАЙМАН» 00000 - ҲАРБИЙ ҚИСМ КОМАНДИРИ
20 __ йил «___» ____________
________________________________ муддатли ҳарбий хизматчиларига хизмат даври учун жанговар ва
(бўлинма номи)
маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича қўйилган умумий ўртача баҳолар ва балларнинг
ЙИҒМА ВЕДОМОСТИ
Т. р.
Ҳарбий унвони
Ф. И. О.
Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича умумий ўртача баҳолар ва баллар миқдори
Намунали ҳарбий интизоми учун баллар
Балларнинг умумий миқдори
жанговар тайёргарлик бўйича
маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича
умумий ўртача баҳо
баллар миқдори
ким томондан рағбатлантирилган (буйруқ санаси ва рақами)
баллар миқдори
1.
2.
Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи
Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг моддий таъминот бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари
Батальон (взвод) командири
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2- ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАСДИҚЛАЙМАН» 00000 - ҲАРБИЙ ҚИСМ КОМАНДИРИ
20 __ йил «___» ____________
________________________________ муддатли ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган тест
(бўлинма номи)
синовларининг натижалари ва хизмат даврида тўпланган балларининг
ЯКУНИЙ ВЕДОМОСТИ
Т. р.
Ҳарбий унвони
Ф. И. О.
Жавоблар варақасининг рақами
Тест синовларининг натижалари
Тест синови натижаси бўйича тўпланган баллар миқдори
Намунали ҳарбий интизоми учун ҳамда жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича тўпланган баллар
Тўплаган балларининг умумий миқдори
жами тўғри жавоблар
жумладан
тўғри жавоблар сони
маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича
мантиқий тестлар бўйича
тўғри жавоблар сони
балл миқдори
тўғри жавоблар сони
балл миқдори
тўғри жавоблар сони
балл миқдори
1.
2.
Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи
Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг моддий таъминот бўйича ўринбосари
Ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари
Батальон (взвод) командири
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish