Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУГАТИЛАЁТГАН «ЎЗУЛГУРЖИСАВДО» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 9 мартдаги 67-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзулгуржисавдо» АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида «Сергелиулгуржисавдо» шуъба хўжалик жамиятининг мулкий комплексини (кейинги ўринларда мулкий комплекс деб аталади) туташиб кетган ҳудуд билан биргаликда «Ўзулгуржисавдо» АК балансидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси балансига бепул асосда беришга қарор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзулгуржисавдо» АКнинг тугатиш комиссияси ўн кун муддатда мулкий комплексни туташиб кетган ҳудуд билан биргаликда белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси эса – ўз балансига қабул қилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг «Сергелиулгуржисавдо» шуъба хўжалик жамиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҳузуридаги «Имкон» давлат унитар корхонасига («Имкон» ДУК) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси бир ой муддатда «Имкон» ДУК рўйхатдан ўтказилишини ва тегишли мол-мулк унга тезкор бошқарувга берилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У.Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 июль,
208-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 208-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) 3-илованинг 2-бандига «Имкон» ДУК (Тошкент шаҳри)» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 321-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)