Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023 17.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2379
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 17.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2379
Kuchga kirish sanasi
27.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АУДИТ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2379]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 23 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19/4-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотларни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-3, 05.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2379-3/2275-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти — танлов асосида танлаб олинган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви — молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботи — аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва микрокредит ташкилоти раҳбарига, мулкдорига, иштирокчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосаси — микрокредит ташкилотида молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, микрокредит ташкилоти молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Микрокредит ташкилотларининг фаолияти ҳар йили молиявий йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Микрокредит ташкилотлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик текшируви аудиторлик текшируви ўтказилишини қўзғатувчи микрокредит ташкилоти, унинг мулкдори, шунингдек устав капиталида қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдордаги улушга эга иштирокчилар (акциядорлар), назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Айнан бир хил асосларга кўра айнан бир аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилоти фаолиятини текширишга такрор жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилотининг фаолиятини кетма-кет етти йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-3, 05.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2379-3/2275-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Микрокредит ташкилотлари томонидан аудиторлик ташкилотларини танлаш шартлари ва талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Микрокредит ташкилотлари аудиторлик ташкилотларини танлов асосида танлаб олади. Танлов аудиторлик текширувини ўтказишда манфаатдорлик билдирган камида учта аудиторлик ташкилотининг таклифларидан иборат бўлиши ҳамда танловда иштирок этувчи аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилоти таклифининг мазмунидан бехабар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Микрокредит ташкилоти ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома ва битимларда аудиторлик хулосаси ва ҳисоботини Марказий банкка тақдим этишни чеклаш бўйича қоидалар кўзда тутилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Аудиторлик текширувини ўтказишда микрокредит ташкилоти ва аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотини мустақил танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказилаётганда аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонунчилик ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш ҳақида аудиторлардан маслаҳат ва тавсиялар олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга керакли шароитларни яратиб бериши, унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш қоидалари ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқиш тартиби бузилишларини бартараф этишга мажбурдир.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-4, 20.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 10/20/2379-4/0354-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Микрокредит ташкилоти ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилаётган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга халақит бериш мақсадларида у ёки бу ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Микрокредит ташкилоти аудиторлик текширувлари якунлангач, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан ҳаққонийлиги тасдиқланган микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботининг нусхаларини Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Микрокредит ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларнинг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 6 февралдаги 2/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-2, 18.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 71-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Микрокредит ташкилоти аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 8 июндаги 12/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-1, 24.06.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 340-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аудиторлик ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил равишда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилотининг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилотидан учинчи шахслар ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилоти ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини олиб бориш даврида микрокредит ташкилотига бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аудиторлик ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилотининг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонунчилик ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларни сир сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилоти фаолиятини аудитдан ўтказган аудиторлик ташкилоти микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда, бу ҳақда микрокредит ташкилоти раҳбариятига, мулкдорига, таъсисчиларининг умумий йиғилишига маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритишга мажбур. Зарур ҳолларда, аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 8 июндаги 12/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2379-1, 24.06.2013 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 340-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик ташкилотининг мустақиллиги ва холислиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви натижалари бўйича микрокредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига тавсиялар киритишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви жараёнида микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати аҳволи, молиявий ҳисоботлари, кредит портфелини таҳлил қилиш, берилган кредитлар бўйича захиралар ҳажмига, таваккалчилик ва ликвидлилик кўрсаткичларига баҳо бериш ҳамда унинг фаолияти қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини таҳлил қилишлари лозим.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аудиторлик ташкилоти аудиторлари микрокредит ташкилотидан мустақил бўлишлари лозим, яъни текширилаётган микрокредит ташкилоти раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслар билан яқин қариндош бўлган, ушбу ташкилотларда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсларга ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аудиторлик текшируви натижаси бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаси ва аудиторлик ҳисоботи тақдим этилиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аудиторлик текшируви микрокредит ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Микрокредит ташкилотининг йиллик молиявий ҳисоботи аудиторлик хулосасига узвий боғлиқ ҳужжат бўлиб, у хулосага илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Микрокредит ташкилотининг қуйидаги молиявий ҳисоботлари аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баланс ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланма ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий ҳисоб сиёсатлари ва тушунтирувчи изоҳлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аудиторлик ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги қисмни, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоботини юритишда ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда белгиланган тартибларни бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни тавсифлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилотининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитали етарлилигига баҳо бериш, шунингдек устав капиталини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромадлари ва харажатлари таҳлили, шу жумладан солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиниши таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит портфелига баҳо бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ҳамда ҳисобдан чиқариш сиёсатига баҳо бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф-хатарларни бошқариши бўйича маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимига баҳо бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввал ўтказилган аудиторлик текшируви юзасидан берилган тавсияларнинг бажариши тўғрисида маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўтказиладиган текширувлар бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи фаолияти баҳоланишини, тавсия қилинган тузатишлар, аниқланган камчиликлар ва қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга доир тавсияларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 8 июндаги 12/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2379-1, 24.06.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 340-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 6 февралдаги 2/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2379-2, 18.02.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 7-сон, 71-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳисоботлар бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўриб чиқиш ва кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этилиши лозим. Ҳисобот нусхалари тасдиқлангандан кейин микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига ижро қилиш учун берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушбу ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши ва бунинг учун аудиторлик ташкилотини жалб қилиниши учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Микрокредит ташкилоти фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказган аудиторлик ташкилотлари микрокредит ташкилоти ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда мирокредит ташкилотининг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида микрокредит ташкилоти ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти томонидан қопланиши шарт.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда; 2013 й., 26-сон, 340-модда; 2016 й., 7-сон, 71-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2379-3/2275-сон; 20.03.2020 й., 10/20/2379-4/0354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)