Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2007 йил 28 декабрдаги Битимга мувофиқ ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 360 ўқувчи ўрнига ва 100 ўринли ётоқхонага эга бўлган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг:
Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига 70 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;
пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказ уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин ҳамда:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда қабул ўқиётганларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жисмоний шахс) шартнома мавжуд бўлганда, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмаси бўйича танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилсин;
Ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган даромад нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказнинг моддий-техникани ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасалари учун белгиланган педагогик ва ўқув ишлаб чиқариш нормаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда корейс мутахассисларини Марказда ишлашга жалб этишга рухсатномалар берилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 13 сентябрь,
270-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг умумий сони — 32 киши, улардан бошқарув ходимлари — 7 киши.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 431-модда; 2017 й., 15-сон, 255-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)