Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.08.2012 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.08.2012 йилдаги 247-сон
Kuchga kirish sanasi
17.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013—2015 ЙИЛЛАРДА «АНГРЕН» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИНИНГ ТРАНСПОРТ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МУҲАНДИСЛИК- КОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ангрен» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда Ангрен» МИЗ деб аталади) ҳудудида ташкил этиладиган корхоналар ва ишлаб чиқаришларга алоҳида талаблар белгиланган, улар юқори технологияли бўлиши ҳамда минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланилишини, минерал-хом ашё ресурсларининг янада чуқур қайта ишланишини, юқори қўшилган қийматга эга бўлган, ички бозорларда ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 50 фоизи экспортга етказиб берилишини таъминлаши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ангрен» МИЗ қатнашчилари бўлган корхоналарга белгиланган асосий талабларни амалга ошириш учун киритилган инвестициялар ҳажмига кўра, 3 йилдан 7 йилгача бўлган муддат билан солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларнинг кенг тизими берилган, шунингдек мазкур корхоналарнинг коммуникацияларга кафолатли уланишини, коммуникацияларнинг ишлаб чиқариш майдончаларига етказилишини таъминлайдиган тартиб белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз»АК, «Ўзавтойўл» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013 — 2015 йилларда «Ангрен» махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ангрен» МИЗнинг Маъмурий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тақдимномаси бўйича «Ангрен» МИЗ ҳудудида янгидан ташкил этиладиган қувватларни транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгашининг «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКни «Ангрен» МИЗ бош режасининг, шу жумладан унинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг бош лойиҳачиси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ангрен» МИЗ дирекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКга «Ангрен» МИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқ берсин ва шартномалар тузилишини таъминласин, унда техник ва экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатдаги саноат кластерларининг уларни соҳа бўйича тақсимлаган ҳолда ажратилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 майгача «Ангрен» МИЗнинг Маъмурий кенгаши кўриб чиқиши учун навбатдаги календарь йилнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш учун «Ангрен» МИЗ ҳудудида янги ишлаб чиқаришларни жойлаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда «Ангрен» МИЗ дирекциясига ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига, 2012 йилги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига, «Ангрен» МИЗ инфратузилма объектларининг бош режаси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2013 йил учун Геология-қидирув ишлари дастурини шакллантиришда «Ангрен» МИЗ корхоналари томонидан фойдаланиш учун техник ва ичимлик сувнинг қўшимча ресурсларини, шунингдек хом ашё ва қурилиш материалларининг саноат захираларини аниқлаш чора-тадбирларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзтрансгаз»АК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги 2012 йил 1 октябргача бўлган муддатда 2013 — 2015 йилларда «Ангрен» махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга Дастурда кўрсатилган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар, уларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ангрен» МИЗ нинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси жадал ривожлантирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республика минтақаларида саноат зоналарини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида инфратузилма объектлари қурилишига махсус ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига реализация қилиш учун тавсия этилаётган лойиҳалар рўйхати аниқланишини ҳисобга олсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2013 — 2015 йилларда «Ангрен» махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича бажарилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шунингдек шартномавий мажбуриятларга ва қурилиш муддатларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 17 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 33-.34-сон, 394-модда)