Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016 30.08.2012 йилдаги 256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.2012 йилдаги 256-сон
Kuchga kirish sanasi
30.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАДАНИЯТ, ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 73-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 30 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 августдаги 256-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратини маданият ва санъат, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш, фан ва инновациялар, маънавий бой ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш, ёшлар сиёсати, спорт, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва доривор воситалар билан таъминлашни яхшилаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган таълим стандартларини таълим жараёнига жорий этиш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтириш ҳамда уларни касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида талаб қилинадиган, чуқур касбий билимларга эга бўлган, хорижий тилларни биладиган ҳамда замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари кўникмаларини эгаллаган мутахассисликлар бўйича ўрта ва юқори бўғин малакали мутахассислари даражаси ва сифатини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш, бошланғич мусиқа таълими тизимини такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг замонавий моддий-техника базасини ривожлантириш ва шакллантириш, уларни юқори профессионал педагоглар ва мутахассислар билан таъминлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, хорижий таълим тузилмалари билан кўп томонлама ва самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ёшлар сиёсати соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган, юқори билимли ва жисмоний соғлом, мустақил фикрловчи ва ўз ҳаётий позициясига, кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимларга, қатъий эътиқодга эга бўлган ҳамда миллий маданият ва маънавий қадриятларга, ёшларда бизнинг менталитетимизга ёт бўлган оммавий маданият элементларига, диний ақидапарастликка ва мафкуравий экстремизмнинг бошқа кўринишларига қарши туришга қодир бўлган ички иммунитетни шакллантирувчи жаҳон цивилизацияси бойликларига асосланган юксак маънавий ва ахлоқий принципларни эгаллаган ёш авлодни шакллантиришга йўналтирилган ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг, таълим, маданий-маърифий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳамда баркамол авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ёшларнинг мамлакатни ислоҳ қилиш ва демократик янгилаш жараёнларидаги ижтимоий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга, уй-жойларини қулайлаштириш учун имтиёзлар ва преференциялар беришга, уларнинг маънавий бой ва жисмонан соғлом фарзандларни тарбиялашига йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фан ва инновациялар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фанни ривожлантиришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида фан-техника тараққиётининг замонавий ютуқларини ва инновация технологияларини изчил жорий этишни таъминлаш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда қабул қилинган талаблар ва стандартларга мувофиқ юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технология салоҳиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳ қилишнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ мамлакатни илмий-техник ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг савияси, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг натижаларидан амалиётда кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва инновациялар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш принципларини такомиллаштириш, бозор механизмларини илмий ва инновацион фаолиятдаги бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, илмий ташкилотлар ва муассасаларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат илмий-техника ва инновация дастурларининг амалга оширилиши мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маданият ва спорт соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъатни ривожлантириш, Ўзбекистон халқининг миллий маданияти ва маънавий меросини эҳтиётлаб сақлаш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ҳамда унинг доимий равишда ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек маданият муассасаларининг, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва спорт, маънавият ҳамда миллий ғояни тарғиб қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш ва ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатишни, уларнинг ҳарбий қисмларда қабул қилинишини, шунингдек резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларига қайтиб келишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларида ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмонан соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш учун шарт-шароитларни яратиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда юксак ютуқларни ривожлантириш ҳамда Олимпия ўйинларида, жаҳон чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан муносиб қатнашишга қодир бўлган юқори классли спортчиларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар ва янгиланишларнинг моҳиятини очиб бериш бўйича аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашиш чора-тадбирларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) соғлиқни сақлаш ва дори-дармонлар билан таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатишнинг, энг аввало, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича даражасини ошириш, қишлоқ врачлик пунктларининг, ташхис, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мониторинг олиб бориш ва чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг соғлиқни сақлаш соҳасининг фаолият кўрсатиши ва дори-дармонлар билан таъминлаш, аҳолига сифатли бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни дори-дармонлар билан таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, ушбу соҳада бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли саломатлиги сақланиши ва яхшиланишини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш ва таъминлаш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, ушбу соҳада аниқ йўналтирилганликни ва аҳолини қамраб олишни кучайтириш бўйича вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғма ва наслий касалликлар пайдо бўлиши сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш, минтақамиз учун характерли бўлган касалликларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни жорий этиш масалаларида мамлакатимизнинг тиббиёт фанини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилишнинг профилактик чора-тадбирларини кучайтириш ҳамда улардан муҳофаза қилишнинг ишончлилигини ошириш, ижтимоий аҳамиятли касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва даволашнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг юқори ва барқарор суръатларини таъминлаш, фармацевтика тармоғини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, дори-дармонлар ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш ҳисобига маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, фармацевтика саноатининг рақобатбардошлилигини ўстириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликларнинг олдини олиш, ҳудудларни ўта хавфли касалликларнинг олиб кирилиши ва тарқалишидан санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш, атроф муҳит гигиенаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича санитария-эпидемиология хизмати фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ижтимоий муҳофаза соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кам таъминланган ва ёш оилаларни манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминлашдаги ролини ошириш бўйича тизимли ва комплекс мониторинг олиб бориш ва чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демократик қадриятларни, одамларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролар томонидан ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклик ва жамоат назоратининг таъсирчан механизмини шакллантириш, шунингдек ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги ҳамда катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа муаммоларнинг энг муҳим давлат дастурларида фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини жойлардаги ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш механизмларини ишлаб чиқишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тузилмалари ва ижтимоий тузилмаларнинг республикага чет элдан тушаётган мурувват ёрдамини манзилли ва мақсадли тақсимлашдаги ва кейинчалик ундан фойдаланишнинг самарадорлиги мониторингини олиб боришдаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг ўзи мутасадди бўлган тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи мутасадди бўлган тармоқларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади;
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажаришнинг таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департаментнинг тузилмасига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фанни ривожлантириш, таълим ва ёшлар сиёсати шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва ижтимоий муҳофаза шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва спортни ривожлантириш шуъбаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Комплекснинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси ва Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига тасдиқлаш учун киритади, Департамент шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида шуъба мудирига, Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 409-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда)